Sayt test rejimida ishlamoqda

Есенбеков Азамат Жолдасбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Электромеханик тизимлар назарияси асосида бошқариладиган электромагнитли  титратгичларни ишлаб чиқиш, 05.05.02 - «Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар».
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: №В2023.4.PhD/Т4236
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Мухтархан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Колесников Игор Константинович, техника фанлари доктори, профессор; Бегматов Шавкат Эрнестович, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Электромеханик тизимлар назарияси асосида бошқариладиган электромагнит  титратгичларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тебраниш юзаси ва тезлик бўйича тескари алоқали қабул қилгичнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда, бир ва икки контурли титратгич қўзғатгичларини ҳисоблаш усуллари электромеханик тизимларнинг ҳаракат тенгламалари асосида такомиллаштирилган;
бир ячейка кучи ҳисобига ва магнит майдонни ростлаш орқали ўзгартиргичнинг иккита зонасини яратиш учун математик модел ёрдамида титратгич қурилмасини конструксияси ишлаб чиқилган;
титратгич қурилмасининг иш режимини таъминлаш мақсадида частота, импулс давомийлиги ва амплитудасини ростлаш асосида ўзгартгич ишлаб чиқилган;
магнит оқимини ва ўзгарувчан магнит кучини шакллантириш учун электромагнит титратгичнинг бошқариш тизими майдонли транзисторлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электромагнит титратгичларда электромеханик тизим назарияси ва амалиёти натижалари асосида:
илмий тадқиқот натижалари асосида катта қувватли электромагнитли титратгич конструксияси ишлаб чиқилиб уни “Нўкис темир бетон буйимлари заводи” МЧЖда (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон республикаси бошқармаси”нинг 2023 йил 07 ноябрдаги 01/10-167 – сонли маълумотномаси) бетон қоришмаси ёки тупроқни зичлаш учун фойдаланишга тадбиқ этилган. Натижада ишлаб чиқилган электромагнитли титратгич тузилиши оддий, ишончли ва энергия тежамкор бўлиб йиллик иқтисодий самарадорлиги 128,2 млн сўмни ташкил этган;
ишлаб чиқилган электромагнитли титратгич қурилмаси буғдой ва шолини элакдан ўтказиш учун “Қонират ун заводи” АЖ нинг  “Қанликўл гуруч заводи”  филиалида жорий қилинган (“Қонират ун заводи” АЖ нинг 2023 йил 26 декабрдаги 251 - сонли маълумотномаси). Натижада технологик жараён тезлашди, буғдой ва шолини элакдан ўтказиш сифати яхшиланди. Электр энергиясини тежаш бўйича йиллик иқтисодий самарадорлиги 46270 кВт*соатни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish