Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсуфов Абдулазиз Махамадали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Ўзбекистон темир йўлларида фойдаланилаётган манёвр локомотивлари рама конструксияларининг техник ҳолатини баҳолаш ва қолдиқ ресурсини аниқлаш”,
05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3759
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Хамидов Отабек Рустамович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, ДСc 15/31.08.2022.Т.73.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оганян Эдуард Сергеевич – техника фанлари доктори, профессор; Хромова Галина Алексеевна – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон темир йўлларида фойдаланилаётган манёвр локомотивларнинг рама конструксиялари жорий техник ҳолатини баҳолаш, унинг қолдиқ ресурсини аниқлаш ва рама конструксияларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида модернизация қилиш орқали хавфсиз хизмат муддатини узайтиришни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида фойдаланиш муддати 50 йилдан ошган ТЭМ2туридаги манёвр локомотивларининг техник ҳолатини баҳолаш ва хавфсиз фойдаланиш муддатини узайтириш услубиёти ишлаб чиқилган;
ТЭМ2 туридаги манёвр локомотивлари рама конструксияларининг кучланганлик-деформация ҳолати, динамик кучлар таъсирида рама элементларининг юкланганлиги ва ресурсини баҳолаш имконини берувчи чекли элементли модели ишлаб чиқилган;
локомотив рама конструксияларининг юқори юкланиш ҳосил бўладиган жойларини инобатга олиб, уларнинг чидамлилиги ва мустаҳкамлигини ошириш мақсадида илмий асосланган техник ечимлар ишлаб чиқилган;
илк бор манёвр локомотивлардан фойдаланиш даврида ҳаракат тезлиги ва рама конструксияларига таъсир этувчи тебраниш циклларининг қолдиқ ресурсга боғлиқлик даражаси илмий асосланиб уларнинг хизмат муддатини ҳисоблаш услубиёти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон темир йўлларида фойдаланишдаги ТЭМ2 туридаги манёвр локомотивларнинг хизмат муддатини узайтириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
Ўзбекистон темир йўлларида фойдаланиш муддати 50 йилдан ошган ТЭМ2 манёвр тепловозлари рама конструксияларда юқори кучланиш ҳосил бўлган жойларининг мустаҳкамлигини ошириш учун илмий асосланган техник ечимлар “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ корхонасида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил 13 октябрдаги 4/7140-сонли маълумотномаси). Натижада ТЭМ2 тепловозларининг капитал таъмирлаш даврида илмий асосланган техник ечимлар орқали  рама конструксияларнинг ишончлилиги ва чидамлилиги оширилди ва локомотив паркидаги №473, №846, №932, №1105, №1109, №2159, №2170, №2306, №2308, №2309, №2310, №2393, №2557 ва Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли №784 ва №1526 рақамли ТЭМ2 туридаги тепловозларнинг хизмат муддати 57 йилгача узайтирилди. Иқтисодий самарадорлик 1 миллиард 850 миллион сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish