Sayt test rejimida ishlamoqda

Жониев Санжар Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон без касалликларида операция олди тайёргарлиги ва анестезия хусусиятлари», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Тib1020.
Илмий раҳбар: Рахимов Азамат Улуғович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд Давлат тиббиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Сабиров Джурабой Марифбоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон без касалликлари операцияларидан олдин тайёргарлик вариантларини самарадорлигини такомиллаштириш ва уларнинг фонида гемодинамик кўрсаткичлар орқали анестезиологик қўлланма усулини танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қалқонсимон без касалликлари бўлган беморларни операция олди даврида операция олди тайёргарлик ва премедикация усулига кўра марказий гемодинамикаси ва гормонал профили аниқланган;
қалқонсимон без касалликлари бўлган беморларни операция олди таёргарлик давомида ўтказилган узайтирилган премедикация усули модификацияланган шкала кўрсаткичлари аниқланган;
қалқонсимон без касалликлари бўлган беморларни операция даврида қўлланилган анестезия усулига қараб марказий гемодинамикаси ва гормонал профилини кўрсаткичлари аниқланган;
олинган натижалар асосида қалқонсимон без касалликлари бўлган беморлар операциядан олдин тайёргарлик ва оғриқсизлантириш учун мақбул вариантлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт унивеситети эксперт кенгашининг 2024 йил 28 февралдаги №17 сонли хулосасига кўра (бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2024 йил 24 февралидаги №1533-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: биринчи илмий янгиликнинг моҳияти илк бор қалқонсимон без тугунли хосилалари яъни тугунли нотоксик бўқоқ бўлган беморларга операция ўтказиш учун уларни психо-эмосионал холатини холатини диффренциялаш имкон берадиган хавотирликни интегратив тести (ХИТ) ишлатилган. Ушбу тест хавотирликни доимий узоқ жараён сифатида (шахсий хавотирлик) ва қайсидир вақтда кузатиладиган хавотирлик даражаси (вазиятли хавотирлик) аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қалқонсимон безнинг тугунли хосилалари яъни тугунли нотоксик бўқоқ бўлган беморларнинг операция олди тайёргарлик холатидан олдин хавотирликни интегратив тестини сўровнома шаклда қўлланилиши, беморларни эмоционал холатига миқдорий ва сифатий характеристика бериш имконини яратган. Ушбу тестнинг асосий устунлиги шундан иборат бўлганки, уни барча врачлар шу жумладан анестезиолог-реаниматологлар томонидан ишлатилиши учун қулай бўлиб 15 та саволдан ташкил топган, врач томомидан беморларга максимал қисқа кўринишда берилган. Натижада олинган жавобларни баллар йиғиндисини махсус кўрсаткичлар станайнларга ўтказилган. Бу кўрсаткичлар беморларда операциядан олдинги стресс хавотирликни аниқ баҳолаб, операциядан  олдинги тайёргарлик премедикация препаратларини қўлланилиш тактикасини белгилаб бериш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қалқонсимон без касалликларида операция олди тайёргарлиги ва анестезия усулларининг  оптималлаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги №8н-з/434 сонли хулосасига қўра соғлиқни сақлаш амалиётига хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №16 (09.10.2021 й) сонли далолатномаси академик Ё.Х Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд филиалининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №32 (17.09.2021 й) сонли далолатномаси, академик Ё.Х Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Сурхондарё филиалининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №28 (27.09.2021 й) сонли далолатномаси,  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмасининг  илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича № 18 (27.09.2021 й) сонли далолатномаси, билан  амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши: қалқонсимон безнинг тугунли хосилаларидан бири бўлган диффуз нотоксик бўқоқ билан оғриган беморларда операциядан олдинги даврда психо эмоцонал холати юқори шахсий хавотирлик даражаси номоён бўлади ва бу холат организмнинг кутилмаган гемодинамик(67%), вегетатив(65%) ва нейрондокрин(74%) реакцияларини бошдан кечириб операция ва анестезия вақтида 77,7% беморларга салбий таъсир қилган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: Қалқонсимон безнинг тугунли хосилалари бўлган беморларга операция олди даврида узайтирилган премедикация усулини қўллаш психоэмоционал холатига ижобий таъсир этиб, операциядан олдин тўлиқ стрессни йўқотишга, анестезия вақтижа гемодинамик кўрсаткичларни барқарор бўлиши натижасида тактик ва техник йўлни тўғри танлаш орқали  даволаш самарадорлигини оширишга эришилган ва даволаниш кунлари 7 кундан 5 кунгача қисқариши натижасида 1 нафар бемор ҳисобида 160000 сўм (клиника прейскуранти бўйича 1 кунлик тушак куни 160000 сўмни ташкил қилади), иқтисод қилинган. Хулоса: Ушбу холатда айтиб ўтилган операциядан олдинги премедикация жараёнида беморларда ижобий самарадорлиги оширилиши натижасида асосий гемодинамик кўрсаткичлардан ташқари қўшимча премедикация самарадорлигини аниқловчи шкалалар қўлланилиши даволаш жараёнини олиб боришда тўғри тактик ва техник жиҳатдан тўғри йўлни танлаш имкониятини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қалқонсимон без касалликларида операция олди тайёргарлиги ва анестезия хусусиятлари» мавзуларида илмий янгиликларни бошқа тиббиёт муасасаларида жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 24 февралидаги №1533-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: иккинчи илмий янгиликнинг моҳияти қалқонсимон без касалликлари диффуз нотоксик бўқоқ бўлган беморларни организмида кечадиган гормонал ўзгаришлар ва уларни оқибатида психо-эмоционал холатнинг яққол номоён булиши билан кечадиган клиник белгиларни операция ва анестезиягача бўлган даврда имкон қадар бартараф этиш орқали операция ва анестезия даврда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш, беморларда операция вақтидан  адекват анестезияни таъминлашига асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қалқонсимон без касалликларида беморларга препаратлар умумий қабул қилинган кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар ҳисобга олган ҳолда қўлланилган, ўзига хос клиник вазиятга қараб тайинланган премедикация учун асосий даволаш фонида ишлатилган. Шу сабабли беморларга операциядан 2 кун олдин яъни касалхонага тушган куни, операциядан бир кун олдин кечга соат 20.00да узайтирилган премедикация:мушак ичига 1,2±0,07 мкг/кг дроперидол ва 0,15±0,05 мг/кг сибазон юборилган. Дроперидол 1,4±0,05 мг/кг дозада ва сибазон 0,14±0,02 мг/кг стандарт премедикасисга қўшимча равишда операциядан 30-40 минут олдин мушак ичига юборилган. Умумий анестезия тотал вена ичи анестезияси (ТВА) ва ингаляцион анестезия билан олиб борилган. Анестезияга кириш в/и сибазон 0,23±0.02 мг/кг, кетамин 1,6±0.30 мг/кг, юборилиб, миорелаксасия учун в/и дитилин 1,7 ± 0,02 мг/кг юборилиб тўлиқ миоплегиядан сўнг, трахея интубасияси амалга оширилган сунъий нафас олиши (СНО) в/и 0,5±0,01 мг/кг/соат дозада ардуан билан миорелаксация шароитида ва анестезияни ушлаб туриш  в/и кетамин 0,86± 0.36 мг/кг, фентанил 5,6±0,17 мкг/кг/соат, сибазон 0,14±0,02 мг/кг 0,2 мг гача дроперидол 1,2±0,07 мг/кг, 1,5 мкг/кгдан ошмайдиган дозада юбориш билан амалга оширилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қалқонсимон без касалликларида операция олди тайёргарлиги ва анестезия усулларининг  оптималлаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги №8н-з/434 сонли хулосасига қўра соғлиқни сақлаш амалиётига хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №16 (09.10.2021 й) сонли далолатномаси, академик Ё.Х Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд филиалининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №32 (17.09.2021 й) сонли далолатномаси, академик Ё.Х Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Сурхондарё филиалининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №28 (27.09.2021 й) сонли далолатномаси,  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмасининг  илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича № 18 (27.09.2021 й) сонли далолатномаси билан  амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: операциядан олдинги даврда қўлланиладиган узайтирилган премедикация усулида ишлатиладиган препаратлар(сибазон ва дроперидол)нинг организмга стресс проектор ва адаптоген таъсири операция вақтидаги ларингоскопия, трахея интубацияси ва операцияининг асосий босқичларида кузатиладиган гипертония ва тахикардия эпизодларини бартараф қилиб, юрак фаолиятини ва периферик қон оқимини сезиларли даражада яхшилаш имкони яратган, миокардда кислород истеъмолини камайтириб ва юракнинг механик фаолиятини яхшилашга имкони берган. Бу эса беморларни операциядан кейинги эрта даврда реабилитацияга ижобий таъсир ўтказган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат бўлган: қалқонсимон безнинг тугунли хосилалари бўлган диффуз нотоксик бўқоқи бўлган беморларни операция олди тайёргарлигида узайтирилган премедикация усулини қўлланилиши операция вақтида гемодинамик кўрсаткичларни стабиллашувига ва  даволаш тактикасини тўғри танлашга олиб келган. Бунинг натижасида қўшимча текширув усулларини, ҳамда асосланмаган даволаш ўтказиш олди олинган ва бунинг хисобига ҳаражатлар кескин камайтирилган. Қалқонсимон без касалликлари  бўлган беморларда операция вақтида анестезия билан боғлиқ бўлган асоратлар олдини олиш хисобига беморлар койка кунлари 28% га камайган  (1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 160000 дан 240000гача иқтисод қилиш имконини берган). Хулоса: Қалқонсимон безнинг тугунли хосилаларидан диффуз нотоксик бўқоқ бўлган беморларнинг операциядан олдинги психо эмоционал холатини хисобган олган холда узайтирилган премедикация усулини ўтказилиши операция ва анестезия даврида тўғри ёндашиш ва даволаш тактикасини тўғри танлашга сабаб бўлган. Ушбу узайтирилган премедикация усулини қўллаш беморларда операция вақтида анестезия билан боғлиқ бўлган асоратлар олдини олиш хисобига беморлар койка кунлари 28% га камайган, операциядан кейинги эрта даврда ривожланиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қалқонсимон без касалликлари операциядан олди тайёргарлиги ва анестезия хусусиятлари» мавзуларида илмий янгиликларни бошқа тиббиёт профилактик муасасаларга жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 24 февралдаги №1533-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: учинчи илмий янгиликнинг моҳияти илк бор қалқонсимон без тугунли хосилаларидан диффуз нотоксик бўқоқ бўлган беморларнинг операция олди тайёргарликда қўлланилган узайтирилган премедикация усулини самараси премедикация самарасини бахолайдиган модификацияланган Рамзай шкаласи ёрдамида аниқланган, беморларга ўтказиладиган премедикация самараси уларнинг гормонал фон ва психо-эмоционал холати билан билан тўғридан тўғри боғлиқлиги, анестезия давомида нафақат гемонидамик кўрсаткичлар балки махсус шкалалар ёрдамида аниқлаш мумкинлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қалқонсимон без касалликлари диффуз нотоксик бўқоқ бўлган беморларига дроперидол ва сибазон препаратлари билан узайтирилган премедикация усулини қўлланилиши операциядан олдин психо эмоционал холатни таранглашуви, шахсий ва вазиятли хавотирликни ошишини ушбу препаратлар қўлланилганди сезиларли камайтирган. Модификацияланган Рамзай шкаласини премедикация самарасини баҳолаш учун ишлатилиши кенгайтилган 24 та мезоналар билан бахолаш имкони берган. Премедикациянинг седатив таъсирини тўлиқ тахлил этган холда, беморлардагиг психо-эмоционал холатни бахолаш,  операция ва анестезия давомида юрак-қон томир тизимидан салбий реакцияларнинг олдини олишга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик:    илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши қалқонсимон без касалликларида операция олди тайёргарлиги ва анестезия усулларининг  оптималлаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги №8н-з/434 сонли хулосасига қўра соғлиқни сақлаш амалиётига хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №16 (09.10.2021 й) сонли далолатномаси академик Ё.Х Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд филиалининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №32 (17.09.2021 й) сонли далолатномаси, академик Ё.Х Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Сурхондарё филиалининг илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича №28 (27.09.2021 й) сонли далолатномаси,  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмасининг  илмий-тадқиқот ишларни амалиётга тадбиғи бўйича № 18 (27.09.2021 й) сонли далолатномаси, билан  амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Қалонсимон без касалликлари бўлган беморларда операция олди тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида узайтирилган премедикация учун қўлланилган сибазон ва дроперидол препаратлари гипофиз бези, буйрак усти бези ва ошқозон ости безининг гиперергик реакцияларини 36,2%гача олдини олишга ёрдам берган, бу беморларни операцион травма ва бошқа стрессли таъсирлардан ишончли ҳимоя қилишни кўрсатган. Узайтирилган премедикацияда организм учун стресс протектор ва адаптоген терапиянинг ушбу усули нейро-эндокрин реакцияларни тўлиқ бартараф қилишга олиб келмаган,  балки фақат ортиқча патологик ўзгаришларнинг 23,3%дан 5.6% камайишига эришлган, стресс гормонларининг ортиқча ишлаб чиқарилишини тўсиб қўйган, стресс реаксиясининг "дистресс"га ўтишига йўл қўймаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Қалқонсимон без касалликлари бўлган беморларда операция олди тайёргарлиги давомида узайтирилган премедикация усулини қўлланилиши операциядан олдин, операция вақтида гемодинамика томонидан пайдо бўлган бузилишларини, хусусан систолик ва диастолик артериал қон босмини кўтарилишини кўрсатган, улар ривожланаётган асоратларнинг предиктори бўлиши мумкинлиги аникланган ва шу асосида узайтирилган премедикация ўтказилган. Бунинг натижасида қўшимча текширувлар ва асосланмаган даволашга кетадиган сарф харажатлар кескин камайтирилган. Хулоса: Қалқонсимон без касалликларида операциядан олдин ва анестезия давомида дифференциал ёндашув имкониятини яратиш ҳисобига операциядан кейинги даврда ривожланиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобида дори дармон ва боғлов материалларга нисбатан  сарф-харажатларни 125 000 сўмни иқтисод қилишга эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қалқонсимон без касалликларида операция олди тайёргарлиги ва анестезиянинг хусусиятлари» мавзуларида илмий янгиликларни бошқа даволаш профилактик муасасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 24 февралдаги 1533-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish