Sayt test rejimida ishlamoqda

Уразбаев Талгат Тилеубаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Темир йўл транспорти ҳаракатланувчи таркиби автоулагич корпусини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 05.02.01 – «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т3913.
Илмий раҳбар: Турсунов Нодиржон Қаюмжонович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдурахмонов Умарбек – физика-математика фанлари доктори, профессор; Тураходжаев Нодир Джахонгирович – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида пўлатнинг таркибини ва темир йўл транспорти автоулагич корпусини қуйиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
танланилган маҳаллий хомашёларнинг кимёвий хоссаларини ўрганиш асосида темир йўл транспорти ҳаракатланувчи таркиб автоулагич корпусини ишлаб чиқариш учун пўлат таркиби модификаторларни қўшиш орқали такомиллаштрилган;
ҳаракатланувчи таркиб автоулагич корпусини ишлаб чиқариш учун маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб пўлатни оксидсизлантириш ва модификациялаш жараёнларини термодинамик мувозанат реакциялари асосланган;
яратилган композицияда модификатор консентрациясининг таъсири ва 20ГЛ маркали пўлатда ванадий нитриди, карбонитрид ҳосил бўлишини бошланиш ҳарорати кимёвий реакциялар ва термодинамик тенгламалари асосида аниқланган;
темир йўл транспорти ҳаракатланувчи таркиб автоулагич корпуси қуйма деталини маҳаллий хомашёларни қўшиб ишлаб чиқариш учун пўлатни индукцион тигел печида эритиш, ковшда оксидсизлантириш ва модификациялаш ҳамда термик ишлов бериш технологик жараёнлари модификаторларнинг рационал таркиби асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Темир йўл ҳаракатланувчи таркиби автоулагич корпусларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
индукцион тигел печида метални эритиш ва 20ГЛ маркали пўлатни ковшда оксидсизлантириш технологияси «Қуюв-механика заводи» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 6-январдаги 03/31-24-сонли маълумотномаси). Натижада, металнинг оксидсизлантириш даражасини 70% гача кўтариб, ундаги умумий кислород миқдори 0,0040...0,0030% дан кам бўлиши имконини берган;
20ГЛ маркали пўлатни ковшда модификацилаш технологияси «Қуюв-механика заводи» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 6-январдаги 03/31-24-сонли маълумотномаси). Натижада, метални нометал қўшимчалар билан ифлосланишини камайтиришга ва вақтинчалик қаршилик миқдорини 33% га, оқувчанлик чегарасини 20,5% га, қаттиқликни 26% га, зарбий қовушқоқлик миқдорини 2 баробардан кўпроқ ошириш имконини берган;
темир йўл транспорти юк вагони автоулагич корпусига термик ишлов беришнинг технологик режими «Қуюв-механика заводи» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 6-январдаги 03/31-24-сонли маълумотномаси). Натижада, автоулагич корпусининг қаттиқлик миқдорини 26% га ошириш ва метал микротузилишида сорбит ҳосил бўлишига ҳамда майда донали (донадорлик рақами 10-12) бўлган тузилишни таъминлашга эришилган;

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish