Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиев Бекзод Оромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фазовий-вақт сигналларига фракталли ишлов бериш модел ва алгоритмлари”, 05.04.02 –“Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3692.
Илмий раҳбар: Давронбеков Дилмурод Абдужалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёржон Неъматович, техника фанлари доктори, профессор;
Шахобиддинов Алишер Шопатхиддинович, PhD.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тропосфера қатламида тарқалаётган фазовий-вақт сигналларига фракталли ишлов бериш модел ва алгоритмларини яратишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тропосфера учун фазо ва вақт ўзгарувчиларга боғлиқ фрактал ўлчовлик асосида диелектрик сингдирувчанлиги флуктуацияларининг модели такомиллаштирилган ҳамда ҳисоблаш алгоритми яратилган;
тарқалаётган ясси электромагнит тўлқинга майдон кучланганлиги, диелектрик сингдирувчанлиги флуктуациялари, ҳалақитларнинг фазовий таъсирларини ўзгартириш оператори ёрдамида тропосферанинг нобиржинслигини талқин қилувчи модели ишлаб чиқилган;
электромагнит майдон кучланганлиги, диелектрик сингдирувчанлик флуктуацияси, атмосферасидаги ҳалақитар ҳамда узатиш функсиялари асосида фрактал тропосферанинг қабул қилиш нуқтасидаги ясси тўлқин майдони кучланганлигини аниқловчи ахборот-график модели ва унинг таркибидаги компонентларнинг ўзаро боғлиқлик ифодаси ишлаб чиқилган;
Лаплас алмаштиришлар ёрдамида тропосфера муҳитининг фракталлигини ҳисобга олувчи  тушадиган ясси тўлқин майдон кучланганлиги, диелектрик сингдирувчанлик флуктуацияси ва ҳалақитларнинг узатиш функсиялар ифодалари ҳамда майдон кучланганлигини ҳисоблаш алгоритми яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фазовий-вақт сигналларга фракталли ишлов бериш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
тропосфера учун фазо ва вақт ўзгарувчиларга боғлиқ диелектрик сингдирувчанлиги флуктуацияларининг фрактал ўлчовлик асосида такомиллаштирилган модели, фрактал тропосфера муҳитида тушадиган ясси тўлқин, диелектрик сингдирувчанлик флуктуацияси ҳамда ҳалақитарнинг узатиш функсиялари ва ҳисоблаш алгоритмлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан УНИCОН.УЗ ДУКда тадқиқотлар ўтказиш асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил    28-февралдаги 33-8/1329-сонли маʼлумотномаси). Натижада тропосфера муҳитида тарқатилаётган сигнал характеристикаларига талабларни ўрнатадиган давлат стандартларини яратишда, қамров ҳудудларни аниқлаш усулларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда фойдаланилган;
тропосферада тарқалаётган ясси электромагнит тўлқинга диелектрик сингдирувчанлиги флуктуациялари, ҳалақит (шовқин)ларнинг фазовий таъсирлар модели, фрактал тропосферада ясси электромагнит тўлқин тарқалиш жараёнинг ахборот-график модели ва таркибидаги компонентларнинг ўзаро боғлиқ ифодаси «ЎЗАЕРОНАВИГАЦИЯ» Маркази ДУК Қарши ҳаво ҳаракатини бошқариш ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК Қашқадарё радиотелеузатиш марказида кузатув нуқтасида сигналнинг спектрал характеристикаларини аниқлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 28-февралдаги 33-8/1329-сонли маʼлумотномаси). Натижада кузатув нуқтасида узатилган сигналнинг спектрал характеристикаларини аниқлаш имконини берган;
ишлаб чиқилган электромагнит тўлқинларнинг тарқалишини фракталлар ёрдамида моделлаштириш дастурий маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тассаруфидаги корхоналарда, хусусан “УНИCОН.УЗ” ДУКда ва “ЎЗАЕРОНАВИГАЦИЯ” Маркази ДУК Қарши ҳаво ҳаракатини бошқариш ҳудудий бўлинмасида электромагнит тўлқинларнинг тарқалишини ҳисоблаш, сигнал характеристикаларини кузатиш ҳамда ҳисоблаш жараёнларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 28-февралдаги 33-8/1329-сонли маʼлумотномаси). Натижада моделлаштиришда ҳисоблаш жараёни 1,3-1,5 баробарга тезлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish