Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулов Амиржон Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тоғ-кон саноати ташландиқ эритмаларидан рений ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш ва яратиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4204.
Илмий раҳбар: Шодиев Аббос Неъмат ўғли, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Вохидов Бахриддин Рахмиддинович, техника фанлари доктори, доцент; Бозоров Аминжон Нуриллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Минерал ресурслар институти” ДК.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ-кон саноати ташландиқ эритмаларидан рений ажратиб олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молибден ишлаб чиқариш саноати чиқиндиларидан ренийни олиш учун сорбция жараёнининг оптимал параметрлари аниқланган;
содали эритмалардан ренийни сорбциялаш жараёни учун A – 170 маркали ион алмашинувчи қатронлар мақбул сорбентлар эканлиги асосланган;
ташландиқ кек ва чиқиндиларни содали танлаб эритиш жараёни кинетикаси, ренийни танлаб эритиш термодинамикаси ва собрциялаш жараёнлари натижалари асосида ион алмашиш технологиясининг оптимал параметрлари аниқланган;
содали - сорбциялаш технологиясини қўллаган ҳолда ташландиқ эритмалардан рений ва рангли металларни ажратиб олишнинг технологик схемаси ва аппаратлар занжир схемаси ишлаб чикилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тоғ-кон саноати ташландиқ эритмаларидан рений ажратиб олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чиқинди эритмалардан ноёб метални ажратиб олишнинг такомиллаштирилган технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда мис эритиш заводида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 27 декабрдаги 12-23/01-2126 - сон маълумотномаси). Натижада, ташландиқ эритмадан ренийни ажратиб олиш даражаси ошишига ҳамда қўшимча миқдорда мис, олтин ва кумуш металларини олиш имконини берган;
ноёб металларни содали-сорбциялаб танлаб эритиш технологияси ҳамда содали ва шлам майдонлари ташландиқ эритмаларидан ион алмашинув смолаларини қўллаб ренийни селектив ажратиб олиш технологияси «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати»АЖ мис эритиш заводида жорий этилган («Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» АЖнинг2023 йил 27 декабрдаги 12-23/01-2126-сон маълумотномаси). Натижада, молибден саноати ташландиқ чиқиндиларидан ренийни ажратиб олишни 80-85 % гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish