Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Исломжон Юсуфжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда мегауретрнинг диагностика ва даволаш усулларини такомилаштириш", 14.00.35- Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3231.
Илмий рахбар: Яцык Сергей Павлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар:  Врублевский Сергей Гранитович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шамсиев Жамшид Азаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори сийдик йўлларининг уродинамикасини баҳолаш учун радионуклид усулларидан фойдаланган ҳолда болаларда мегауретер диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мегауретернинг обструктив ва рефлюксли шаклларида турли хил жарроҳлик усуллари давосидан олдин ва кейин радионуклидли тадқиқотлар вақтида болаларда сийдикнинг сийдик найидаги транзити кўрсатгичлари аниқланган;
мегауретер билан оғриган болаларда касалик симптомларининг намоён булиш хусусиятлари ва текшириш учун қўлланиладиган замонавий диагностика нефросцинтиграфияни интеграл тутиш индекси ва сийдик найи транзити даражасини аниқлаш (сезувчанлик - 95%, аниқлик - 98%, ўзига хослик - 93%) усулларнинг самарадорлиги аникланган;
илк бор мегауретер билан оғриган беморларда эндоскопик ва жаррохлик даволаш усуллари болалар ёшига (1 ёшгагча - юқори босимли баллон дилатацияси, 1-3 ёшда экстравезикал уретероцистоанастомоз ва ҳажм ҳосил қилувчи моддани трансуретерал юбориш, 3 ёшдан кейин – реимлантация операциялари) нисбатан танланиши зарурлиги асосланган;
мегауретер касалликнинг шакли ва даражасидан қатъий назар, даволаш самарадорлигини баҳолаш учун интраграл тутиш индекси ва сийдикнинг сийдик найидаги транзити кўрсатгичларининг буйрак ички оқими даражасига боғлиқ эмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети 2024 йилдаги 12 мартдаги № 20-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор мегауретернинг обструктив ва рефлюксли шаклларида турли хил жарроҳлик усуллари давосидан олдин ва кейин радионуклидли тадқиқотлар вақтида болаларда сийдикнинг сийдик найидаги транзити кўрсатгичлари аниқлаш усули 2024 йил 07 мартдаги 41/4-сонли буйруқ билан Самарканд вилоят болалар куп тармокли тиббиёт маркази, 2024 йил 13 мартдаги 72/1-сонли буйруқ билан Андижон вилоят болалар куп тармокли тиббиет маркази ва 2024 йил 14 февралдаги 14/3-сонли буйруқ билан “Самарқанд Доктор Шифобахт” хусусий тиббиёт клиникаси амалиётига қўлланилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мегауретер билан касалланган беморларда энг кенг тарқалган эндоскопик ва очиқ турдаги операциялардан сўнг сийдикнинг сийдик найидаги транзити усули ёрдамида уродинамикани тикланиши самарадорлиги ўрганилди ва шуни асосида болаларда мегауретер касаллигини ташхислаш ва даволашда ишлаб чиқилган дастурдан фойдаланилади (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг 09273-сонли электрон ҳисоблаш машиналари дастурини расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг оғирлиги, клиник кўринишларининг фаоллиги ва рентгенологик босқичини ҳисобга олган ҳолда касалликни ташхислаш ва даволаш дастури яратилди, оптимал диагностика усулини танлаш мезонлари такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мегауретер билан касалланган болаларга самарали диагностика ва жарроҳлик аралашувининг оптимал усулини танлаш натижасида асоратлар сонини камайтириш, стационар даволаниш муддати эса 2 кундан 5 кунгача қисқаририш хисобига стационарда ётиш нархи  ҳар бир бемор учун 250 минг сўм давлат бюджетидан маблағ тежалди.
иккинчи илмий янгилик: мегауретер билан оғриган болаларда касалик симптомларининг намоён булиш хусусиятлари ва текшириш учун қўлланиладиган замонавий диагностика нефросцинтиграфияни интеграл тутиш индекси ва сийдик найи транзити даражасини аниқлаш (сезувчанлик - 95%, аниқлик - 98%, ўзига хослик - 93%) усулларнинг самарадорлиги аникланган; 2024 йил 07 мартдаги 41/4-сонли буйруқ билан Самарканд вилоят болалар куп тармокли тиббиёт маркази, 2024 йил 13 мартдаги 72/1-сонли буйруқ билан Андижон вилоят болалар куп тармокли тиббиет маркази ва 2024 йил 14 февралдаги 14/3-сонли буйруқ билан “Самарқанд Доктор Шифобахт” хусусий тиббиёт клиникаси амалиётига қўлланилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларни мурожаатини ва касалликни клиник кўринишларни ўрганиш мегауретер билан касаланган болаларда эрта ва тўғри ташхислашни имконини берди; ҳар бир усулнинг диагностик аҳамиятини ўрганиш энг самарали усуллардан фойдаланишга имкон берди. Бирламчи тиббий ёрдам ҳодимларини билимларини ошириш ва ушбу касалликнинг асосий белгиларини ўрганиш орқали тўғри ташхис қўйиш эҳтимоли ошади, бу ўз навбатида асоратлар эҳтимолини ва беморларга ташрифлар сонини камайтиради. Бу ўз навбатида беморларни амбулатор мурожаатлари сонини камайтиришига, оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 40 000 сўм сарфланса, 10 нафар мегауретер билан беморларга қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш умумий  400 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор мегауретер билан оғриган беморларда эндоскопик ва жаррохлик даволаш усуллари болалар ёшига (1 ёшгагча - юқори босимли баллон дилатацияси, 1-3 ёшда экстравезикал уретероцистоанастомоз ва ҳажм ҳосил қилувчи моддани трансуретерал юбориш, 3 ёшдан кейин – реимлантация операциялари) нисбатан танланиши зарурлиги асосланган; 2024 йил 07 мартдаги 41/4-сонли буйруқ билан Самарканд вилоят болалар куп тармокли тиббиёт маркази, 2024 йил 13 мартдаги 72/1-сонли буйруқ билан Андижон вилоят болалар куп тармокли тиббиет маркази ва 2024 йил 14 февралдаги 14/3-сонли буйруқ билан “Самарқанд Доктор Шифобахт” хусусий тиббиёт клиникаси амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мегауретер билан оғриган беморларни эрта ташхислашни такомиллаштириш, даволаш чора-тадбирларни оптималлаштириш, асоратларни камайтириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Мегауретер билан оғриган беморларда самарали ташхис қўйиш ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш натижасида очик жарроҳлик турлари билан ётоқ кунларини ўртача 4 кунга, эндоскопик - 8 кунга қисқартириш мумкин бўлди, бунинг натижасида эндоскопик жарроҳликнинг нархи 8 кунга мобайнида 1 кунга 50 000, иқтисодий самарадорлик мос равишда 200 000 ва 400 000 тенг бўлиб бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: интраграл тутиш индекси ва сийдикнинг сийдик найидаги транзити кўрсатгичларининг буйрак ички оқими даражасига боғлиқ эмаслиги исботланган,  2024 йил 07 мартдаги 41/4-сонли буйруқ билан Самарканд вилоят болалар куп тармокли тиббиёт маркази, 2024 йил 13 мартдаги 72/1-сонли буйруқ билан Андижон вилоят болалар куп тармокли тиббиет маркази ва 2024 йил 14 февралдаги 14/3-сонли буйруқ билан “Самарқанд Доктор Шифобахт” хусусий тиббиёт клиникаси амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мегауретер касаланган болаларда интеграл тутиш индекси ва сийдикнинг сийдик найи транзити индексини аниқлаш операциядан олдин, уродинамик бузилишлар ва органнинг функционал ҳолатини объектив баҳолашга, операциядан кейинги муваффақиятли натижаларни объектив баҳолашга имкон берди, бу эса ўз вақтида ташхис қўйиш ва тўғри жарроҳлик тактикасини танлаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мегауретер касаланган болаларда ИТИ ва ССТ индексларни аниқлаш  тўғри эрта ташхис қўйиш имконини берди, бу эса ўз навбатида кераксиз қўшимча текширувлардан камайтиришга имкон берди, натижада беморларнинг бирламчи тиббий ёрдам мутахассислари ва ихтисослаштирилган жарроҳлик шифохоналарига мурожаат қилиш сонини камайтирди. Оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 40 минг сўм сарфланса, 10 нафар  беморларга қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш умумий  400 минг сўмни  бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда мегауретрнинг диагностика ва даволаш усулларини такомилаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2024 йил 18 февралдаги №2314-сонли хати юборилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги 2023 йил 04 октябрдаги 53-сон эксперт кенгашининг хулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish