Орипов Фирдавс Суръатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорлик даврида пестицид билан заҳарлантирилган қуён авлодлари оч ичаги иммуннонейроэндокрин аппаратларининг морфологияси», 14.00.02–Морфология ва 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Tib264.
Илмий маслаҳатчилар: Деҳқонов Тошпўлат Деҳқонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азизова Феруза Ҳусановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Акрам Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Насриддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорлик даврида пестицидлар билан заҳарланган қуёнлар наслининг оч ичак нерв, диффуз эндокрин аппаратлари ва иммун тизимларининг пренатал ва постнатал онтогенетик ривожланиши морфологик хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пренатал онтогенезнинг сўнги даврида қуён ҳомиласи ва постнатал онтогенезнинг дастлабки даврларида қуёнлар оч ичаги тузилмалари морфологияси, морфофункционал шаклланиши жараёнида таркибий қисмларнинг ўзаро муносабатлари асосланган;
пренатал онтогенезнинг сўнги ва постнатал онтогенезнинг дастлабки муддатларида оч ичак бошқарув тизими тузилмалари компонентларининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларнинг хусусиятлари асосланган;
қуён ҳомиласида ҳомиладорлик даврида тажрибавий заҳарланиш натижасида оч ичак маҳаллий бошқарув тизимининг ўзгариш даражалари исботланган;
пренатал онтогенезнинг сўнги даврида қуёнлар ҳомиласи ва постнатал онтогенезнинг дастлабки даврида қуёнчалар организмига она организми орқали циракс пестицидининг оч ичак морфологик кўрсаткичларига салбий таъсири исботланган;
ингичка ичак туғма нуқсонлари билан туғилиш хавфининг сифатли ичимлик суви таъминоти ва қишлоқ хўжалигида пестицидлардан фойдаланиш ҳолати билан боғлиқлик корреляцияси даражаси ва ингичка ичак туғма нуқсонларининг олдини олишдаги ахамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладорлик даврида пестицид билан заҳарлантирилган қуён авлодлари оч ичаги иммуннонейроэндокрин аппаратларининг морфологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Илк постнатал онтогенезда оч ичак интрамурал нерв аппарати морфологияси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги 8н-д/15-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма илк постнатал онтогенезнинг турли муддатларида тажриба ҳайвонлари оч ичаги интрамурал нерв тизими ривожланиш даражаси, овқатланиш хусусиятлари ўзгаришига кўра ичак нерв тузилмалари ривожланишининг интенсив ўзгариши муддатларини аниқлаш имконини берган;
«Онтогенезнинг илк даврларида оч ичак морфологик тузилишини баҳолашнинг айрим инновацион усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги 8н-д/15-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма онтогенезнинг илк даврларида ингичка ичак материалларига ва кесмаларига гистологик ишлов беришнинг бир нечта янги замонавий усулларини амалиётга татбиқ қилиш имконини берган;
ҳомиладорлик даврида пестицид билан заҳарлантирилган қуён авлодлари оч ичаги иммуннонейроэндокрин аппаратларининг морфологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институтлари марказий илмий лабораториялари ҳамда гистология, цитология ва эмбриология, суд тиббиёти ва патологик анатомия, нормал ва патологик физиология кафедралари ўқув жараёнига ҳамда морфология, неонатология, педиатрия, болалар хирургияси ва суд тиббиёти йўналишлари бўйича фундаментал тадқиқотга татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 8н-д/116-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари янги туғилган чақалоқларда туғма ингичка ичак нуқсонларини хирургик даволаш имкониятлари бу жажжи беморларда ҳозирги кунда анча чегараланганлигини кўрсатди.