Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳаммадюнусова Моҳистара Муҳаммадилхом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашнинг миллий хусусиятлари” 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/С99.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мекмуродов Мансур Бобомуродович социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори Норбоева Танзила Камоловна, Фалсафа фанлари доктори, Профессор Нурматова Мукаррам Аҳмедовна.
Етакчи ташкилот: Ижтимоий фикр Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашнинг миллий хусусиятларини социологик нуқтаи назардан комплекс ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизлар иштирокини янада оширишга қаратилган гендер сиёсатини амалга оширилишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ташкилий ҳамда институсиявий хусусиятга эга махсус чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилган;
давлат хизматчиларини лавозимларга тайинлашда гендер тенгликни таъминлаш асосида кадрлар захирасини яратиш, ишчи ходимларнинг меҳнат фаолиятларидаги самарадорлик кўрсаткичларига асосаланган шаффоф ва адолатли танлов механизмларни амалиётда қўллаш  тизими асослантирилган;
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қарор қабул қилиш даражасидаги лавозимларда гендер рағбатлантиришга қаратилган сиёсат олиб бориш сосиологик асослантирилган;
хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб фаолият олиб бориши, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтиришга қаратилган маҳаллаларда маслаҳат марказлари, мослашувчан иш соатлари жорий қилинган иш ўринларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашнинг миллий хусусиятларини тадқиқ этиш натижасида:
давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизлар иштирокини янада оширишга қаратилган гендер сиёсатини амалга оширилишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ташкилий ҳамда институсиявий хусусиятга эга махсус чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2022-йил 31-октябрдаги 02/6-09-14-сон далолатномаси). Натижада, ушбу чора-тадбирларнинг ҳуқуқий асоси яратилди.
Давлат хизматчиларини лавозимларга тайинлашда гендер тенгликни таъминлаш асосида кадрлар захирасини яратиш, ишчи ходимларнинг меҳнат фаолиятларидаги самарадорлик кўрсаткичларига асосаланган шаффоф ва адолатли танлов механизмларни амалиётда қўллаш тизими асослантирилган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2022-йил 31-октябрдаги 02/6-09-14-сон далолатномаси). Натижада, давлат хизматчилари лавозимларини эгаллаш учун кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларнинг хизматда кўтарилиши хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланиб бормоқда ва бугунга кунга келиб, давлат бошқарувидаги аёллар улуши 5 йилда 8 фоизга кўтарилишига хизмат қилди.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қарор қабул қилиш даражасидаги лавозимларда гендер  рағбатлантиришга қаратилган сиёсат олиб бориш сосиологик асослантирилган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2022-йил 31-октябрдаги 02/6-09-14-сон далолатномаси). Натижада, жамият ва давлат ишларини бошқаришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш иш унумдорлигини ортишига ва давлат органлари раҳбарлари лавозимларига қадар кадрлар захирасини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигига риоя этилиши зарурлиги ҳамда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ижтимоий имтиёзлардан фойдаланишлари қонуний белгилаб берилди.
Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб фаолият олиб бориши, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтиришга қаратилган маҳаллаларда маслаҳат марказлари, мослашувчан иш соатлари жорий қилинган иш ўринларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 1619/22-сон далолатномаси). Натижада, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини рағбатлантиришга, таҳсил олиш ёшида бўлган ёш хотин-қизларнинг илм-фандаги улуши ортишига ижобий таъсир кўрсатди. 2023 йилнинг ўзида 147 нафар хотин-қиз фан доктори, 1 минг 238 нафари эса фалсафа доктори илмий даражасига эришган. Аёллар орасидаги ишсизлик даражаси бир ярим баравар камайиб, 400 мингдан зиёд хотин-қизлар иш билан таъминланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish