Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Авзал Мамаджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон суғурта  бозорида ассистанс хизматларини кўрсатиш истиқболлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1/PhD.Iqt3763.
Илмий раҳбар: Азимов Рустам Садикович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон суғурта бозорида ассистанс хизматларини кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғуртада фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида автосуғурта бўйича даъво ишларини кўриб чиқишда суғурта объектини ассистанс компанияси томонидан қайта баҳолаш орқали суғурталовчилар пул маблағларини ўртача 15 фоизгаcаҳа тежаш мумкинлиги асосланган;
ассистанс ташкилотлари томонидан суғурталовчиларга кўрсатиладиган ассистанс хизматлари таркиби ихтиёрий тиббий суғурта бўйича телемедицина хизматини киритиш орқали аниқлаштирилган;
суғурта қилдирувчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда суғурта тўловларини кейинчалик суғурталовчилар томонидан тўлиқ қоплаш ҳисобига ассистанс компанияси томонидан амалга ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
ассистанс ва суғурта компаниялари экотизимларини интеграция қилиш асосида ассистанс хизматлари кўрсатиш муддатини 30 фоизга қисқартириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк капиталини иқтисодий баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғуртада фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида автосуғурта бўйича даъво ишларини кўриб чиқишда суғурта объектини ассистанс компанияси томонидан қайта баҳолаш орқали суғурталовчилар пул  маблағларини ўртача 15 фоизгаcаҳа тежаш мумкинлиги таклифи “Кафолат суғурта  компанияси” АЖ томонидан жорий этиш учун қабул қилинди (“Кафолат суғурта  конпанияси” АЖнинг 2023-йил 20-ноябрдаги
01-01/6967-сонли маълумотномаси). Натижада, мижозларга ассистанс хизмат кўрсатиш орқали компания мижозлар сони ҳажми 2023-йил 10-ой якунига кўра қарийиб
1,5 баробарга ошган. Даъво ишларини кўриб чиқиш ва ортиқч тўловларни олдини олиш бўйича берган кўрсатмалари билан 2023-йил 10-ой якуни билан
980,0 млн.сўм ортиқча тўловлар олди олинган;
ассистанс ташкилотлари томонидан суғурталовчиларга кўрсатиладиган ассистанс хизматлари таркибини ихтиёрий тиббий суғурта бўйича телемедицена хизматини киритиш орқали аниқлаштирилганлиги бўйича таклифи “Ўзбекинвест Ҳаёт суғурта  компанияси" АЖ фаолиятида жорий этилган (“Ўзбекинвест Ҳаёт суғурта  компанияси” АЖнинг 2023-йил 20-ноябрдаги 278-сонли маълумотномаси). Натижада, мижозларга ассистанс хизмат кўрсатиш ҳажми 1,2 баравар ошган, шу билан бирга мижозлар эҳтиёжини қондириш даражаси 67% дан 90-100% гача кўтарилган;
суғурта қилдирувчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда суғурта тўловларини кейинчалик суғурталовчилар томонидан тўлиқ қоплаш ҳисобига ассистанс компанияси томонидан амалга ошириш таклифи “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ суғурта компанияси томонидан амалиётга татбиқ этилган (“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг 2023-йил 7-декабрдаги 01/95-сонли маълумотномаси). Натижада, ассистанс хизматларини кўрсатиш ҳажми кескин ошган ва “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг ассистанс компанияси билан ҳамкорликда фаолият рентабеллиги 25-35 даражага ошган;
ассистанс ва суғурта компаниялари экотизимларини интеграция қилиш асосида ассистанс хизматлари кўрсатиш муддатини 30 фоизга қисқартириш таклифи “Ўзбекинвест Ҳаёт суғурта компанияси" АЖ фаолиятида жорий этилган (“Ўзбекинвест Ҳаёт суғурта компанияси” АЖнинг 2023-йил 20-ноябрдаги 278-сонли маълумотномаси). Натижада, мижозларга ассистанс хизмат кўрсатиш ҳажми 1,2 баравар ошган, шу билан бирга мижозлар эҳтиёжини қондириш даражаси 67% дан 90-100% гача кўтарилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish