Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Гульнора Гулямовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «13 дан 23 ёшгача бўлган қизларда бачадон, тухумдонларни ҳайз даврида ва бирламчи, иккиламчи аменореяда ультратовуш анатомияси», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib16.

Илмий раҳбар: Касымходжаев Ибрагимджан, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Миршарапов Ўткир Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ҳалқаро қозоқ–турк халқаро университети (Қозоғистон Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон ва тухумдонларнинг ёшга оид эхопараметрларини ҳайз цикли вақтида ва бирламчи ҳамда иккиламчи аменореяда 13 ёшдан 23 ёшгача бўлган қизларда текшириш натижаларни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маратоба бачадон ва тухумдонларнинг ҳайз даврларида меъёрида эхопараметрлари текширишга асосланган бачадон узунлиги 13 дан 23 ёшгача бўлган қизларда ҳайз цикли вақтида ва ҳайз циклидан кейин ўртача 1,37 дан 1,46, олдинги-орқа ўлчами 1,08 дан 1,24, кенглиги 1,4 дан 1,48 марта катталашиши, ҳайз циклининг барча даврларида бачадоннинг узунлиги ва кенглиги 20 ёшга келиб, олдинги-орқа ўлчамлари эса 19 ёшга келиб энг катта қийматларига, бачадон бўйининг жадал ўсиши 14, 16 ва 20 ёшда, кенглиги бўйича ўсиши 14, 15 ва 20 ёшда содир бўлиши, тухумдонларнинг узунлиги ва кенглиги орасидаги билатерал фарқлар 13 ва 17 ёшдан ташқари барча ёшларда кузатилиши асосланган;

бирламчи аменореяда  меъёрга нисбатан бачадон узунлиги 13-16 ёшда, олдинги-орқа ўлчамлари 13 ва 15 ёшда, кенглиги 15 ва 16 ёшда энг кичик  ўлчамда эканлиги, бачадоннинг энг катта фарқи кенглигида, олдинги-орқа ўлчамида, асосан, унинг эндаметрийси қалинлиги ҳамда ўнг тухумдон узунлиги меъёрга нисбатан – 0,3 дан 2,4 мм гача, чап тухумдонники – 4,7 дан 6,8 мм гача, кенглиги, мос равишда 0,2 дан 3,4 мм гача ва 1,4 дан 2,6 мм гача, олдинги-орқа ўлчамлари эса, мос равишда, 0,4 дан 1,9 мм гача ва 0,6 дан 3,0 мм гача, ўнг тухумдонга нисбатан чап тухумдоннинг барча эхопараметрлари бирламчи аменореяда меъёрдан катта фарқ қилиши исботланган;

иккиламчи аменореяда бачадон узунлиги  меъёрга нисбатан 0,7-3,2 мм га, олдинги-орқа ўлчами – 0,7-3,2 мм га, кенглиги – 0,5-3,5 мм га кичиклиги, энданметрий қалинлиги 4,1-6,3 мм га ингичка, ўнг тухумдон узунлиги меъёрга нисбатан ўртача 1,1 дан 2,4 мм гача кам, кенглиги эса – 0,5-1,0 мм кичиклиги, ўнг тухумдоннинг энг кўп фарқи 18, 21 ва 22 ёшларда, пўстлоқ қавати қалинлиги иккиламчи аменореяда барча текширилган ёш даврларида чап тухумдонга солиштирганда кичиклиги, ўнг тухумдоннинг энг кичик фолликулалари диаметри иккиламчи аменореяда ўртача 0,1-1,4 ммга, чап тухумдонники эса 1,0-3,0 мм га камлиги исботланган;

ўнг тухумдоннинг энг катта фоликулулари диаметри иккиламчи аменореяда 17, 18, 19 ёшларда нормадан катта, 20, 23 ёшларда меъёрга нисбатан кичкина (3,3-11,0 мм), чап тухумдонда бу диаметр барча текширилган ёш гуруҳларида назортага солиштирганда анча кичик (15,3-16,2 мм) эканлиги  исботланган;

ҳайз циклининг барча даврларида ўнг тухумдон (ЎТ) узунлиги 22 ёшга, чап тухумдон эса – чап тухумдонда сариқ тана бўлганда ҳайз цикли вақтида (ЧТСҲЦ) 20 ёшга, ўнг томонлама овуляцияда ҳайз циклигача (ЎТОҲЦ) 22 ёшга, ҳайз циклининг бошқа даврларида 23 ёшга келиб максимум қийматларига эга бўлиши иккала тухумдонларнинг мағиз бўлими қалинлиги 13 ёшдан 16 ёшгача ҳайз циклининг барча даврларида деярли бир хил 17 ёшдан кейин у ўнг томонда 2,0 дан 2,5, чап томонда 2,3 дан 2,9  марта  катталашади, текширилган ёш даврларининг барчасида ўнг тухумдон пўстлоқ қавати қалинлиги 1,1 дан 1,27, чап тухумдонники 1,2 дан 1, 27 мартагача катталашиши исботаланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

13 дан 23 ёшгача бўлган қизларда бачадон, тухумдонларни ҳайз даврида ва бирламчи, иккиламчи аменореяда ультратовуш анатомияси эрта ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«13 ёшдан 23 ёшгача бўлган қизларда бачадон ва тухумдонларни ёш мос равишда эхопараметрик хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 14 ноябрдаги 8н/176-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма 13 дан 23 ёшгача қизларда бачадон ва тухумдонларнинг эхопараметрик кўрсаткичларни  ультратовуш текширувлари асосида аниқлаш ва  патологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволаш  тизимини анивлаш имконини берган;

«13 ёшдан 23 ёшгача бўлган қизларда бачадон ва тухумдонларни ёш мос равишда эхопараметрик хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 14 ноябрдаги 8н/176-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма 13 дан 23 ёшгача қизларда бачадон ва тухумдонларнинг эхопараметрик кўрсаткичларни  ультратовуш текширувлари асосида аниқлаш ва  патологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволаш  тизимини аниқлаш имконини берган;

дастурида 13 дан 23 ёшгача бўлган қизларнинг ҳайзгача, ҳайз даврида ва ундан кейинги даврда, шунингдек, бирламчи, иккиламчи аменореяда бачадон ва тухумдонларни анатомик ўлчамларини аниқлаш ва ташхис қўйиш учун ёрдам беришга қаратилган эхопараметрларни баҳолаш имконини берган;

«13 дан 23 ёшгача бўлган қизларда бачадон тухумдонларни ҳайз даврида ва бирламчи, иккиламчи аменореяда ультратовуш анатомияси бўйича  олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Акушерлик ва гинекология илмий текшириш институти,  Наманган вилояти, Фарғона вилояти перинатал маркази ва Наманган вилояти Чортоқ туғруқ комплексининг клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/27-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши  ҳайз даврида бачадон узунлиги 13 дан 23 ёшгача бўлган қизларда 1,37 дан 1,46 мартага, олдинги-орқа ўлчам 1,24 мартага, кенглиги 1,5 мартага катталашади. Бунда ҳайз циклининг барча даврларида бачадон узунлиги ва кенглиги 20 ёшга келиб максимум қийматларига етади, олдинги-орқа ўлчам эса 19 ёшда, бачадон буйинчаси узунлиги 22 ёшда кузатилишини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish