Ёзиева Умида Лутфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг такомиллаштирилган технологияси (бошланғич таълим мисолида)», 13.00.01–педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped16.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.
Расмий оппонентлар:Халилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг мавжуд технологияларини такомиллаш-тиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларини зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг мотивацион, муҳитга мослашиш, рефлексивлик педагогик-психологик хусусиятлари онг-идрок-ҳиссиётнинг рационаллик билан уйғунлигини таъминлаш, яқин катталар (ота-она, ака-ука, опа-сингил, ўқитувчи) ва социум (муҳит, ўртоқлар, қизиқиш, эҳтиёж) омиллари тизимлаштириш асосида аниқланган;
ўқитувчи ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлик ўқувчиларни ахборот таҳдидидан ҳимоя қилиш шаклларини ота-оналарнинг медиатаълим (ахборот воситалари ва Интернет тармоғи билан ишлаш) ва виртуал назорат (ўқувчининг ахборот воситалари билан ишлаш жараёнини назорат қилиш, бола хулқ-атворини тузатиш) механизмларини мунтазамлилик, изчиллик ва узлуксизлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилиш моделининг профилактик компоненти зарарли ахборотларга қарши мафкуравий иммунитетни таркиб топтиришда, натижавийлик компоненти миллий онгни шакллантиришда интерфаол технологиялар («Бир таҳдидга беш зарба», «Ахборотни сўзсиз узатиш»)ни бошланғич синфлар учун мослаштириш мобиллик мезонларини интеграциялаш асосида такомиллаш-тирилган;
ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоялашнинг танқидий тафаккурни ривожлантириш технологиялари ўқув материаллари билан ишлаш (чақирув, англаш, фикрлаш) ва амалий фаолият (тушуниш, англаш, таҳлил, баҳолаш) тажрибасини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг такомиллаштирилган технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчилар бошланғич синф ўқувчиларини зарарли ахборотлар хавфидан асраш жараёни самарадорлигини ошириш, ахборотларни тўғри истифода этиш асосида мафкуравий иммунитетини шакллантириш қобилиятларига эга бўлиши; ўқувчиларда мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши иммунитетни юзага келтириш метод ва технологияларини билиши; глобаллашув шароитида кечаётган жараёнларда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва таъсири ҳақида тушунтириш ишлари олиб бора олишига доир кўрсаткичлари олий таълим тизимининг Давлат таълим стандарти («Ўзстандарт» агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 4973-сон қарори билан тасдиқланиб, 36-1364-сон рақам билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) мазмунига сингдирилган. Натижада мазкур компетенциялар тизими бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ахборот билан ишлаш компетенциясини шакллантириш ва баҳолашга доир таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон Қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим тизими Давлат таълим стандарти ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув Марказининг А-026–«Болаликни муҳофазалашда яқин катталар орқали ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик йўллари» мавзусидаги амалий лойиҳаси (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 01-02/2-2-517-сон маълумотномаси) мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф ва тавсиялардан бошланғич синф ўқувчиларида зарарли ахборотлар таҳдидига нисбатан маънавий иммунитетни шакллантириш, ахборот истеъмоли маданиятини ривожлантиришга ҳамда ўқув-билув жараёнини такомиллаш-тириш ва таълим сифатини оширишга имкон берган.