Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзахалилова Азизахон Алишеровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуи корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt1018.
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Назарова Раъно Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика мажмуасини барқарор ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақаларнинг энергетика ресурсларига эришиш имкониятларидаги тенгсизликни бартараф этиш, энергия ресурслари институтларини ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг “энергетика триллемиси”га кўра ёқилғи-энергетика мажмуини барқарор ривожлантиришнинг энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш шартлари асослаб берилган;
ёқилғи-энергетика мажмуи корхоналарида инновасион лойиҳани амалга оширишда инновасион фаолликни юқори (Кй=0,75), ўрта (Кў=0,5) ва қуйи (Кқ=0,25) чегарасида оптимал баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ёқилғи-энергетика мажмуаси субъектлари ва «жами талаб» манфаатларининг мувофиқлаштириш даражасини аниқлашга кўра барқарор ривожланиш мақсадлари йўналишлари амалдаги ва узоқ муддатли барқарор омиллар дифференциясига кўра такомиллаштирилган;
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг барқарор ривожланишини таъминлашга қодир электр энергияси ва ёқилғи ресурсларини ишлаб чиқаришнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуи корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
минтақаларнинг энергетика ресурсларига эришиш имкониятларидаги тенгсизликни бартараф этиш, энергия ресурслари институтларини ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг “энергетика триллемиси”га кўра мамлакат ёқилғи-энергетика мажмуини барқарор ривожлантиришнинг энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш шартлари юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 18 декабрдаги 02-18-7957-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига мамлакатнинг чекка ҳудудларидаги аҳоли хонадонлари ва корхоналарининг энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида мавжудларини электр энергияси билан таъминлашни қайта гуруҳлаш ва янги ҳудудий ишлаб чиқариш қувватларини жорий этиш имконини берган;
ёқилғи-энергетика мажмуи корхоналарида инновасион лойиҳани амалга оширишда инновасион фаолликни юқори (Кю=0,75), ўрта (Кў=0,5) ва қуйи (Кқ=0,25) чегарасида оптимал баҳолаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан 2020 йил 8 июнда тасдиқланган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш консепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 18 декабрдаги 02-18-7957-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигига табиий ресурслар қийматини реал иқтисодий баҳолашни ҳисобга олиш ёқилғи-энергетика мажмуасига инвестисиялар самарадорлигини ошириш ҳамда ёқилғи-энергетика объектларида янги инвестисия лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда зарур ўзгартиришлар киритиш имконини берган;
ёқилғи-энергетика мажмуаси субъектлари ва «жами талаб» манфаатларининг мувофиқлаштириш даражасини аниқлашга кўра барқарор ривожланиш мақсадлари йўналишлари амалдаги ва узоқ муддатли барқарор омиллар дифференциясига кўра такомиллаштириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 18 декабрдаги 02-18-7957-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат, жамият ва ёқилғи-энергетика мажмуасида фаолият кўрсатувчи субъектлар манфаатларининг “мувофиқлаштириш даражасини” аниқлашга ва шу асосда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни таъминловчи давлат таъсир чораларини асослашга имкон берган;
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг барқарор ривожланишини таъминлашга қодир электр энергияси ва ёқилғи ресурсларини ишлаб чиқаришнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан 2020 йил 30 мартда тасдиқланган “2030 йилгача электр энергияси таъминотини ривожлантириш консепциясида белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун чора-тадбирлар режаси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 18 декабрдаги 02-18-7957-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигига 2030 йилгача бўлган даврда ёқилғи-энергетика мажмуасини ривожлантириш прогнозини тўғирлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish