Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳматиллаева Маъмура Шокир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларда ўпка гипертензиясининг ривожланишини прогностик мезонлари”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2247.
Илмий раҳбар: Алиева Нигора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуротов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда туғма юрак нуқсонлари билан кечувчи ўпка гипертензиясининг клиник, функционал ва лаборатор хусусиятларини аниқлаш натижасида прогностик мезонларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник белгилар намоён бўлишидан олдин ТЮНи бўлган болаларда ЎГ ривожланишида эндотелин 1, ИЛ 1, ТЕЎФ ва NproBNP даражасининг кўтарилиши етакчи патогенетик роли исботланган;
ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланишининг дастлабки белгиларини аниқлаш учун прогностик аҳамиятга эга эхокардиографик кўрсаткичлар, масалан: ўнг бўлмача диаметрининг 14,7 мм/м2 дан ошиши, ўнг қоринча ўлчамининг – 11,1 мм/м2 дан ошиши,  ТКД– 12,1 мм/м2 дан ошиши ва ЎАЎБ 22,3 мм симоб устунидан ошиши исботланган;
эндотелиал дисфункция билан гемодинамик кўрсаткичлар, юракнинг ўнг қисмини морфофункционал кўрсаткичлари ва ПТИ, фибриноген, Д-димер каби биокимёвий қон кўрсаткичлар ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланди ва ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланишининг башоратлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
қабул қилинган омиллар мажмуасига мувофиқ белгиланган хавф қийматлари диапазонига эга бўлган ТЮН билан туғилган болаларда ЎГ ривожланиш хавфининг башоратлаш матрицаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт комиссиясининг 2023 йил 29 - апрелдаги 03/23 -сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 30-августдаги 03/1652-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: клиник белгилар намоён бўлишидан олдин ТЮНни бўлган болаларда ЎГ ривожланишида: эндотелин 1, ИЛ 1, ТЕЎФ ва NproBNP даражасининг кўтарилиши етакчи патогенетик роли Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.04.2023 йилдаги 60-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.07.2023 йилдаги 129- сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда ТЮН фонида ЎГ ривожланишининг клиникадан олдинги босқичда тавсия этилган биокимёвий мезонлар хавф гуруҳини аниқлашга имкон берган, бу эса ҳаёт сифатини яхшилаш билан бир қаторда асоратлар ривожланишининг олдини олган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТЮН фонида ЎГ бўлган болалар орасида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони 38% га камайтирилди ва касалхонага ётқизиш даражаси 1,8 баравар камайди. Иқтисодий самарадорлик 8.250.160 сўмни ташкил этган. Хулоса: ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ да эндотелиал дисфункция белгиларини аниқлаш клиникадан олдинги босқичда хавф гуруҳини ажратиш ва 1 нафар бемор бола учун бюджет маблағларини 2.500.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
           иккинчи илмий янгилик: ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланишининг дастлабки белгиларини аниқлаш учун прогностик аҳамиятга эга эхокардиографик кўрсаткичлар исботланган, масалан: ўнг бўлмача диаметрининг 14,7 мм/м2 дан ошиши, ўнг қоринча ўлчамининг – 11,1 мм/м2 дан ошиши,  ТКД– 12,1 мм/м2 дан ошиши ва ЎАЎБ 22,3 мм симоб устунидан ошиши Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.04.2023 йилдаги 60-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.07.2023 йилдаги 129- сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда юракнинг ривожланган морфофункционал кўрсаткичлари эхокардиографик тадқиқотлар сифатини оширади, ўпка гипертензиясини ривожланиш хавфини олдини олади ва тўғри даволаш тактикасини танлашга имкон берган, бу эса ўз навбатида болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва ногиронликни камайтиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда ЎГ  ривожланишини клиникадан олдинги дастлабки босқичларда аниқлаш ва ушбу асоратнинг ривожланиши учун хавф гуруҳини ажратишдан иборат бўлиб, бу ўз навбатида иқтисодий харажатларнинг 2,8 баравар камайишига олиб келади. 1 нафар бемор учун стационар даволаниш 1.375.800 сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, 20 нафар бола учун 27.516.000 сўм иқтисод қилинган.. Хулоса: ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланишининг прогностик аҳамиятга эга бўлган эхокардиографик кўрсаткичларини таъкидлаш клиникадан олдинги босқичда болалар учун хавф гуруҳини аниқлашга имкон беради, бу эса ҳаёт сифатини яхшилаш билан асоратлар ривожланишининг олдини олишга ва 1 нафар бемор учун стационар даволаш учун сарфланган 1.375.800 сўм миқдорида бюджет маблағини иқтисод қилиш имконини берган.
           учинчи илмий янгилик: эндотелиал дисфункция билан гемодинамик кўрсаткичлар, юракнинг ўнг қисмини морфофункционал кўрсаткичлари ва ПТИ, фибриноген, Д-димер каби биокимёвий қон кўрсаткичлар ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланди. Ушбу тадқиқотларни ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланишини башорат қилиб ва поликлиникада қўллаш имкониятини бериб, улар Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.04.2023 йилдаги 60-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.07.2023 йилдаги 129- сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларга кўра клиникадан олдинги босқичда ЎГ ривожланишининг диагностикаси ошди, бу эса ТЮН билан касалланган болаларни даволаш тамойиллари ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: поликлиника учун ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланишининг қулай белгилари таклиф этилди, улар эрта босқичларда хавф гуруҳларини ажратиб олишга ва ўз вақтида стационар даволанишга юборишга ёрдам берган. Шу билан бирга, 20 нафар бола учун 27.516.000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ПТИ, фибриноген, Д-димер каби биокимёвий қон кўрсаткичлари ТЮН бўлган болаларда ЎГ ривожланишини башорат қилишда мавжуд белгилар ҳисобланади, бу эса 1 нафар бемор болага 1.375.800 сўм миқдорида бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
           тўртинчи илмий янгилик: ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланиш хавфи учун прогностик матрица ишлаб чиқилган бўлиб, олинган факторлар йиғиндисига мувофиқ хавф қийматлари Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.04.2023 йилдаги 60-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.07.2023 йилдаги 129- сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларга кўра клиникадан олдинги босқичда ЎГ ривожланишининг диагностикаси ошди, бу эса ТЮН билан касалланган болаларни даволаш тамойиллари ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТЮН билан касалланган болаларни даволаш харажатларини камайтиришдан иборат, чунки улар ЎГ ривожланиши учун хавф гуруҳларини эрта босқичда аниқлашга имкон берган. Шу билан бирга, 20 нафар бола учун 27.516.000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланиши олинган факторлар йиғиндисига мувофиқ белгиланган хавф қийматлари диапазонига эга бўлган прогностик хавф матрицаси жорий этилди. Бу эса ТЮН билан оғриган болаларда ЎГ ривожланиши учун хавф гуруҳини яратишга ёрдам берди ва ушбу патология ривожланишининг дастлабки босқичларида ташхислаш ва даволаш яхшиланди. Шу билан бирга, ҳар 1 нафар касал болага 1.375.800 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish