Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамкулов Бекзод Искандарбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори сифатли минерал ингредиентларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни композицион лок-бўёқ материаллари ва қопламалар ишлаб чиқаришда қўллаш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/T4352.
Илмий раҳбар: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Талипов Ниғматилла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Санжар Ўразалиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори сифатли минерал ингредиентларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни композицион лок-бўёқ материаллари ва қопламалар ишлаб чиқаришда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш мақсадларида қўллаш учун ишлаб чиқилган сувга чидамли композицион полимер лок-бўёқ қопламаси таркибидаги юқори сифатли минерал ва органо-ноорганик ингредиентлар ўртасида таркиб-тузилиш-хосса каби корреляцион боғланишларнинг мавжудлиги асосланган;
маҳаллий хомашёлардаги юқори сифатли органоминерал ингредиентлар асосида композицион полимер лок-бўёқ қопламасининг янги самарали таркиби ишлаб чиқилган;
минерал ингредиентлар заррачаларининг оптимал гранулометрик таркибининг шаклланиши, уни майдалаш тезлигига ва вақтга боғлиқ эканлиги аниқланган;
юқори сифатли минерал ва органо-ноорганик ингредиентларнинг дисперслик даражасини полимер композициясининг адгезион ва эластик-мустаҳкамлик хусусиятларига таъсири аниқланган;
композицион лок-бўёқ материаллари ва улар асосидаги қопламаларни олишнинг самарали ресурс тежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юқори сифатли минерал ингредиентларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни композицион лок-бўёқ материаллари ва қопламалар ишлаб чиқаришда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш ва техник хусусиятлари яхшиланган маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосида композицион лок-бўёқ материаллари ва қопламаларни олишнинг ўзига хос технологияси Наманган вилояти «ИҚБОЛ» МЧЖ корхонасида жорий этилган (O`zbekiston Qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasiнинг 2024 йил 22 январдаги 05/15-150 - сонли маълумотномаси). Натижада, декоратив ва ҳимоя вазифасини бажарувчи янги олинган композицион лок-бўёқ материаллари ва қопламаларнинг физик-механик ва технологик хусусиятлари яхшиланиб, адгезион мустаҳкамлигини 34,5 МПа гача ортиши, қопламанинг ювилишини эса 1,4 г/м2 гача камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган композицион лок-бўёқ материаллари ва қопламалар Наманган вилоятидаги лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган «ИҚБОЛ» МЧЖ корхонасининг қурилиш объектларида жорий этилган (O`zbekiston Qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasiнинг 2024 йил 22 январдаги 05/15-150 - сонли маълумотномаси). Натижада, композицион лок-бўёқ материаллари ва улар асосидаги қопламаларнинг адгезион мустаҳкамлигини 7-8% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish