Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайназаров Бахромжон Бахтиёровичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертацива мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон генерал-губернаторлигидаги туб жойли бўлмаган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tar318
Илмий маслаҳатчи: Муртазаева Рахбархон Ҳамидовна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолияи кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Маҳкамова Надира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Гоффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Исмоилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистон генерал-губернаторлигидаги туб жойли боълмаган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Россия империяси фуқаролари Туркистонга кўчирилишига доир тадқиқотларда “руслар” ёки шарқий славянлар диаспораси” сифатида илгари сурилса-да,  улар тарқоқ гуруҳ ва жамоалардан иборатлиги, турли миллатлар, эътиқод, ижтимоий гуруҳлар, турли тоифаларга мансублиги боис Туркистон ҳудудларига кўчиб келган русларни яхлит этник ёки диний уюшма – диаспора сифатида эмас, балки туб жойли бўлмаган аҳоли сифатида кўриб чиқилиши  асосланган;
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудига Россиянинг Европа ҳудудидан рус православларини кўчириш орқали уларнинг жамиятдаги устунлигига эришиш кўзланган бўлса ҳам, афғон, уйғур, дунган ва бошқа шарқлик этник гуруҳлар, айрим ҳолларда руслар ва турли православ сектантлари билан илиқ ўзаро алоқалар кузатилиши ортидан Россия империясининг ҳукмрон доиралари ва ўлкадаги олий амалдорларнинг туб жойли бўлмаган аҳолини маҳаллий халқларга қарши қўйиб, кенг интеграцион жараёнларга имкон бермаганлиги аниқланган;
Туркистондаги аграр масалаларда иқтисодий қонунларни бузиб, гарчи норентабел бўлса-да кўпинча кўчиб келган европалик аҳоли фойдасига сиёсий қарорлар чиқарилиши, айрим ҳолларда туб жой аҳоли вакилларига тегишли ер майдонларини олиб қўйилиши ўлкадаги ер-сув муносабатлари борасида вазиятнинг кескинлашиши, жамиятнинг ичидаги ижтимоий зўриқишларни кучайиши пировардида ХХ асрнинг бошларидаги халқ норозиликлари ва ғалаёнларга олиб келганлиги исботланган;
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудига рус, арман, яҳудий, немис ва европалик бошқа миллатларнинг рус капиталистлари ниқоби остида кириб келиб, барча соҳаларда етакчи мавқега эга бўлиши, нафақат маҳаллий аҳоли балки маҳаллий яҳудийлар, эронийлар, афғонлар, уйғурлар каби бошқа миллатларнинг ҳам иқтисодий ҳаётига салбий таъсир қилиб, уларнинг аксарияти ёллланма ишчи, хизмат кўрсатиш соҳаларида кичик хизматчи йўналишидаги касбларда фаолият юритишга мажбур бўлганликлари исботланган;
Россия империясининг Туркистонда таълим соҳасида олиб борган сиёсати туб жойли бўлмаган аҳолини таълим олишини қўллаб-қувватлаш асносида туб жойли халқларнинг дунёқарашини чеклаш, русча фикрлашни кенг ёйиш мақсад қилинганлигига қарамай, баъзи таълим муассасалари, хусусан, касб таълими билим юртларини очилиши натижасида баъзи янги замонавий касбларни пайдо бўлишига имкон яратганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон генерал-губернаторлигидаги туб жойли бўлмаган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Россия империяси фуқаролари Туркистонга кўчирилишига доир тадқиқотларда “руслар” ёки шарқий славянлар диаспораси” сифатида илгари сурилса-да, улар тарқоқ гуруҳ ва жамоалардан иборатлиги, турли миллатлар, эътиқод, ижтимоий гуруҳлар, турли тоифаларга мансублиги боис Туркистон ҳудудларига кўчиб келган русларни яхлит этник ёки диний уюшма – диаспора сифатида эмас, балки туб жойли бўлмаган аҳоли сифатида кўриб чиқилишига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг музей фондларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 1-ноябрдаги 10/2147-сон маълумотномаси). Диссертация иш натижаларининг музей экспозицияларига жорий қилиниши Туркистон генерал-губернаторлигидаги туб жойли бўлмаган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини манбалар асосида очиб беришга хизмат қилган.
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудига Россиянинг Европа ҳудудидан рус православларини кўчириш орқали уларнинг жамиятдаги устунлигига эришиш кўзланган бўлса ҳам, афғон, уйғур, дунган ва бошқа шарқлик этник гуруҳлар, айрим ҳолларда руслар ва турли православ сектантлари билан илиқ ўзаро алоқалар кузатилиши ортидан Россия империясининг ҳукмрон доиралари ва ўлкадаги олий амалдорларнинг туб жойли бўлмаган аҳолини маҳаллий халқларга қарши қўйиб, унинг тийиб туришга уринишлари кенг интеграцион жараёнларга имкон бермаганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг музей фондларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 1-ноябрдаги 10/2147-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши музейга ташриф буюрувчиларда Туркистон генерал-губернаторлигидаги туб жойли бўлмаган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти хусусида янгича тарихий тафаккурни шакллантиришга хизмат қилган.
Туркистондаги аграр масалаларда иқтисодий қонунларни бузиб, гарчи норентабел бўлса-да кўпинча кўчиб келган европалик аҳоли фойдасига сиёсий қарорлар чиқарилиши, айрим ҳолларда туб жой аҳоли вакилларига тегишли ер майдонларини олиб қўйилиши ўлкадаги ер-сув муносабатлари борасида вазиятнинг кескинлашиши, жамиятнинг ичидаги ижтимоий зўриқишларни кучайиши пировардида ХХ асрнинг бошларидаги халқ норозиликлари ва ғалаёнларга олиб келганлигига доир натижалардан Давлат илмий-техник дастури доирасида 2017-2020-йилларда ЎзМУда бажарилган ОТ-Ф-1-88 «Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 16-ноябрдаги 04/11-6623-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ижтимоий ҳаётда бағрикенглик тамойиллари ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни таъминлашга хизмат қилишини асослаб бериш имконини берган;
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудига рус, арман, яҳудий, немис ва европалик бошқа миллатларнинг рус капиталистлари ниқоби остида кириб келиб, барча соҳаларда етакчи мавқега эга бўлиши, нафақат маҳаллий аҳоли балки маҳаллий яҳудийлар, эронийлар, афғонлар, уйғурлар каби бошқа миллатларнинг ҳам иқтисодий ҳаётига салбий таъсир қилиб, уларнинг аксарияти ёллланма ишчи, хизмат кўрсатиш соҳаларида кичик хизматчи йўналишидаги касбларда фаолият юритишга мажбур бўлганликларига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Этно” ва “Тарихий савол ”кўрсатувларининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02-30-1029-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телемошабинларнинг Туркистон генерал-губернаторлиги даври бўйич тасаввурларини кенгайтиришга ва ёш авлодни ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган.
Россия империясининг Туркистонда таълим соҳасида олиб борган сиёсати туб жойли бўлмаган аҳолини таълим олишини қўллаб-қувватлаш асносида туб жойли халқларнинг дунёқарашини чеклаш, русча фикрлашни кенг ёйиш мақсад қилинганлигига қарамай, баъзи таълим муассасалари, хусусан, касб таълими билим юртларини очилиши натижасида баъзи янги замонавий касбларни пайдо бўлишига имкон яратганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ғояларини янада кучайтиришга қаратилган учрашувлари, тадбирлари, илмий-амалий конференция ва семинарларни ташкил этишда фойдаланилган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дшстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 5-декабрдаги 14-07-2630-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ғояларини янада кучайтиришга қаратилган учрашувлари, тадбирлар, илмий-амалий конференцияларни илмий асосда ташкил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish