Sayt test rejimida ishlamoqda

Намйссов Ерлан Думановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Интернет-фирибгарликларнинг криминологик жиҳатлари ва уларнинг олдини олиш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu1332.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети DSc.32.30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Тохиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор; Пайзиев Дилшат Юлдашбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интернет-фирибгарликнинг криминологик жиҳатларини ўрганиш асосида уларни олдини олишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда содир этилган интернет-фирибгарликнинг жойи сифатида пул ўтказаётган жабрланувчининг жойлашган жойини белгилаш кераклиги асосланган;
жабрланувчи пул маблағлари ва (ёки) шахсий маълумотларни ахборот тизимларидан юборган пайт интернет-фирибгарлик жинояти содир этилиши тамомланган вақт деб топиш зарурлиги асослантирилган;
интернет-фирибгарликни олдини олишнинг хусусий криминологик методикаси мазкур кибержиноятларнинг янги шакллари ва усулларига қарши курашишда интернет-фирибгарлик ҳолати ҳақида хабар бериш алгоритмларини қўллаш, фишингни аниқлаш ва киберхавфсизликни таъминлаш дастурий таъминотидан фойдаланиш усулларини кириртиш орқали такомиллаштирилган;
вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган интернет-фирибгарлик жиноятларини олдини олишда кузатув (назорат) дастурларидан фойдаланиш, “интернетда ҳушёр бўл” тарғибот-ташвиқот ишларини кенгайтириш, он-лайн хавфлардан огоҳлантириш тизими самара бериши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ахборот тизимларидан фойдаланувчиларга нисбатан содир этилган фирибгарликни жабрланувчига пул маблағлари ва (ёки) шахсий маълумотлар айбдорга ёки унинг кўрсатмаси бўйича бошқа шахсларга ўтказилган пайтдан бошлаб тугалланган деб топиш тўғрисидаги таклиф Қозоғистон Республикаси Олий судининг 2017 йил 29 июндаги 6-сонли “Фирибгарлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 8-банди учинчи хатбошисига қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси суд маъмуриятининг 2024 йил 20 февралдаги 6001-24-9-6/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга, шунингдек, интернет-фирибгарликларни тўғри квалификация қилиш учун жиноят тамомланган вақтни аниқ белгиланишига хизмат қилган;
ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда содир этилган интернет-фирибгарликнинг жойи сифатида пул ўтказаётган жабрланувчининг жойлашган жойи деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклиф Қозоғистон Республикаси Олий судининг 2017 йил 29 июндаги 6-сонли “Фирибгарлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 8-бандининг учинчи хатбошиси билан тўлдиришда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси суд маъмуриятининг 2024 йил 20 февралдаги 6001-24-9-6/57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Интернет-фирибгарлик жиноятлари бўйича судга қадар иш юритуви учун масъул органни белгилашга, шунингдек, интернет-фирибгарликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини кафолатланиши даражаси оширилишига хизмат қилган;
фуқароларни ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва интернет-фирибгарлик жиноятчилигига қарши курашиш ҳолати тўғрисида хабардор қилиш ва ҳуқуқий таълим бериш тўғрисидаги таклиф Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги “Участка полиция инспекторлари ва уларнинг ёрдамчиларининг фаолиятини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги  1095-сонли буйруғининг 25-бандининг 3-кичик бандига Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 21 августдаги 652-сон буйруғи билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитасининг 2024 йил 19 мартдаги 5-5-5-6-77/436-и-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши фуқароларнинг интернетдаги фирибгарлик жиноятлари ва уларни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида хабардорлигини оширишга, шунингдек, интернет фирибгарлик жиноятлари сони даражасини пасайтиришга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
ички ишлар органларининг бошқа давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари билан йиғилишларида ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан вояга етмаганлар ўртасида интернет-фирибгарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама этилиши тўғрисидаги таклифдан Қозоғистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 18 августдаги 687-сон буйруғи билан “Полиция участка инспекторлари фаолиятини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2015 йил 29 декабрдаги 1098-сонли буйруғининг 23-банди 11-бандига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитасининг 2024 йил 19 мартдаги 5-5-5-6-77/436-и-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши интернет- фирибгарликларга қарши курашни, шу жумладан вояга етмаганларни унинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш чораларни кучайтиришга ёрдам берган;
таълим ташкилотлари ўқувчилари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида уларнинг ҳуқуқбузарликлари ва бошқа ғайриижтиомий ҳаракатларнинг сабаблари ва шартларини аниқлаш шартлиги тўғрисидаги таклифдан таклифдан Қозоғистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 18 августдаги 687-сон буйруғи билан “Полиция участка инспекторлари фаолиятини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2015 йил 29 декабрдаги 1098-сонли буйруғининг 23-банди 11-бандига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитасининг 2024 йил 19 мартдаги 5-5-5-6-77/436-и-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ишлари бўйича участка полицияси инспекторларининг интернет-фирибгарликларни олдини олиш бўйича фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish