Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Сарварбек Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Носпецифик ярали колитда даволаш тактикасини такомиллаштириш йўллари», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2023.4.PhD/Tib989.
Илмий раҳбар: Эгамов Юлдашали Сулайманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Ходжиматов Гуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гуламов Олимжон Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: носпецифик ярали колитни комплекс даволашни такомиллаштириш ва лимфатик терапияни қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
функционал ва клиник текширувлар натижасида қорин бўшлиғи ва лимфомикроциркуляция лимфа тизимининг ичак тутқичи томирларида ва йўғон ичакнинг лимфа тугунларида, ташрихдан кейинги асоратларнинг ривожлантириш механизмларида регионар микролимфотомирлар тузилиши ва функциясининг бузилиши муҳим рол ўйнаши аниқланган;
тўғри ичак сақлаб қолинган ҳолатларда ташриҳдан кейинги даврда носпецифик ярали колитни комплекс даволашда эндопараректал лимфатик терапия усули ишлаб чиқилган;
носпецефик ярали колитни ташхислаш ва даволаш усулини танлашнинг оптимал алгоритми ишлаб чиқилган;
аъзо сақлаб қолувчи ташриҳдан кейинги даврда зарарланган тўғри ичак тутқичи орқали ўтказилган эндомезентериал лимфатроп терапия яллиғланиш жараёни регрессини ҳамда яра регенерациясини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 30 январдаги 06/2-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 3 февралдаги 06/44-сон хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: тўғри ичак сақлаб қолинган ҳолатларда ташриҳдан кейинги даврда носпецифик ярали колитни комплекс даволашда ишлаб чиқилган эндопараректал лимфатик терапия усули Андижон туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 20 декабрдаги 117-сонли буйруқ билан, Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 21 декабрдаги 390-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тўғри ичакда операциядан кейинги даврда ўтказилган лимфотроп терапияда тўғри ичакдаги яллиғланиш жараёнини тўлиқ бартараф этилиши, аъзони сақлаб қолиш ва тўғри ичакни резервуар функциясини сақлаб қолиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: такомиллаштирилган усулни амалиётга жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 12,8 кундан 6,4 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 2 млн. 300 минг сўмга камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: такомиллаштирилган даволаш усули ётоқ-ўрин айланмаси ҳаражати камайиши ҳисобига бир нафар бемордан 2 млн. 300 минг сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: носпецефик ярали колитни ташхислаш ва даволаш усулини танлашнинг ишлаб чиқилган оптимал алгоритми Андижон туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 20 декабрдаги 117-сонли буйруқ билан, Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 21 декабрдаги 390-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш тезкор клиник ташхис қўйиш; операция хажми ва беморда кутилиши мумкин бўлган асоратларни прогнозлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: носпецефик ярали колитни ташхислаш ва даволаш усулини танлашнинг оптимал алгоритмининг жорий этилиши даволашга сарфланган ҳаражатларнинг пасайиши ҳисобига 1 нафар бемор учун (прейскурант бўйича 1 кунлик ётоқ ўрин 210 минг сўм) 1 млн. 344 минг сўм иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритм жорий этилиши натижасида сарфланган материаллар ва дори воситаларини қисқартириш ҳисобига бир нафар бемор учун тадбиқ кўлами бўйича ўртача 1 ойда 5 млн. 320 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: аъзо сақлаб қолувчи ташриҳдан кейинги даврда зарарланган тўғри ичак тутқичи орқали ўтказилган эндомезентериал лимфатроп терапия яллиғланиш жараёни регрессини ҳамда яра регенерациясини таъминлаши исботланганлиги Андижон туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 20 декабрдаги 117-сонли буйруқ билан, Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 21 декабрдаги 390-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аъзо сақлаб қолувчи ташриҳдан кейинги асоратларни кескин камайиши ва патологик жараённи тўлиқ йўқ бўлиши, шу билан бирга қолдирилган тўғри ичак шиллиқ қаватини тўлиқ регенерациясига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аъзо сақлаб қолувчи ташриҳдан кейинги асоратларни кескин камайишига имкон бериши билан 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 15,4 кундан 7,7 кунгача қисқартириши хисобига, дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: аъзо сақлаб қолувчи ташриҳдан кейинги асоратларни кескин камайиши ётоқ-ўрин айланмаси ҳаражатларининг камайиши ҳисобига 1 млн. 617 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: клиник тадқиқот натижалари асосида колоректал ва илеоректал анастомозларнинг тикланиш муддатлари қисқартирилганлиги Андижон туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 20 декабрдаги 117-сонли буйруқ билан, Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 21 декабрдаги 390-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган клиник тадқиқотлар носпецифик ярали колитни комплекс даволашда эндопараректал лимфатик терапиянинг ишлаб чиқилган усулини қўллаш ошқозон-ичак тракти функциясининг тикланишини тезлаштиришга ҳамда асоратлар ривожланишини олдини олишга, ташрихдан сўнгги тикланиш муддатларини қисқартиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган усулларни тадбиқ этиш беморларнинг меҳнат қобилиятини тезроқ тикланиши ҳисобига ҳаражатларни камайтиришга, меҳнат қобилиятини йўқотган беморлар сонининг 12,4% дан 2,6% га қисқаришига имкон берган. Хулоса: бир нафар беморни ногиронликнинг бир йиллик пенсиясини ҳисоблаш асосида ногиронликни камайтириш бўйича кутилаётган бир йиллик иқтисодий самара 9 млн. 533 минг сўмни ташкил қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish