Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Хилола Фармоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризм соҳасида таълим тизимини такомиллаштиришнинг услубий асослари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Iqt400
Илмий маслаҳатчи: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Наврўз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тураев Баходир Хотамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасида профессионал мутахассислар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра туризм йўналишидаги ОТМ битирувчиларининг рақобатбардошлигини баҳолаш асосида “битирувчилар рақобатбардошлигининг шаклланиш пирамидаси” касбий туристик таълим сифатини тавсифловчи амалий-бошқарувга оид кўрсаткичлар, битирувчининг эришган шахсий натижаларини тавсифловчи когнитив кўрсаткичлар, ахлоқ-одоби, тарбиясини тавсифловчи умуммаданий кўрсаткичлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
туризм соҳасига кадрлар тайёрловчи таълим муассасаларини ягона тизимда интеграциялаштирган, таълим муассасалари, туристик корхоналар ва Туризм қўмитаси билан узвий алоқадорликни таъминлаш имконини берувчи “Халқаро туризм академияси” яхлит касбий тузилмасини ташкил қилиш таклифи асосланган;
туризм соҳасига оид таълим ва илмий-тадқиқот натижаларини жойлаштириш ҳамда электрон таълим ресурслари билан интеграциялашга имкон берувчи www.силкроаDScиенcе.уз электрон платформасини яратиш орқали туристик таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг инновацион ва илмий-амалий фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда малакасини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда туризм соҳасида банд бўлганлар сони ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели параметрлари асосида туризм ва меҳмонхона соҳасида банд бўлганлар сонининг 2030 йилга қадар прогноз қийматлари аниқланган;
Ўзбекистонда узоқ муддатли даврда туризм соҳасига кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг ташкил топиши ва асосий фаолият параметрларини белгилаб берувчи тенденсиялар асосида 2030 йилга қадар  прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида кадрлар тайёрлашнинг услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра туризм йўналишидаги ОТМ битирувчиларининг рақобатбардошлигини баҳолаш асосида “битирувчилар рақобатбардошлигининг шаклланиш пирамидаси” касбий туристик таълим сифатини тавсифловчи амалий-бошқарувга оид кўрсаткичлар, битирувчининг эришган шахсий натижаларини тавсифловчи когнитив кўрсаткичлар, ахлоқ-одоби, тарбиясини тавсифловчи умуммаданий кўрсаткичлар мажмуи сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Маркетинг туризма” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларининг касбий туристик таълим сифатини тавсифловчи амалий-бошқарувга оид кўрсаткичлар, битирувчининг эришган шахсий натижаларини тавсифловчи когнитив кўрсаткичлар, ахлоқ-одоби, тарбиясини тавсифловчи умуммаданий кўрсаткичлар мажмуи сифатидаги “битирувчилар рақобатбардошлигининг шаклланиш пирамидаси” тўғрисидаги назарий билимларини шакллантириш ва кенгайтириш имкони яратилган;    
туризм соҳасига кадрлар тайёрловчи таълим муассасаларини ягона тизимда интеграциялаштирган, таълим муассасалари, туристик корхоналар ва Туризм қўмитаси билан узвий алоқадорликни таъминлаш имконини берувчи “Халқаро туризм академияси” яхлит касбий тузилмасини ташкил қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 26 февралдаги 03-11-17-134-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм йўналиши талабаларининг ўқув, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётини ташкил қилишда академиянинг моддий-техника базаси таркибида ресторан, ўқув туристик бюро ва турли тоифадаги ўқув-меҳмонхоналар ташкил қилиш имкони яратилган;
туризм соҳасига оид таълим ва илмий-тадқиқот натижаларини жойлаштириш ҳамда электрон таълим ресурслари билан интеграциялашга имкон берувчи www.силкроаDScиенcе.уз электрон платформасини яратиш орқали туристик таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг инновацион ва илмий-амалий фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда малакасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-октябрдаги “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлюксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5270-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 26 февралдаги 03-11-17-134-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон платформа воситасида туристик таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг инновацион ва илмий-амалий фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда малакасини ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда туризм соҳасида банд бўлганлар сони ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели параметрлари асосида туризм ва меҳмонхона соҳасида банд бўлганлар сонининг 2030 йилга қадар аниқланган прогноз қийматларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туризм соҳасини 2030 йилгача ривожлантиришнинг йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 26 февралдаги 03-11-17-134-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада туризм ва меҳмонхона соҳасида банд бўлганлар сонининг узоқ муддатли истиқбол кўрсаткичларига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг соҳа ривожланишининг асосий параметрлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда узоқ муддатли даврда туризм соҳасига кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг ташкил топиши ва асосий фаолият параметрларини белгилаб берувчи тенденсиялар асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туризм соҳасини 2030 йилгача ривожлантиришнинг йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 26 февралдаги 03-11-17-134-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада туризм соҳасига кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг ташкил топиши ва асосий фаолият параметрларига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг соҳа ривожланишининг асосий параметрлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish