Атауллаев Нодиржон Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автоном таъминлаш манбаларини назорат ва бошқарув тизимлари учун ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгарткичлари», 05.01.06–Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T545.
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдукаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор; Сафаров Абдурауф Маликович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Илмий-техника маркази»МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автоном таъминлаш манбаларининг иш режимларини назорат қилиш ва бошқариш тизимлари учун юқори дифференциал сезувчанлик, аниқлик, ишончлилик ва статик тавсифларининг кенг чизиқли майдонига эга бўлган ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгартиргичларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгартиргичининг магнит тизими коаксал жойлашган тороидал ферромагнит ўзаги конструктив схемасини ўзгартириш асосида такомиллаштирилган;
ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгартиргичнинг магнит-транзисторли мультивибратор схемасидаги триггер ва бўлувчиларни схемадан чиқариб, реверсив мантиқий ҳисоблагич элементини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгартиргичининг магнит тизими ва магнит-транзисторли мультивибратори схемасини бирлаштириш орқали аккумулятор батареяларининг зарядланиш, зарядсизланиш ва тўйиниш зарядини ортиши режимларининг оғишини назорат қилувчи янги қурилма ишлаб чиқилган;
ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгартиргичининг техник тавсифларини назарий таҳлил қилиш учун статик ва динамик тавсифлари ҳамда импульсларни шакллантириш жараёнларининг математик моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Автоном таъминлаш манбаларини назорат ва бошқарув тизимлари учун ишлаб чиқилган ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгарткичлари бўйича олинган натижалар асосида:
автоном таъминлаш манбалари иш режимларини назорат қилиш ва бошқариш тизимлари учун ишлаб чиқилган қурилмага Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Сарфни ўлчовчи электромагнит ўзгартиргичи», №IAP 04866-2014 й.). Натижада ўлчаш ўзгартиргичининг коаксал жойлашган тороидал ферромагнит ўзаги конструктив схемасини ўзгартириш орқали дифференциал сезувчанлиги ортишига эришилган;
автоном таъминлаш манбаларининг иш режимларини назорат қилиш ва бошқариш тизимлари учун ишлаб чиқилган ўзгармас ток ўлчаш ўзгартиргичи қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Ўзгармас ток ўлчаш ўзгартиргичи», №IAP 05590-2018 й.). Натижада ўзгармас ток ўлчаш ўзгартиргичи статик тавсифининг чизиқли майдони кенгайиши ва қурилманинг ишончлилиги ортишига эришилган;
ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгартиргичи Ўзбекистон Республикаси «Муқобил ёқилғи ва энергия корхоналари» ассоциацияси тизимидаги корхоналарда, хусусан «HUDRO ENERGY GROUP» ва «SOLAR ENERGY PRODUCTS» МЧЖларнинг аккумулятор батареясини зарядланиш, зарядсизланиш ва тўйиниш зарядини ортиши режимларининг оғишини назоратловчи қурилма ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Муқобил ёқилғи ва энергия корхоналари» ассоциациясининг 2018 йил 7 июндаги 507-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси автоном таъминлаш манбалари иш режимларини назорат қилиш ва бошқариш тизимлари ростлаш аниқлигини ошириш имконини берган.