Sayt test rejimida ishlamoqda

Шахобиддинов Алишер Шопатхиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мегаполис шароитида мобиль алоқа станциялари электромагнит майдони сатҳларининг тақсимот моделлари», 05.04.02–Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T83.

Илмий раҳбар: Назаров Абдулазиз Муминович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.

Расмий оппонентлар: Абдуқаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор; Абдуқодиров Алишер Хабибуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мегаполис шароитида 900 МГц диапазонида мобиль алоқа станцияларининг электромагнит майдони сатҳлари тақсимотини ҳисоблаш моделларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мобил алоқа станцияларининг 900 МГц диапазонида элекромагнит майдон сатҳларини ҳисобловчи Окамура-Хата моделлари янги эмпирик коэффициентларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;

Окамура-Хата моделлари электромагнит майдон қийматига якка баланд бинодаги сусайишни ва жой дўнглигининг таъсирини инобатга олувчи коэффициентларни киритиш асосида такомиллаштирилган;

Икегами модели электромагнит майдон сатҳини аниқлаш об-ҳаво таъсирини киритиш орқали такомиллаштирилган;

автомобиль туннелларида электромагнит майдоннинг сусайишини ҳисоблаш усули тўғрибурчакли тўлқинўтказгич модели асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мегаполис шароитида мобиль алоқа станциялари электромагнит майдони сатҳларининг тақсимот моделлари бўйича олинган натижалар асосида:

мобил алоқа станциялари электромагнит майдони сатҳларини ҳисобловчи такомиллаштирилган Окамура-Хата моделлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 33-8/3733-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида Тошкент шаҳри учун якка бинолар ва рельефнинг дўнглиги натижасида юзага келадиган қўшимча сусайишларни ҳисоблаш имконияти яратилган;

тўғрибурчакли тўлқинўтказгич модели асосида автомобиль туннелларида сигналларнинг сусайишини ҳисоблаш усули Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 33-8/3733-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида турли узунликдаги автомобиль туннелларида 900 ва 1800 МГц частота диапазонлари мобиль алоқа сигналларининг сусайиш қийматларини башорат қилиш имконияти яратилган;

мобиль алоқа сигналларининг тўсиқлардан аксланиш қийматлари ва қор қатламида сусайишини ҳисоблаш усули Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги «UNICON.UZ» давлат унитар корхонасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 33-8/3733-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида қор қатламида 900 ва 1800 МГц частота диапазонларида мобил алоқа сигналларининг сусайиш қийматлари, маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган сариқ ва қизил пишиқ ғиштларнинг электродинамик параметрлари, акслантириш қийматларини инобатга олиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish