Sayt test rejimida ishlamoqda

Урманова Умида Хакимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошқарув ҳисоби тизимида бюджетлаштиришнинг ташкилий-услубий таъминотини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1PhD/Iqt1243.
Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Каримов Акром Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқарув ҳисоби тизимида бюджетлаштиришнинг ташкилий-услубий таъминотини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
CВП (Cост Валуе Профит)-«харажатлар-маҳсулот ишлаб чиқариш-натижа» ва маржинализм тамойилларини киритиш асосида фермер хўжаликларини бюджетлаштириш тизими такомиллаштирилган;
йирик кўп тармоқли фермер хўжаликларида даромадлар ва харажатларни самарали бошқариш учун «сотиш бюджети»ни тузишнинг «калкулятсия» усули ва «соф тушумдан фоиз» усули бўйича харажатлар бюджетини тузиш таклиф этилган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини комплекс бюджетлаштириш учун «Даромад ва харажатлар бюджети (ДХБ)», «Пул оқимлари бюджети (ПОБ)» ва «Прогноз баланси (ПБ)»нинг намунавий шакллари ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликларида бюджетлаштириш тизимини ташкил этишнинг ташкилий-услубий тайёргарлик, асосий операцион бюджетларни тузиш, хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш, молиявий бюджетлар ва ҳисоботларни шакллантириш, бюджетлаштириш жараёнини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичлари таклиф этилган ва илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фермер хўжаликларида бюджетлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар:
CВП (Cост Валуе Профит)-«харажатлар-маҳсулот ишлаб чиқариш-натижа» ва маржинализм тамойилларини киритиш асосида фермер хўжаликларини бюджетлаштириш тизими ҳамда уни амалга ошириш тартиби бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сонли Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши»нинг 2023 йил 10 августидаги № 01/03-1520-сон маълумотномаси, Тошкент вилояти Оққурғон тумани «БАХРОМ» фермер хўжалигининг 2023 йил 28 июлдаги № 7-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ахборот таъминотини яхшилаш ва келгуси давр учун бизнес режани ишлаб чиқишга кетадиган вақт сарфи 2,0 фоизга қисқаришига эришилди;
йирик кўп тармоқли фермер хўжаликларида даромадлар ва харажатларни самарали бошқариш учун «сотиш бюджети»ни тузишнинг «калкулятсия» усули ва «соф тушумдан фоиз» усули бўйича харажатлар бюджетини тузиш таклифи Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши тизимидаги фермер хўжаликларининг «Ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши»нинг 2023 йил 10 августидаги № 01/03-1520-сон маълумотномаси, Тошкент вилояти Оққурғон тумани «БАХРОМ» фермер хўжалигининг 2023 йил 28 июлидаги № 7-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларида бизнес-режанинг даромадлар ва харажатлар қисми ҳамда харажатлар бюджетини ҳисоб-китоб қилиш учун кетган харажатлар 5,2 %га камайган;
кўп тармоқли фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини комплекс бюджетлаштириш учун «Даромад ва харажатлар бюджети (ДХБ)», «Пул оқимлари бюджети (ПОБ)» ва «Прогноз баланси (ПБ)»нинг намунавий шаклларидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши тизимидаги фермер хўжаликларининг «Бизнес режа»сини ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши»нинг 2023 йил 10 августидаги № 01/03-1520 - сон маълумотномаси, Тошкент вилояти Оққурғон тумани «БАХРОМ» фермер хўжалигининг 2023 йил 28 июлидаги № 7-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларида бизнес-режанинг молиявий режалаштириш шаклларини тўғри тузиш ҳамда сарфланадиган ресурсларни 3,5-4,0 % га тежаш имконияти яратилди;
фермер хўжаликларида бюджетлаштириш тизимини ташкил этишнинг ташкилий-услубий тайёргарлик, асосий операцион бюджетларни тузиш, хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш, молиявий бюджетлар ва ҳисоботларни шакллантириш, бюджетлаштириш жараёнини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичлари бўйича таклифи «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши» томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши»нинг 2023 йил 10 августидаги № 01/03-1520-сон маълумотномаси, Тошкент вилояти Оққурғон тумани «БАХРОМ» ф-х 2023 йил 28 июлидаги № 7-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф турли тармоқда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларида молиявий бюджетлаштириш тизимини шакллантириш босқичларини ишлаб чиқишни асослаш ҳамда тегишли модел бўйича бюджетлаштириш имкониятини яратди. Шунингдек, диссертант томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг № ДГУ 26510 – сонли муаллифлик гувоҳномаси билан тасдиқланган «Фермер хўжаликлари учун бюджетлаштириш тизими» номли электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури кўп тармоқли фермер хўжаликларида бюджетлаштириш жараёнларига рақамли технологияларни татбиқ этишга ёрдам берди. Ушбу дастурни қўллаш натижасида фермер хўжаликларидаида бюджетларни ишлаб чиқиш вақти ўртача 1,5-2,0 баравар ва меҳнат сарфи 2,5-3,0 бараваргача қисқарди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish