Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринова Гулноза Гуломидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморларда когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг тузилиши», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib 2116.
Илмий раҳбар: Назарова Жанна Авзаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Қиличев Убайдулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Эргашева Наргиза Насриддинова, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Россия, Доғистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморлардаги когнитив ва психоэмоционал бузилишларни гендер жиҳатдан ўрганиш ҳамда эрта ташхисот ва даволаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 ўтказган ёш беморларда ривожланган постковид синдромда психоэмоционал ўзгаришлар шаклланиш даражаси ва учраш частотаси жиҳатдан аёлларда кўпрок кузатилиши асосланган;
постковид синдромли ёш беморларда когнитив чақирилган потенциал кўрсаткичлари бўйича Р3 латентлигининг секинлашуви кузатилиб, гендер жиҳатдан аёлларда устун кечиши исботланган;
постковид синдроми бор ёш беморларда клиник-лаборатор, нейровизуал,  инструментал,  психоэмоционал кўрсатгичлар ва  когнитив чақирилган потенциал методикасидаги Р3 латентлик орасида кучли тўғри корреляцион  боғлиқлик аниқланган;  постковид синдроми бор ёш беморларда психоэмоционал бузилишлар ташхисотида вазомотор реакция индексининг (ВМРИ) юқорилиги ва гиперкапник зўриқиш реактивлик коэффициентининг пастлиги муҳим критерий сифатида аҳамиятлилиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 06/09-сон хулосасига кўра;
биринчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган ёш беморларда ривожланган постковид синдромда психоэмоционал ўзгаришлар шаклланиш даражаси ва учраш частотаси жиҳатдан аёлларда кўпрок кузатилиши асосланган. РШТЁИМ Наманган филиалининг 22.06.2023 йилдаги № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 22.06.2023 йилдаги №17 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморларда когнитив бузилишларни ривожланиш хавфини баҳолаш шкаласи ҳамда неврологик асоратларни ва когнитив холатларни ташхислашда дифференциал ёндашув ишлаб чиқилганлиги, ушбу беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш, замонавий диагностика ва даволаш чора-тадбирларига комплекс ёндашувдан фойдаланиш COVID-19 дан кейин беморларни реабилитация қилиш вақтини қисқартиришга таъсир кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: агар анъанавий ташхис ва даволаш 500 000 сўм бўлса, таклиф қилинган усул бўйича 370 000 сўмга камайтирилди, Хулоса: ПКС билан оғриган ёш беморларда когнитив бузилишларни ташхислаш ва даволашдаги  ортиқча харажатларни бартараф этиш орқали бир бемор ҳисобидан 130 минг сўмни тежаш имкониятини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморларда когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг тузилиши” мавзусида илмий  янгиликларни даволаш профилактика  муассасаларига жорий этилиши бўйича Андижон давлат  тиббиёт институти Экспертлар Кенгашига  2023 йил зи майдага  № 6i-23/u “-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: постковид синдромли ёш беморларда когнитив чақирилган потенциал кўрсаткичлари бўйича Р3 латентлигининг секинлашуви кузатилиб, гендер жиҳатдан аёлларда устун кечиши исботланган. РШТЁИМ Наманган филиалининг 22.06.2023 йилдаги № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 22.06.2023 йилдаги №17 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: постковид синдроми мавжуд ёш беморларнинг замонавий ташхислаш ва даволаш реабилитациясини муофиқлаштириш нафақат аниқ ва ўз вақтида ташхис қўйишда ахамиятли, балким  ушбу беморларда когнитив бузилишларни ривожланиш хавфини баҳолаш шкаласи ҳамда неврологик асоратларни ва когнитив холатларни ташхислашда дифференциал ёндашув ишлаб чиқилганлиги, ушбу беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш имкониятини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги:  Постковид синдроми мавжуд ёш беморларнинг даволаш учун сарифланган вақт 26,8% га ва  харажатларни 22,7% га қисқартиришга эришилди. Хулоса: беморларнинг амбулатор мурожаатлари сони қисқариши ва ташхисот ва даволашлар соникамайишига эришилган ва бир нафар бемор ҳисобга бюджет маблағларидан 378 200 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 618,110 сўм миқдорда иқтисодий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморларда когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг тузилиши” мавзусида илмий  янгиликларни даволаш профилактика  муассасаларига жорий этилиши бўйича Андижон давлат  тиббиёт институти Экспертлар Кенгашига  2023 йил зи майдага  № 6i-23/u “-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: постковид синдроми бор ёш беморларда клиник-лаборатор, нейровизуал,  инструментал,  психоэмоционал кўрсатгичлар ва  когнитив чақирилган потенциал методикасидаги Р3 латентлик орасида кучли тўғри корреляцион  боғлиқлик баҳоланган.  РШТЁИМ Наманган филиалининг 22.06.2023 йилдаги № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 22.06.2023 йилдаги №17 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Постковид синдроми мавжуд ёш беморларга аниқ ва тез ташхис қўйишнинг таъминлайдиган корреляцион тахлил маълумотларининг хисобга олган холда когнитив бузилишларни эрта аниқлаш, асоратларни камайтириш, ногиронлик ва ҳаёт сифати даражасини оширишга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Постковид синдроми мавжуд ёш беморларда когнитив бузилишларнинг эрта ташхислаш  ва мақсадли самарали даволаш натижасида амбулатор мурожаатлар 3.2 мартага қисқариши натижасида 117 600 сўм, стационар давогача бормаслик, олдиндан профилактика қилиш натижасида 1 331 400 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: постковид синдроми мавжуд ёш беморларни ўрганиш учун тавсия этилган усул самарали ва унинг амалиётда қўллаш асосида бир нафар бемор ҳисобига 1 449 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморларда когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг тузилиши” мавзусида илмий  янгиликларни даволаш профилактика  муассасаларига жорий этилиши бўйича Андижон давлат  тиббиёт институти Экспертлар Кенгашига  2023 йил зи майдага  № 6i-23/u “-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: постковид синдроми бор ёш беморларда психоэмоционал бузилишлар ташхисотида вазомотор реакция индексининг (ВМРИ) юқорилиги ва гиперкапник зўриқиш реактивлик коэффициентининг пастлиги муҳим критерий сифатида аҳамиятлилиги асосланган. РШТЁИМ Наманган филиалининг 22.06.2023 йилдаги № 28 сонли буйруғи, Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 22.06.2023 йилдаги №17 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморларда когнитив бузилишларни ривожланиш хавфини баҳолаш шкаласи ҳамда неврологик асоратларни ва когнитив холатларни ташхислашда дифференциал ёндашув ишлаб чиқилганлиги, ушбу беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш, замонавий диагностика ва даволаш чора-тадбирларига комплекс ёндашувдан фойдаланиш COVID-19 дан кейин беморларни реабилитация қилиш вақтини қисқартиришга таъсир кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Постковид синдроми мавжуд ёш беморларда когнитив бузилишларнинг корексиялаш учун анъанавий ташхис ва даволаш 500 000 сўм бўлса, таклиф қилинган усул бўйича 370 000 сўмга камайтирилди ва  130 000 сўм тежалади. Реабилитациясининг 1 курсидан тежалган умумий даромад 1300 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: юқоридагилардан келиб чиққан холда постковид синдроми мавжуд ёш беморларни ўрганиш учун тавсия этилган усул самарали ва унинг амалиётда қўллаш натижасида ҳар бир нафар бемор ҳисобига  бюжет маблағларидан1300 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Коронавирус инфекциясини ўтказган ёш беморларда когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг тузилиши” мавзусида илмий  янгиликларни даволаш профилактика  муассасаларига жорий этилиши бўйича Андижон давлат  тиббиёт институти Экспертлар Кенгашига  2023 йил зи майдага  № 6i-23/u “-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish