Sayt test rejimida ishlamoqda

Рейпназаров Ерназар Нуржамиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Когнитив радиоалоқа тизимларида частота спектрини самарали бошқариш усули ва моделлари”, 05.04.02 –“Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3937.
Илмий раҳбар: Хужаматов Халимжон Эргашевич, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Давронбеков Дилмурод Абдужалилович, техника фанлари доктори,  профессор; Джабборова Муаттар Анваржоновна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади когнитив радиоалоқа тизимида частота спектрини самарали бошқариш усули ва моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
когнитив цикл асосида радиочастота спектридан иккиламчи фойдаланиш учун радиоалоқа тизимларининг каналларни эгаллаш ва бўшатиш, спектрни эгалланмаган қисмларини аниқлаш, сигналларга шовқин қўшиш ва сўндириш жараёнларини реал вақт мобайнида тадқиқ қилиш ҳамда спектрни кўп каналли зондлаш имконини берувчи модел ишлаб чиқилган;
радиочастотадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун нотўғри сигнал эҳтимоллиги ва тескари Қ функсия асосида когнитив радиоалоқа тизимлари сигналларини зондлаш чегаравий қийматини мослашувчан созлаш имконини тақдим этувчи модел ишлаб чиқилган;
когнитив радиоалоқа тизимларида спектр ҳолати бўйича самарали қарор қабул қилиш ва бирламчи тармоққа халақитларни камайтириш имконини берувчи иккита чегаравий қиймат ва машинали ўқитишга асосланган икки босқичли усул ишлаб чиқилган;
машинали ўқитиш алгоритмлари асосида радиочастота спектрини зондлаш ҳамда канал ҳолати бўйича иккилик таснифлагичнинг қарор қабул қилиш аниқлигини ошириш имконини берувчи гибрид модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Когнитив раиоалоқа тизимларида частота спектрини самарали бошқариш усули ва моделлари бўйича олинган натижалар асосида:
машинали ўқитиш алгоритмлари асосида радиочастота спектрини зондлаш ҳамда канал ҳолати бўйича иккилик таснифлагичнинг қарор қабул қилиш аниқлигини ошириш имконини берувчи гибрид модел Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан, Электромагнит мослашув маркази ДУКга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 20-июлдаги 34-8/4933-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ажратилган радиочастота полосаларида лицензияланмаган фойдаланувчи қурилмаларини аниқлаш самарадорлигини 10-15 %гача ошириш, симсиз алоқа хизматларига тақсимланган полосолардаги радиочастоталарнинг ўзлаштирилишини баҳолаш аниқлигини 0,9995 гача ошириш имкони яратилган;
когнитив радиоалоқа тизимларида спектр ҳолати бўйича самарали қарор қабул қилиш ва бирламчи тармоққа халақитларни камайтириш имконини берувчи иккита чегаравий қиймат ва машинали ўқитишга асосланган икки босқичли усул “УНИCОН.УЗ” ДУКга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 20-июлдаги 34-8/4933-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида алоқа хизматларига тақсимланган полосалардаги радиочастота спектридан фойдаланишни таҳлил қилиш, радиоспектрнинг бандлиги, ҳамда алоҳида тармоқ ва радиостанциялар тўғрисида маълумотларни йиғиш ҳолатини яхшилаш, симсиз алоқа хизматларига тақсимланган полосолардаги радиочастоталарнинг ўзлаштирилишини баҳолаш аниқлигини 0,9995 гача ошириш имкони яратилган;
когнитив цикл асосида радиочастота спектридан иккиламчи фойдаланиш учун радиоалоқа тизимларининг каналларни эгаллаш ва бўшатиш, спектрни эгалланмаган қисмларини аниқлаш, сигналларга шовқин қўшиш ва сўндириш жараёнларини реал вақт мобайнида тадқиқ қилиш ҳамда спектрни кўп каналли зондлаш имконини берувчи модел ҳамда радиочастотадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун нотўғри сигнал эҳтимоллиги ва тескари Қ функсия асосида когнитив радиоалоқа тизимлари сигналларини зондлаш чегаравий қийматини мослашувчан созлаш имконини тақдим этувчи модел “ОНИХ ГРОУП” МЧЖга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 20-июлдаги 34-8/4933-сон маълумотномаси). Натижада видеокамералар ва сенсорлар томонидан йиғилган маʼлумотлар оқимлари симсиз тармоқ орқали лицензияланган радиочастота полосаларининг асосий фойдаланувчилар томонидан эгалланмаган қисмлари орқали алмашишга ҳамда моделларни Ақлли уй тизимининг алоқа сатҳида жорий қилиш орқали радиочастота спектридан фойдаланиш самарадорлигини 5-8 %гача оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish