Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Тоҳир Муратжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ««Қуюв-механика заводи» ШК шароитида 20ГЛ маркали пўлатни эритишга мўлжалланган индукцион печларни таҳлил этиш асосида, уларни конструксиясини оптималлаштириш», 05.02.01 – «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3295.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  Турсунов Нодиржон Қаюмжонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Адилова Зиёда Гафурджановна, техника фанлари доктори, профессор; Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 20ГЛ пўлатни эритиш учун индукцион тигелли печларнинг ишлаши учун оптимал технологик параметрларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темир йўл ҳаракатланувчи таркибининг тортиш хомутини 20ГЛ пўлатдан олишда маҳаллий хомашёларни қўллаб, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини, индуктор ва суюқ металлдаги электромагнит ҳодисаларини инобатга олган ҳолда печнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар аниқланган;
илк маротаба маҳаллий хомашёлар асосида 20ГЛ пўлатни эритувчи индукцион тигел печининг футеровка орқали иссиқлик йўқотиш қувватини биринчи ва учинчи турдаги чегаравий шартлар асосида 6 тоннали пўлат эритувчи индукцион тигел печниниг футеровкасини оптимал қалинлигини аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашёлар асосида 20ГЛ пўлатдан темир йўл ҳаракатланувчи таркибининг тортиш хомутини олишда эритувчи индукцион тигел печининг самарадорлиги оширилишига таъсир кўрсатувчи рационал электротехник ва энергетик параметрларини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё асосида темир йўл ҳаракатланувчи таркибининг тортиш хомутини ишлаб чиқариш учун техник кўрсаткичлари такомиллаштирилган, индукцион тигел печида 20ГЛ пўлатни эритиш технологияси ишлаб чиқарилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Қуюв механика заводи» АЖ шароитида 20ГЛ пўлат эритиш учун индукцион тигелли печларнинг конструксияси ва ишлашини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
«Қуюв механика заводи» АЖ да индукцион тигел печининг футеровка қопламаси оптимал қалинлигини аниқлаш учун иссиқликтехник ва электротехник параметрларини ҳисоблаш услуби жорий этилган. («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 2024-йил 6-январдаги 03/30-24-сонли маълумотномаси). Натижада сиғими 6 тонна бўлган индукцион тигелли печнинг футеровка қопламасини хизмат қилиш муддати 20 фоизга оширилган;
«Қуюв механика заводи» АЖ да Темир йўл ҳаракат таркиби тортув хомутини ишлаб чиқариш учун 6 тоннали қопламаси оптимал қалинликдаги индукцион тигел печида 20ГЛ маркали пўлатни эритиш технологияси жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 2024-йил 6-январдаги 03/30-24-сонли маълумотномаси). Натижада индукцион тигел печининг солиштирма электр энергия сарфи 32 кВт⸱соат/т га камайиб, эритиш сони эса 25 тадан 30 тагача оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish