Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Нодирбек Мухаммадиевичнинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда микроелементар статус бузилиши эрта ташхисотининг клиник-лаборатор жиҳатлари ва уни коррекциялаш усуллари», 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.1. PhD/Tib2397.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат  тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Убайдуллайэва Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маҳмудова Лола Иззатиллойэвна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертасиянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги ривожланишининг турли даражалари бўлган беморларда эссенсиал микроелементлар танқислигини эрта аниқлашнинг диагностик ва прогностик самарадорлигини баҳолаш, ҳамда уни олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тавсия қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги диализгача бўлган босқичларидаги беморларда темир, мис ва рух танқислигининг биргаликда учраш шакли кўпроқ кузатилиб, улар орасида рух микроелементи танқислиги устунлик қилиши аниқланган;
турли этиологияли СБК  ларида эссенсиал микроелементлардан рух танқислиги кўрсаткичлари ва уромодулин  орасида кучли тескари корреляцион боғлиқлик, ҳамда рух ва ИВ тип коллаген кўрсаткичлари орасида  кучсиз тўғри корреляцион   боғлиқликлар мавжудлиги исботланган;
сурункали буйрак касаллиги  мавжуд беморларда рух танқислиги кузатилиши касалликнинг тез ривожланиши, ҳамда сийдикда рух миқдорини аниқлаш буйракда фиброз ривожланишини кўрсатувчи прогностик маркер сифатида аҳамиятли эканлиги исботланган;
 сурункали буйрак касаллиги эрта босқичларида аниқланган эссенсиал микроелементлар танқислигида стандарт даво фонида рух сақловчи препаратлар тавсия этилганда ушбу касаллик ривожланиши ва асоратланиши профилактикасининг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат  тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 9 мартдаги №24-З/015-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 20 июндаги 01/04/2556-сонли хати юборилган):
 биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги диализгача бўлган босқичларидаги беморларда темир, мис ва рух танқислигининг биргаликда учраш шакли кўпроқ кузатилиб, улар орасида рух микроелементи танқислиги устунлик қилиши аниқланган ва олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.06.2022 й.; № 12) ҳамда Гиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.03.2022 й.; № 10/1) билан амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги диализгача бўлган босқичларидаги беморларда темир, мис ва рух танқислигининг биргаликда учраш шакли кўпроқ кузатилиб, улар орасида рух микроелементи танқислиги устунлик қилиши аниқланганлигидан фойдаланиш, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги диализгача бўлган босқичларидаги беморларда темир, мис ва рух танқислигининг биргаликда учраш шакли кўпроқ кузатилиб, улар орасида рух микроелементи танқислиги устунлик қилиши аниқланганлиги касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 1856 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги диализгача бўлган босқичларидаги беморларда темир, мис ва рух танқислигининг биргаликда учраш шакли кўпроқ кузатилиб, улар орасида рух микроелементи танқислиги устунлик қилиши аниқланганлигини инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш,  кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1325 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 531 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик:  турли этиологияли СБК  ларида эссенсиал микроелементлардан рух танқислиги кўрсаткичлари ва уромодулин  орасида кучли тескари корреляцион боғлиқлик, ҳамда рух ва ИВ тип коллаген кўрсаткичлари орасида  кучсиз тўғри корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги исботланган ва олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.06.2022 й.; № 12) ҳамда Гиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.03.2022 й.; № 10/1) билан амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли этиологияли СБК  ларида эссенсиал микроелементлардан рух танқислиги кўрсаткичлари ва уромодулин  орасида кучли тескари корреляцион боғлиқлик, ҳамда рух ва ИВ тип коллаген кўрсаткичлари орасида  кучсиз тўғри корреляцион   боғлиқликлар мавжудлиги исботланганлигини ҳисобга олиниши ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини берган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли этиологияли СБК  ларида эссенсиал микроелементлардан рух танқислиги кўрсаткичлари ва уромодулин  орасида кучли тескари корреляцион боғлиқлик, ҳамда рух ва ИВ тип коллаген кўрсаткичлари орасида  кучсиз тўғри корреляцион   боғлиқликлар мавжудлиги исботланганлиги: беморда буйрак фибрози даражасини аниылаш мақсадида ИВ  тип коллаген ва уромодулин миқдорини аниқлаш ўртача 672 400 сўмга тушади, тадқиқотдаги корреляцин боғлиқлик инобатга олиниб қондаги ва сийдикдаги рух миқдорини  аниқлашда 206 500 сўм сарфланади. Яъни фиброз ташхисотида ҳар бир  бемордан 465 900 сўм миқдорда бюджет ҳисобидан иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: турли этиологияли СБК  ларида эссенсиал микроелементлардан рух танқислиги кўрсаткичлари ва уромодулин  орасида кучли тескари корреляцион боғлиқлик, ҳамда рух ва ИВ тип коллаген кўрсаткичлари орасида  кучсиз тўғри корреляцион   боғлиқликлар мавжудлиги исботланганлигини ҳисобга олиниши эрта ташхислаш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик:  сурункали буйрак касаллиги  мавжуд беморларда рух танқислиги кузатилиши касалликнинг тез ривожланиши, ҳамда сийдикда рух миқдорини аниқлаш буйракда фиброз ривожланишини кўрсатувчи прогностик маркер сифатида аҳамиятли эканлиги исботланган ва олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.06.2022 й.; № 12) ҳамда Гиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.03.2022 й.; № 10/1) билан амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги  мавжуд беморларда рух танқислиги кузатилиши касалликнинг тез ривожланиши, ҳамда сийдикда рух миқдорини аниқлаш буйракда фиброз ривожланишини кўрсатувчи прогностик маркер сифатида аҳамиятли эканлиги исботланганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги  мавжуд беморларда рух танқислиги кузатилиши касалликнинг тез ривожланиши, ҳамда сийдикда рух миқдорини аниқлаш буйракда фиброз ривожланишини кўрсатувчи прогностик маркер сифатида аҳамиятли эканлиги исботланганлиги: беморнинг амбулатор ҳамда шифохонада шифохонада даволанишга сарфланадиган тўлов миқдори 1325 000  сўмга  камайтирган (Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг прейскурантига кўра); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (даволаниш даврида ўртача 531 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: сурункали буйрак касаллиги  мавжуд беморларда рух танқислиги кузатилиши касалликнинг тез ривожланиши, ҳамда сийдикда рух миқдорини аниқлаш буйракда фиброз ривожланишини кўрсатувчи прогностик маркер сифатида аҳамиятли эканлиги исботланганлиги, ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтиришга каратилган қўшимча даволаш чораларини бажарилишига имкон бериши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги эрта босқичларида аниқланган эссенсиал микроелементлар танқислигида стандарт даво фонида рух сақловчи препаратлар тавсия этилганда ушбу касаллик ривожланиши ва асоратланиши профилактикасининг самарадорлиги асосланган ва  олинган илмий-амалий натижалар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.06.2022 й.; № 12) ҳамда Гиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.03.2022 й.; № 10/1) билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги эрта босқичларида аниқланган эссенсиал микроелементлар танқислигида стандарт даво фонида рух сақловчи препаратлар тавсия этилганда ушбу касаллик ривожланиши ва асоратланиши профилактикасининг самарадорлиги асосланган, бўлиб, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  сурункали буйрак касаллиги эрта босқичларида аниқланган эссенсиал микроелементлар танқислигида стандарт даво фонида рух сақловчи препаратлар тавсия этилганда ушбу касаллик ривожланиши ва асоратланиши профилактикасининг самарадорлиги асосланган, бу эса ўз навбатида ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада ҳамда амбулатор даволаниш ҳаражатларини қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 612 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 236 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги эрта босқичларида аниқланган эссенсиал микроелементлар танқислигида стандарт даво фонида рух сақловчи препаратлар тавсия этилганда ушбу касаллик ривожланиши ва асоратланиши профилактикасининг самарадорлиги асосланган бўлиб, уларни қўллашни шифохона амалиётига  жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 612 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 236 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish