Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродов Ориф Жумаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани йирик чиқиндилардан тозалагичнинг тебранувчан пластмассали  колосник конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т460.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори; Хамит Турсунович Ахмедходжаев, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани йирик чиқиндилардан тозалагичларнинг пластмассали, қайишқоқ таянчли конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қайишқоқ таянчларга ўрнатилган пластмассали колосниклари бўлган пахта тозалаш машинасининг самарали конструкцияси ишлаб чиқилган;

пахтадан келаётган тасодифий қаршилик таъсирида колосник тебранишини, силжиш, тезлиги ва тезланиш боғланишлари ўрганилган, тебраниш амплитудаси ва частотаси аниқланган;

толали чигитнинг силжиш масофаси ва оғиш бурчаги  аррали цилиндр ўзгарувчан тезликда айланиш режимига боғлиқлиги аниқланган, боғланиш графиклари қурилган, параметрлари ишлаб чиқилган;

пластмассали колосникларнинг юкланиш ва тебраниш қонуниятлари тажрибада аниқланган, тебраниш қамрови ва частотаси мавжуд колосник кўрсаткичлари билан таққосланган, қайишқоқ таянч бикрлиги ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахтани йирик чиқиндилардан тозалаш ускунасининг пластмассали колосникларини қўллаб пахтани тозалаш самарасини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

пахтани йирик чиқиндилардан тозалаш жараёнининг назарий ва тажрибавий тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган қайишқоқ элементли пластмассали колосникли панжаранинг янги конструкцияси «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги корхоналарда, хусусан Тошкент вилояти Қорасув пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 4 апрелдаги 02-18/1803-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд колосникли панжара ўрнига қайишқоқ элементли янги пластмассали колосникли панжара қўллаш пахтани йирик чиқиндилардан тозалаш самараси 13,0%гача ортиши, чигитни механик шикастланиши 0,93%гача, эркин тола миқдори эса 0,075%гача камайишига имкон яратган;

қайишқоқ элементли пластмасса колосникли панжаранинг янги конструкцияли пахтани йирик чиқиндилардан тозалаш агрегати «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги корхоналарда, хусусан, Тошкент вилояти Пискент пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 4 апрелдаги 02-18/1803-сон маълумотномаси). Натижада пахта массаси юқори тезликда келиб колосникларга урилганда  тебранишлар ҳосил қилиб,  тозалаш самарадорлиги 16%га ортиши, чигитнинг механик шикастланишини 0,07%гача камайтириш имконини берган;

чигитли пахтани йирик чиқиндилардан тозалаш машинасининг ишчи режимлари  «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги корхоналарда, хусусан Тошкент вилояти Қорасув пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти 2018 йил 4 апрелдаги 02-18/1803-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш машинасининг тозалаш самарадорлиги 90%дан ошишига ва тозалаш цехида рўй берадиган тасодифий ёнғин бўлмаслигини таъминлаш  имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish