Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Учқун Худайназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Темир таркибли хомашёлардан темир ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш технологиясини яратиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т3110.
Илмий раҳбар: Хасанов Абдирашид Солиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сойибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Туробов Шахритдин Насритдинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Минерал ресурслар институти” ДК.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир таркибли хомашёлардан темир ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мис бойитиш фабрикаси темир таркибли чиқиндилари ва пирит бойитмаси фазаларининг бўлинишида уларнинг физик-кимёвий ва минералогик таркиблари аниқланган;
пирит бойитмасини рудадан ажратиб олиш, уни оксидловчи жараёни туфайли куйдиришнинг асосий оптимал омиллари илмий асосланган.
мис бойитиш фабрикаси темир таркибли чиқиндиларини, темир куйиндиси билан қўшиб, юқори ҳароратда темирни тиклаб, сўнг магнитли сепаратор ёрдамида магнитли фракция таркибига темирни ўтказиш технологияси ишлаб чиқилган;
мис бойитиш фабрикаси чиқиндиларини ва пирит бойитмасини қайта ишлашнинг такомиллаштирилган технологик схемаси ва «Олмалиқ КМК» АЖ шароитида темирни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Темир таркибли хомашёлардан темир ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш технологиясини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
мис ишлаб чиқариш техноген чиқиндиларини қайта ишлашнинг такомиллаштирилган пирометаллургик ва магнит усулида бойитишнинг комплекс технологияси «Олмалиқ КМК» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2023 йил 11 декабрдаги 12-23/01-2049-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида 89 % темир бўлган магнитли фракцияни олиш имконини берган;
пирит бойитмасини оксидловчи куйдириш ва куйиндидан темирни ажратиб олишда қўлланиладиган такомиллашган технологик жараёнларнинг оптимал параметрлари «Олмалиқ КМК» АЖ мис эритиш заводида амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 11 декабрдаги 12-23/01-2049-сон маълумотномаси). Натижада, йилига қўшимча равишда 121000 тонна темир бойитмаси ажратиб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish