Sayt test rejimida ishlamoqda

Остонова Гулруҳ Содиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ичак инфекциялари орасида иерсинозлар аҳамиятини аниқлаш ва улар иммунодиагностикасини такомиллаштириш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2022.1.PhD/Tib2584.
Илмий раҳбарлар: Нарзуллаев Нуриддин Умарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзоева Мехринисо Ризоевна тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Муборахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт Петербург давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ичак инфекциялари орасида иерсиниозлар аҳамиятини аниқлаш, улар иммун, цитокин ҳолатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш орқали иммунодиагностикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 6 ойликдан 14 ёшгача бўлган болаларда ичак инфекциялари орасида ичак иерсиниозининг салмоғи 39,5% ни ташкил қилиши, ичак инфекцияларига қараганда ичак иерсиниози клиник жиҳатдан оғир кечиши, лейкоцитоз, нейтрофилёз, эозинофилия, эритроцитлар чўкиш тезлиги, жигар ферментлари миқдори ишонарли юқори бўлиши аниқланган;
ичак иерсиниози аниқланган болаларда касалликнинг турли клиник кўринишларида иммун ва цитокин статусларининг асосий кўрсаткичлари орасида тўғри пропорционал боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
болалар орасида ичак иерсиниози ташҳисотида полимераза занжирли реакциясининг асосий иммунодиагностик усул сифатида қўлланилиш имкониятлари асосида усулнинг юқори диагностик самарадорлиги аниқланган;
ичак иерсиниози аниқланган болаларда яллиғланишни қўлловчи цитокинлар дисбаланси аниқланганлиги ҳолатнинг иккиламчи иммунодефицит чуқурлиги, иммун тизим фаолиятида сезиларли зўриқиш борлигини асослаган;  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 29-декбрдаги №23-Z/108 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор 6 ойликдан 14 ёшгача бўлган болаларда ичак инфекциялари орасида ичак иерсиниозининг салмоғи 39,5% ни ташкил қилиши, ичак инфекцияларига қараганда ичак иерсиниози клиник жиҳатдан оғир кечиши, лейкоцитоз, нейтрофилёз, эозинофилия, эритроцитлар чўкиш тезлиги, жигар ферментлари миқдори ишонарли юқори бўлиши аниқланган.
 Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ичак инфекциялари орасида ичак иерсинозининг   тарқалиши, клиник кечиши ва лаборатор кўрсаткичларлар хусусиятларини аниқлаш, ташхислаш ва даволаш усулларини оптимал танлаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.07.2023 й. №73/2), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.06.2023 й. №54/3) билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсинози ташхисотининг янги усулларини такомиллаштириш касалликнинг эрта ташхислаш ва даволаш имконини беради, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларни сарфланадиган харажатларини 475 000 сўмга камайтиришга эришилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсениозлари билан касалланган беморларда тавсия этилаётган ташхисот усуллари ва иммунологик хизмат кўрсатишнинг иқтисодий самарадорлиги касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 475 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.  
Хулоса: Иерсиноз тарқалиши, клиник кечиши  хусусиятларини аниқлаш, ташхислаш ва даволашнинг оптимал  усулларини танлаш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 475 000 иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ичак инфекциялари орасида иерсинозлар аҳамиятини аниқлаш ва улар иммунодиагностикасини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 19 июл 2023 йил 01/04/3796-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: ичак иерсиниози аниқланган болаларда касалликнинг турли клиник кўринишларида иммун ва цитокин статусларининг асосий кўрсаткичлари орасида тўғри пропорционал боғлиқлик мавжудлиги исботланган.
 Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг аҳамияти ичак инфекциялари орасида ичак иерсиниознинг клиник шаклларининг оғирлик даражасини аниқлаш ва клиник шаклларининг ўзига хос симптомларини ўрганиш, даволаш тактикасини аниқ белгилаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.07.2023 й. №73/2), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.06.2023 й. №54/3) билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсинози ташхисотининг янги усулларини такомиллаштириш касалликнинг эрта ташхислаш ва даволаш имконини бериши ҳисобига ривожланиши мумкин бўлган асоратлар камайтириш имкониятини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсинози ташхисотининг янги усулларини такомиллаштириш касаллик эрта ташхислаш ва даволаш имконини беришини ҳисобга олиниши: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 475 000 сўмга камайтирган (Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 95 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 70 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: Ичак иерсинози ташхисоти янги усулларини такомиллаштириш касалликнинг эрта ташхислаш ва даволаш имконини бериши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 475 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Ичак инфекциялари орасида иерсинозлар аҳамиятини аниқлаш ва улар иммунодиагностикасини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 19 июл 2023 йил 01/04/3796-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: болалар орасида ичак иерсиниози ташҳисотида полимераза занжирли реакциясининг асосий иммунодиагностик усул сифатида қўлланилиш имкониятлари асосида усулнинг юқори диагностик самарадорлиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ичак иерсинознинг диагностик усулини такомиллаштиришда молекуляр генетик текширув усулини қўллаш қўзғатувчининг реал миқдорини кўрсата олиш, лабаратор йўлга қўйиладиган хатоликларни камайтириш ва натижаларни автоматик аниқлаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.07.2023 й. №73/2), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.06.2023 й. №54/3) билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсинози ташҳисотининг янги усулларини такомиллаштириш касалликнинг эрта ташҳислаш ва даволаш имконини берган. Бу эса тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, касалликнинг асоратларини камайтириш ҳамда  беморларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга ёрдам берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсениозлари билан касалланган беморларда  тавсия этилаётган ташхисот усуллари ва иммунологик хизмат кўрсатишнинг иқтисодий самарадорлиги  касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш ва ота-оналарнинг вақтини тежаш орқали иқтисодий самарадорликка эришилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 475 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Ичак иерсениозлари билан касалланган беморларда  тавсия этилаётган ташхисот усуллари ва иммунологик хизмат кўрсатишнинг иқтисодий самарадорлиги касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва унинг оғир асоратларини олдини олиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 475 000 иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ичак инфекциялари орасида иерсинозлар аҳамиятини аниқлаш ва улар иммунодиагностикасини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 19 июл 2023 йил 01/04/3796-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: ичак иерсиниози аниқланган болаларда яллиғланишни қўлловчи цитокинлар дисбаланси аниқланганлиги ҳолатнинг иккиламчи иммунодефицит чуқурлиги, иммун тизим фаолиятида сезиларли зўриқиш борлигини асослаган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: ичак иерсиниози аниқланган болалар орасида иммун тизими ҳужайравий ва цитокин статуси параметрлари таҳлили, полимераза занжирли реакциядан фойдаланишга асосланган иммунодиагностик усулларни такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш имконини берган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.07.2023 й. №73/2), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.06.2023 й. №54/3) билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсинози ташхисотининг янги усулларини такомиллаштириш касалликнинг эрта ташхислаш ва даволаш имконини бериб, бу ўз навбатида  тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, касалликнинг асоратларини камайтириш ҳамда  беморларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга ёрдам берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичак иерсениозлари билан касалланган беморларда  тавсия этилаётган ташхисот усуллари ва иммунологик хизмат кўрсатишнинг иқтисодий самарадорлиги  касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва унинг оғир асоратларини олдини олиниши: 1 нафар бемор ҳисобига  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 475 000 сўмга, бюджетдан ташқпри маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: касалликнинг ўткир давридаги асоратларни олдиндан кўра билишга  имкон бера оладиган ичак иерсиниозининг ПЦР ва ишлаб чиқилган иммунодиагностик алгоритмни шифохона амалиётига  жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 475 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Ичак инфекциялари орасида иерсинозлар аҳамиятини аниқлаш ва улар иммунодиагностикасини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 19 июл 2023 йил 01/04/3796-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish