Sayt test rejimida ishlamoqda

Хазратқулов Рустам Бафоевичнинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош чаноғи ичи травматик гематомаларининг клиникаси, диагностикаси ва даволаниши», 14.00.28 - Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2DSc/Tib718.
Илмий рахбар: Кариев Шухрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Худайбердиев Қобилжон Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бердиев Рустам Намозович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси),  Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бош чаноғи ичи травматик гематома билан оғриган беморларни даволаш натижаларини беморларнинг ёшига, мия шикастланишининг оғирлигига, тури, жойлашишига қараб мураккаб диагностика усуллари ва дифференциал даволаш тактикасини қўллаш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
χ2-Пирсон мезони ва имкониятлар нисбати усулини (OR) статистик таҳлил орқали бош мия шикастланишининг клиник кечиши, беморларнинг ёши, хуш бузилиши даражаси, гематомаларнинг ҳажми ва жойлашуви ўртасида чин боғлиқлик борлиги асосланган;
турли жарроҳлик даволаш усулларини танлашда ва бош мия шикастланишининг оғирлигини баҳолашда нейровизуализация (миянинг МСКТ ёки МРТ), ултратовуш (транкраниал допплер) ва нейрофизиологик (бош мия устуни акустик чақирилган потенциали) хусусиятларининг алоҳида аҳамияти исботланган;
бош чаноғи ичи турли травматик гематомалари бор беморларда такомиллаштирилган суяк-пластик трепанация усули (тери минимал кесилиши, максимал бориш йўли, трепанацион дарча майдони кенгайиши, хужум бурчагини 30% ошиши, IAP №07345 28.03.2023 й.) юқори самарадорлиги исботланган;
бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларни даволаш натижаларини прогностик моделини яратишда атиги тўртта предиктор (бемор ёши, клиник кечиш фазаси, латерал дислокациянинг ўлчами ва бемор хуши бузилиш даражаси) етарли эканлиги исботланган;
бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларни яқин ва узоқ даволаш натижаларининг таҳлили асосида таклиф этилган дифференциациялашган даволаш тактикасини анъанавий даволаш усулларига нисбатан салбий натижаларни камлиги ва бемор ҳаёт сифатини яхшилашлиги билан устунлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази            хузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 9 мартдаги 4-сонли ва ч/р 02-6/163 сонли хулосаларга биноан:
биринчи илмий янгилик: χ2-Пирсон мезони ва имкониятлар нисбати усулини (OR) статистик таҳлил орқали бош мия шикастланишининг клиник кечиши, беморларнинг ёши, хуш бузилиши даражаси, гематомаларнинг ҳажми ва жойлашуви ўртасида чин боғлиқлик борлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: амалга оширилган статистик ҳисоб-китоблар дифференциал даволаш тактикасини аниқлаш ва даволаш натижаларини прогноз қилиш учун беморнинг ёши, эс-хушнинг бузилиш  даражаси, гематомаларнинг локализацияси ва ҳажми ўртасидаги ишончли боғлиқликни юқори аниқлик билан аниқлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.05.2020 й. №48; 12.02.2021 й. №15; 13.12.2023 й. №89), Сирдарё филиали (07.05.2020 й. №36), Навоий филиали (04.06.2020 й. №52), Самарқанд филиали (27.09.2021 й. №72), Хоразм филиали (14.09.2021 й. №63), ва Фарғона филиали (26.02.2021 й. №49) шошилинч нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: прогноз қилувчилар ўртасидаги чин боғлиқлик даволаш натижаларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ўлимни, ногиронликни камайтиришга ва беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини қисқартиришга ёрдам берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган статистик таҳлиллар қиёсий даволаш тактикасини аниқлашга имкон берди, бу эса нейрореанимация, нейрохирургия бўлимларида ётоқ кунлари сонини қисқаришига, узоқ муддатли реабилитацияни, дори-дармон билан таъминлашни шунингдек, асоратларни даволаш  учун қўшимча харажатларнинг қисқаришига олиб келди. Хулоса: клиник омиллар, беморнинг ёши ва текширув маълумотлари ўртасидаги боғлиқликга асосланган бош чаноғи ичи травматик гематомаларини даволашнинг дифференциал тактикасини қўллаш даволанаётган беморларнинг ётоқ кунлари сонини  нейрореанимация бўлимида кунига 1 200 000 сўм ва  умумий нейрохирургия бўлимларида  кунига 170 000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берди.
Хазратқулов  Рустам Бафоевичнинг “Бош чаноғи ичи травматик гематомаларининг клиникаси, диагностикаси ва даволаниши” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022  йил 26 апрел № 8н-з/197 -сонли хулосаси билан тадбиқ этилди.
иккинчи илмий янгилик: турли жарроҳлик даволаш усулларини танлашда ва бош мия шикастланишининг оғирлигини баҳолашда нейровизуализация (миянинг МСКТ ёки МРТ), ултратовуш (транкраниал допплер) ва нейрофизиологик (бош мия устуни акустик чақирилган потенциали) хусусиятларининг алоҳида аҳамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: дифференциал даволаш тактикасини танлашда ва мия шикастланишининг оғирлигини баҳолашда бош миянинг МСКТ ёки МРТ, транскраниал допплерография ва бош мия устуни акустик чақирилган потенциалларидан самарали фойдаланишга асосланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.05.2020 й. №48; 12.02.2021 й. №15; 13.12.2023 й. №89), Сирдарё филиали (07.05.2020 й. №36), Навоий филиали (04.06.2020 й. №52), Самарқанд филиали (27.09.2021 й. №72), Хоразм филиали (14.09.2021 й. №63), ва Фарғона филиали (26.02.2021 й. №49) шошилинч нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш жарроҳлик ёки консерватив даво тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон берди, бу эса ўз вақтида ташхис қўйиш ва беморларнинг аҳволи оғирлигини баҳолаш ва даволаш усулларига дифференциал ёндашиш имконини берди, бу эса стационар даволаниш муддатини қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  бош чаноғи ичи травматик гематомалар билан оғриган беморларни комплекс текширишни тартибга солиш эрта ташхис қўйиш ва даволаш тактикасига  ўз вақтида дифференциал ёндашишга олиб келди, бу эса  даволаш натижаларини яхшилашга, беморларни эрта фаоллаштиришга, касалхонада даволаниш муддатини 4-5 кунгача қискартиришга ёрдам берди, бу хар бир бемор учун 680 000 - 850 000 сўмни ташкил этди (РШТЁИМ филиаллари нархлари прейскурантига кўра, шифохонада ётоқ куни 170 000 сўм). Хулоса: бош чаноғи ичи травматик гематома билан оғриган беморларни комплекс текширувдан ўтказиш адекват даволаш тактикасини танлашни таъминлади, шу билан ўлим, ногиронлик, шифохонада қолиш ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтирди.
Хазратқулов  Рустам Бафоевичнинг “Бош чаноғи ичи травматик гематомаларининг клиникаси, диагностикаси ва даволаниши” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022  йил 26 апрел № 8н-з/197 -сонли хулосаси билан тадбиқ этилди.
учинчи илмий янгилик: бош чаноғи ичи турли травматик гематомалари бор беморларда такомиллаштирилган суяк-пластик трепанация усули (тери минимал кесилиши, максимал бориш йўли, трепанацион дарча майдони кенгайиши, хужум бурчагини 30% ошиши, IAP №07345 28.03.2023 й.) юқори самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: такомиллаштирилган суяк-пластик трепанация усули анъанавий усулларга нисбатан кам шикастловчи, орган сақловчи бўлиб, минимал тери ва ости тўқималар кесилишида патологик ўчоққа максимал боришни таъминлаган. Усул катта ёшдаги беморлар ва болаларда қўлланилиб, бош мия ва бош чаноғини деярли барча қисмларини визуализация қилиш имкониятини яратган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.05.2020 й. №48; 12.02.2021 й. №15; 13.12.2023 й. №89), Сирдарё филиали (07.05.2020 й. №36), Навоий филиали (04.06.2020 й. №52), Самарқанд филиали (27.09.2021 й. №72), Хоразм филиали (14.09.2021 й. №63), ва Фарғона филиали (26.02.2021 й. №49) шошилинч нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган усулни қўллаш орқали беморлар хаёт сифати яхшиланди, эрта активлаштириш, операциядан кейинги асоратларни олдини олиш имконияти яратилди. Бемор косметик ва неврологик холатини яхшиланиши - травматик гематомаларни барча турларида орган сақловчи операцияни қўллашда ижтимоий самарадорликни исботлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: анъанавий декомпрессив трепанациядан фарқли равишда, ишлаб чиқилган усул орган сақловчи бўлиб, косметик дефектни тиклаш учун қайта операция ўтказишни талаб этмаганлиги, бемор хаёт сифатини яхшилаганлиги, ногиронлик хавфини камайтирганлиги сабабли қўшимча харажатларни қисқартириш имконини яратди. Хулоса: ишлаб чиқилган такомиллаштирилган суяк-пластик трепанация усули даволаш натижаларини яхшилайди, операциядан кейинги асоратларни камайтиради ва анъанавий усулларга нисбатан сезиларли харажатлар тафовутига эга бўлиб, хар бир беморда ўртача 2 270 000 сўмни тежаш имконини берди.
Хазратқулов  Рустам Бафоевичнинг “Бош чаноғи ичи травматик гематомаларининг клиникаси, диагностикаси ва даволаниши” мавзусида илмий янгиликларни мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022  йил 26 апрел № 8н-з/197 -сонли хулосаси билан тадбиқ этилди.
тўртинчи илмий янгилик: бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларни даволаш натижаларини прогностик моделини яратишда атиги тўртта предиктор (бемор ёши, клиник кечиш фазаси, латерал дислокациянинг ўлчами ва бемор хуши бузилиш даражаси) етарли эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бинар логистик регрессия усули ёрдамида математик таҳлил орқали бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларни даволаш натижаларини аниқлаш учун тўртта фактор етарли эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.05.2020 й. №48; 12.02.2021 й. №15; 13.12.2023 й. №89), Сирдарё филиали (07.05.2020 й. №36), Навоий филиали (04.06.2020 й. №52), Самарқанд филиали (27.09.2021 й. №72), Хоразм филиали (14.09.2021 й. №63), ва Фарғона филиали (26.02.2021 й. №49) шошилинч нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: прогностик моделни сезувчанлиги 84,5%ни ташкил этиб, ушбу усул қўлланилган беморлар гурухида самаралироқ натижаларни аниқлашга имкон яратди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларни ўрин-кунини 12-15 кундан 8-10 кунгача қисқариши - шифохонадаги харажатларни 680-850 минг сўмга камайтирди (РШТЁИМ филиалларида прейскурант бўйича 1 ўрин-кун ўртача 170 000 сўмни ташкил этади); шифохонада даволанишни 4-5 кунларга қисқариши сабабли дори-дармонлар таъминоти учун харажатлар 200-250 минг сўмга камайди (ўртача 1 кунда дори-дармон харажатлари 50 000 сўмни ташкил этади). Хулоса: даволаш натижаларини прогностик моделини қўллаш шифохонадаги харажатларни қисқаришига олиб келади ва анъанавий усулларга нисбатан харажатлар тафовутига эга бўлиб, хар бир беморда ўртача 2 270 000 сўмни тежаш имконини берди.
Хазратқулов  Рустам Бафоевичнинг “Бош чаноғи ичи травматик гематомаларининг клиникаси, диагностикаси ва даволаниши” мавзусида илмий янгиликларни мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022  йил 26 апрел № 8н-з/197 -сонли хулосаси билан тадбиқ этилди.
бешинчи илмий янгилик: бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларни яқин ва узоқ даволаш натижаларининг таҳлили асосида таклиф этилган дифференциациялашган даволаш тактикасини анъанавий даволаш усулларига нисбатан салбий натижаларни камлиги ва бемор хаёт сифатини яхшилашлиги билан устунлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган усуллар орқали дифференциациялашган даволаш тактикасини қўллаш болаларда 93,1%, ёш ва ўрта ёшдаги беморларда 76,1%, кекса ва қарияларда 55,7%гача ижобий натижаларни олишга имконият яратган ва салбий натижаларни 12,1%гача камайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини 40%гача оширишга имконнини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.05.2020 й. №48; 12.02.2021 й. №15; 13.12.2023 й. №89), Сирдарё филиали (07.05.2020 й. №36), Навоий филиали (04.06.2020 й. №52), Самарқанд филиали (27.09.2021 й. №72), Хоразм филиали (14.09.2021 й. №63), ва Фарғона филиали (26.02.2021 й. №49) шошилинч нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларни тизимлаштириш, ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар комплексида прогнозлаш, дифференциациялашган тактикани қўллаш – ўлим, ногиронлик кўрсаткичларини камайтирди, шифохона ўрин-кунларини қисқартирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларда комплекс ташхислаш, прогнозлаш, дифференциациялашган даволаш тактикасини қўллаш нейрореанимация ўрин-кун харажатларини хар бир беморда ўртача 1 200 000 сўмга иқтисод қилди. Хулоса: ишлаб чиқилган бош чаноғи ичи травматик гематомалари бор беморларни дифференциациялашган даволаш тактикаси сезиларли равишда даволаш натижаларини яхшилайди, шифохона ўрин-кунларини қисқартириб хар бир бемор учун харажатларни ўртача 6 000 000 сўмга камайтиради.
Хазратқулов  Рустам Бафоевичнинг “Бош чаноғи ичи травматик гематомаларининг клиникаси, диагностикаси ва даволаниши” мавзусида илмий янгиликларни мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022  йил 26 апрел № 8н-з/197 -сонли хулосаси билан тадбиқ этилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish