Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Бахтиёржон Қодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”,  13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped3960.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашнинг шахсий-ижтимоий англанганлик, барқарор ижобий мотивацияни ривожлантириш, фаол субектив позиция билан богʻлиқ таълимий вазиятларни яратиш каби психологик-педагогик хусусиятлари касбий шаклланишда детерминант ҳисобланган кўникмаларнинг (аналитик, прогностик, рефлексив, мобилизацион, йўналтирувчи, коммуникатив) радиантлик (ёрқин намоён бўлиши) даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш когнитив, баҳолаш, рефлекция, танлов, интериоризация, фазилатларни фаолиятда намоён этиш, мустаҳкамлаш ва коррекция босқичлари юксак маънавиятли шахсни шакллантириш умумпедагогик технологиясини таянч маънавий компетенцияларни педагогик лойиҳалаш жараёнларига мақсадли йўналтириш алгоритмик кетма-кетлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш моделининг мазмунли компоненти интерфаоллик (кооперация, коллборация, гуруҳий иш, командада ишлаш), “Маънавият асослари” тўгарак машғулотининг дидактик таъминоти ва муаллифлик ижтимоий лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мажмуавийлик (аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар интеграциясини таъминлаш) каби педагогик жараён элементларини коуч-тренерлик билан идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашнинг тизим ҳосил қилувчи таркибий асослари (мақсад, мазмун, шакл, метод, восита, натижа) КБМИ (“Кузатиш, баҳс-мунозара, ишонтириш”), МРТ (“Мотивларни ривожлантириш тренинги”), АЖКЛ (“Амалиётдаги жамоавий креатив лойиҳалар”), “Мунозара клуби”, “Маърифат академияси”, “Танқидий тафаккур”, “Маърифатли авлод, “Оқ ва қора – кеча ва кундуз – жаҳолат ва маърифат” каби тарбия технологияларини олий таълим босқичига адаптивлик имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашнинг шахсий-ижтимоий англанганлик, барқарор ижобий мотивацияни ривожлантириш, фаол субектив позиция билан богʻлиқ таълимий вазиятларни яратиш каби психологик-педагогик хусусиятларини касбий шаклланишда детерминант ҳисобланган кўникмаларнинг радиантлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз маънавий тарбия тизимини такомиллаштириш, жумладан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш”, 31-банди “Мамлакатда ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташкил этишга қаратилган “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси” асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш” ҳамда мазкур йўналишнинг 37-банди “Янги Ўзбекистон ёшларининг маънавий портрети”ни яратиш лойиҳаси бўйича Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва вазирлик ва идоралар билан амалга ошириш” мавзусида тарғибот материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 17-январдаги 02-22/50-сон маълумотмаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари ишлаб чиқиш ҳамда эмпирик баҳолаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилган; 
бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш когнитив, баҳолаш, рефлекция, танлов, интериоризация, фазилатларни фаолиятда намоён этиш, мустаҳкамлаш ва коррекция босқичларини юксак маънавиятли шахсни шакллантириш умумпедагогик технологиясини таянч маънавий компетенцияларни педагогик лойиҳалаш жараёнларига мақсадли йўналтириш алгоритмик кетма-кетлигини бевосита ҳисобга олиш ҳамда бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш моделининг мазмунли компонентини интерфаоллик, “Маънавият асослари” тўгарак машғулотининг дидактик таъминоти ва муаллифлик ижтимоий лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мажмуавийлик каби педагогик жараён элементларини коуч-тренерлик билан идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг узлюксиз маънавий тарбия технологияларини лойиҳалаш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 6-майдаги 02-07-1662/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш технологиясини такомиллашитиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашнинг тизим ҳосил қилувчи таркибий асосларини КБМИ, АЖКЛ, “Мунозара клуби”, “Маърифат академияси”, “Танқидий тафаккур”, “Маърифатли авлод, “Оқ ва қора – кеча ва кундуз – жаҳолат ва маърифат” каби тарбия технологияларини олий таълим босқичига адаптивлик имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг узлюксиз маънавий тарбия технологияларини лойиҳалаш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 6-майдаги 02-07-1662/04-сон далолатномаси).  Натижада, бўлажак ўқитувчиларни узлюксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлаш самарадорлигини ошириаҳга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish