Sayt test rejimida ishlamoqda

Марупова Гулмира Рауфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий хомашё чиқиндиларидан силикат ғиштларнинг қурилиш қоришмаси билан илишиш мустаҳкамлигини оширадиган микроқўшимча тайёрлаш услубини такомиллаштириш” ҳамда 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Т2331.
Илмий раҳбар: Рахимов Рахим Атажонович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура қурилиш университети.
Тошкент архитектура-қурилиш университети. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Баҳодиров Азизбек Абдулазизович; техника фанлари номзоди, профессор Сатторов Зафар Мурадович.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хом-ашё чиқиндиларидан деворбоп силикат ғиштларни қурилиш қоришмаси билан илишиш мустаҳкамлигини оширадиган микроқўшимчалар таркибларини, самарадорлигини илмий жиҳатдан асослаш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
силикат ғишт таркибидаги CаО билан гуруч қобиғи ёндирилганда ҳосил бўлган кул қўшилган қурилиш қоришмаси таркибидаги аморфкремнезем (кремнезем қўшимчалари портландтцемент асосидаги оҳакларнинг ишлаш хусусиятларини яхшилаш учун ишлатилади) реакцияга киришиб калсийнинг гидроалйминатлари билан гидросиликатлари пайдо бўлиши натижасида фаол контакт зонасининг мустаҳкамлиги ошиши аниқланган;
 силикат ғиштнинг портландтцемент қоришмаси билан илишиш мустаҳкамлиги юқори бўлишига карбонатли гуруч қобиғи ва шоли пояси (кул) дан олинган микрокристаллик селлюлозанинг натрийли тузи, аморф кремнизём алит 3CаСиО2 гидротация вақтида ажралиб чиқадиган портландит  Cа(ОҲ)2  сув билан реакцияга кириб паст асосли гидросиликат C-С-Ҳ ҳосил бўлиши билан кечадиган кимёвий жараёнлар таъсир кўрсатиши аниқланган;
силикат гиштнинг қурилиш қоришмаси билан илишиш мустаҳкамлиги ошиши силикат гишт таркибидаги калсий гидроксидини мустаҳкам боғлайдиган қолдиқда фаол кремнезем ва метакаолинитнинг мавжудлиги гишт юзасида ҳосил бўлаётган ҳосилаларнинг кристаллари ўсиши натижасида қурилиш қоришмаси билан силикат гишт илишиши (адгезия) ошиши аниқланган;
ярим саноат қурилмасида синтез қилинган микроқўшимчалар - гуруч қобиғи ва шоли сомонидан олинган микрокристаллик селлюлозанинг натрийли тузи, гуруч қобиғи асосида олинган аморф кремнеземи миқдори таъсири ҳисобига ўзгариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий хомашё чиқиндиларидан силикат ғиштларнинг қурилиш қоришмаси билан илишиш мустаҳкамлигини оширадиган таркибларни асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида олинган оптимал қурилиш қоришмаси таркиби “Урганч Қурилиш Материаллари заводи” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятида 2023 йил 26 май 1-сон маълумотномаси). Натижада юқори сифатли қурилиш қоришмаси ишлаб чиқариш унумдорлигини 10-15% га оширишга имкон берган.
юқори сифатли деворбоп ашёларни мустаҳкамлигини оширадиган экспортбоп микроқўшимчалар ишлаб чиқариш “Қурилиш синов лабараторияси” да жорий қилинган. (Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексиясининг 2023 йил 23 феврал 1-2 сон маълумотномаси). Натижада юқори сифатли микроқўшимча қўшилган қурилиш қоришмаси ишлаб чиқариш самарадорлигини 10-15%  оширишга эришилган.
 микроқўшимча қўшилган қурилиш қоришманинг ишлаб чиқилган оптимал таркибидаги намуналари “ГРАНД ФИЛЛЕР” МЧЖда жорий этилган. (Самарқанд шаҳар 2023йил 24 март 1-сон маълумотномаси). Натижада гуруч қобиғини 6500C ҳароратда куйдириб цемент масасига нисбатан 2-5% миқдорда қурилиш қоришмаларига қўшиш орқали юқори сифатлиқурилиш қоришмаси ишлаб чиқиш имконини яратилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish