Ҳайитов Ризамат Шоназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро вилоятида тарқалган камёб ўсимликлар кадастри ва популяцияларининг замонавий ҳолати», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B634.
Илмий раҳбар: Шомуродов Хабибулло Файзуллоевич, биология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Фуркат Оринбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Азимов Ибрагимжон Тошпулатович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятида тарқалган камёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилоятида тарқалган камёб ва йўқолиб бораётган ўсимликларнинг кадастри тузилган;
илк бор Cаллигонум закировии (Кҳалк.) Cзереп. (2 та сенопопуляцияси), Ирис ҳипполйти (Введ). Камелин (1 та сенопопуляцияси) ва Онобрйчис таверниерифолиа Стоcкс эх Боисс. (2 та сенопопуляцияси) турларининг турли экологик-фитоценотик шароитларда 5 та сенотик популяциялари тавсифланган;
сенопопуляцияларнинг онтогенетик структуралари ҳамда ёшга кўра типлари очиб берилган;
Ирис ҳипполйти ва Онобрйчис таверниерифолиа турларининг онтогенези тавсифланган ва сенотик популяцияларининг виталитет ҳолати баҳоланган;
Рҳамнус эрйтҳрохйлоидес субсп. синтенисии остури вегетатив органларининг ксероморф белгилари очиб берилди ва унинг Ўзбекистонда тарқалган сенотик популяцияларининг структуралари аниқланди
Рҳамнус эрйтҳрохйлоидес субсп. синтенисии осттурининг тарқалишини моделлаштириш асосида Қизилқум қолдиқ тоғларидаги локал популяцияларининг фрагментлашуви ва тарқалиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилоятида тарқалган камёб ва йўқолиб бораётган турлар кадастрини тадқиқ қилиш доирасида олинган натижалар асосида:
Бухоро вилоятида тарқалган камёб ўсимликларнинг сенопопуляцияларига турли омилларнинг таъсирини баҳолашга доир маълумотлар табиатни муҳофаза қилиш Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабр 03-03/1-1851-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” нинг навбатдаги нашрлари учун муҳим манба сифатида фойдаланиш имконини берган;
камёб, эндем ва йўқолиб бораётган турларнинг тарқалиши ва уларнинг ҳолатини акс эттирувчи ГАТ хариталаридан Бухоро вилоятидаги ўсимликларни кадастри ва мониторингини амалга оширишда Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўзининг амалий фаолиятида фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабр 03-03/1- 1851-сон маълумотномаси). Илмий натижалар камёб турлар сенопопуляцияларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
муаллиф томонидан йиғилган 115 турга мансуб 300 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарий фондига (ТАШ) топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024 йил 11 мартдаги 4/1255-559-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб, йўқолиб бораётган ва эндемик турларнинг янги гербарий намуналари ТАШ нинг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини сезиларли даражада бойитган ҳамда Ўзбекистон флораси ҳақидаги ахборот-таҳлил тизимини кенгайтириш имконини берган.