Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Алибек Ботирқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ДВБ-Т2 стандартига эга рақамли телевизион сигналларни оптимал қабул қилишни баҳолаш ва ҳалақитбардошликни ошириш услубларини тадқиқ этиш”, 05.04.02 – “Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Т1446.
Илмий раҳбар: Ярмухамедов Алишер Агбарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори,  профессор; Носиров Хабибулло  Хикматилло ўғли, техника фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ДВБ-Т2 стандартига эга рақамли телевизион сигналларни оптимал қабул қилишни баҳолаш ва ҳалақитбардошликни ошириш услубларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телеузатиш станцияларининг ишончли қамров ҳудудларини сифатли радиосигнал билан таъминлашда, Ерни релефи ва об - ҳавонинг ўзгаришини эътиборга олиб, оптимал техник параметрларни (узатгич қуввати, антеннанинг кучайтириш коеффициенти, узатиш антеннасининг ўрнатиш баландлиги) танлаш тамойили ишлаб чиқилган;
рақамли телевизион тизимда Хемминг, Рид-Соломон, Боуз-Чоудхури Хоквингем ва ЛДПC кодлари асосида имитацион модел яратилган ва кодер, алоқа канали, декодерларнинг параметрларини ростлаш орқали ҳалақитбардошликни ошириш услуби такомиллаштирилган;
рақамли телевизион тизимда Гаусс, Райс ва Релей каналларини танлаш орқали ҳалақитбардошликни ошириш имкониятини берувчи янги Боуз-Чоудхури-Хоквингем декодер алгоритми ишлаб чиқилган;
экспериментал ўлчовларга асосланиб, оптимал қабул қилишни баҳолаш орқали рақамли телевизион тизимининг ҳалақитбардошли қабулига эришишда,ҚПСК ва ҚАМ демодуляторларнинг сифат кўрсаткичли параметрларини (спектри,юлдузли диаграммалари, сигнал сатҳи, сигнал/шовқин нисбати Эб/Н0, узатувчиқурилманинг қуввати, канал частотаси ва модуляция тури) танлаш тамойили ишлабчиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли телевизион сигналларни оптимал қабул қилишни баҳолаш ва ҳалақитбардошликни ошириш услубларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
телеузатиш станцияларининг ишончли қамров ҳудудларини сифатли радиосигнал билан таъминлашда, Ерни релефи ва об - ҳавонинг ўзгаришини эътиборга олиб, оптимал техник параметрларни (узатгич қуввати, антеннанинг кучайтириш коеффициенти, узатиш антеннасининг ўрнатиш баландлиги) танлаш тамойили ҳамда экспериментал ўлчовларга асосланиб, оптимал қабул қилишни баҳолаш орқали рақамли телевизион тизимининг ҳалақитбардошли қабулига эришишда, ҚПСК ва ҚАМ демодуляторларнинг сифат кўрсаткичли параметрларини (спектри, юлдузли диаграммалари, сигнал сатҳи, сигнал/шовқин нисбати Эб/Н0, узатувчи қурилманинг қуввати, канал частотаси ва модуляция тури) танлаш тамойили “Тошкент радиотелеузатиш маркази”нинг ахборот хизматлари жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги 33-8/6164-сон маълумотномаси). Натижада ДВБ-Т2 рақамли телевидение тизимида, рақамли телевизион сигналларнинг параметларини тадқиқ этиш ва аниқлаш вақтини 3-4 баробарга қисқартириш, тизим самарадорлигини 10-20% гача ошириш мумкинлиги кўрсатилган;
рақамли телевизион тизимда Хемминг, Рид-Соломон, Боуз-Чоудхури Хоквингем ва ЛДПC кодлари асосида имитацион модел яратилган ва кодер, алоқа канали, декодерларнинг параметрларини ростлаш орқали ҳалақитбардошликни ошириш услуби ҳамда рақамли телевизион тизимда Гаусс, Райс ва Релей каналларини танлаш орқали ҳалақитбардошликни ошириш имкониятини берувчи янги Боуз-Чоудхури-Хоквингем декодер алгоритми Ўзбекистон Республикаси “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг ахборот хизматлари жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги  33-8/6164-сон маълумотномаси). Натижада ДВБ-Т2 стандартида янги услубдаги ҳалақитбардошли кодлашларни қўлланилганда, “сигнал/шовқин” нисбатини ютуғи ўртача 3-5 дБ ошиши ва узатиш тезлигини биринчи авлод стандартига нисбатан ўртача 30-45% ошириш мумкинли аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish