Sayt test rejimida ishlamoqda

Турабоев Ғуломжон Одилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаво оқимидан пахта хомашёсини самарали ажратиб олувчи янги конструксиядаги пневмосепаратор қурилмасини яратиш”  05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т1963
Илмий раҳбар: Махкамов Анвар Мухаматхонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Сайидмурадов Мирзоҳид Мирзараҳимович техника фанлари фалсафа доктори, доцент (05.02.03), Мурадов Рустам Мурадович техника фанлари доктори, профессор, (05.02.03).
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пневмотранспорт тизимида ҳаво оқимидан пахта хомашёсини самарали ажратиб олувчи янги конструксиядаги пневмосепаратор қурилмасини яратиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсининг дастлабки табиий сифат кўрсаткичларини сақлаб қолувчи чигит ва толага механик шикаст етказмаган ҳолда ҳаво оқимидан самарали ажратиб олувчи янги цилиндрсимон вертикал пневмосепаратор қурилмаси ишлаб чиқилган;
пахта ва майда оғир жисмлар сепаратор ишчи камераси деворига бориб урилиши, металл сиртни шикастлаши ва урилиш майдони аниқловчи формулалар ишлаб чиқилган;
пахта хомашёсини цилиндрик пневмосепаратор қурилмасидаги ҳаракатини, цилиндр радиуси бўйича вақт ва вертикал баландлиги, винцимон ҳаракати давомида айланиш бурчаги, уринма чизиқли тезлигини вертикал координатага ҳамда турли массаларга  боғлиқ равишда ўзгариши траекторияси ишлаб чиқилган;
пахтани ҳаводан ажратиш жараёнида пневмосепараторга таъсир этувчи ҳавонинг тезлиги, ишчи камерада қувурни ботиқлиги ва ишчи камерани баландлигининг оптимал параметрлари регрессия тенгламалари орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Такомиллашган пневмосепаратор конструкциясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтани ташилаётган ҳаво оқимидан ажратиб олувчи пневмосепаратор қурилмаси учун талаблар тасдиқланган. Такомиллашган пневмосепаратор қурилмаси “Наманган пахта текс” МЧЖга қошидаги “Косонсой пахта тозалаш” корхонасининг пневмотранспорт тизимига жорий этилган («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2023 йил 23 июндаги №02/22-448 сонли маълумотномаси). Натижада, амалдаги сепаратор қурилмасига нисбатан чигит шикастланиши 2% ва эркин толаларнинг йўқолиши 2,02 кг/соатга камайишига; толада нуқсонлар камайиши, эркин толаларни чанг ҳаво билан чиқиб кетиши олди олиниши натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish