Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Бекмухаммад Омоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва уни ошириш йўллари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2858
Илмий раҳбар: Бабабекова Дилфуза Шерқуловна, иқтисодиёт фанлари нозмодии, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03.30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Насирходжаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга  бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги” тушунчасининг мазмуни инновациялар асосида жаҳон бозорида муваффақиятли рақобатлаша олиш қобилиятини таъминлашнинг умумий шарти ҳисобланган экспорт фаолиятини ҳудудий дастурлар орқали ривожлантириш доирасида табақалашган имтиёзлар тизимини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра “инвестициянинг тузилмавий таркиби” тушунчаси ички ва ташқи бозорларда талаб юқори даражада ортиб бораётган юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг устуворлигини таъминлаш орқали ташқи савдода мутаносибликка эришиш имконини берувчи инвестиция ресурслари ўртасидаги мақбул нисбатга эришиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
миллий иқтисодиётда саноат маҳсулотларига ўсиб бораётган талабни ҳисобга олиб, саноат ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи тармоқларни ривожлантириш орқали импорт ва экспорт ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, инвестиция дастурининг тузилмавий таркибини ички ва ташқи бозорларда талаб юқори даражада ортиб бораётган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнига мувофиқлаштириш асосида ташқи савдо фаолияти ривожланишидаги номутаносибликларни бартараф этиш таклифи асосланган;   
Ўзбекистонда ҳудудлар экспортини олға силжитиш “промотион оф регионал эхпортс” стратегиясини жаҳон бозори конъюнктурасига мувофиқ экспортни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари асосида экспорт таркибида саноат маҳсулотлари улушининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги” тушунчасининг мазмуни инновациялар асосида жаҳон бозорида муваффақиятли рақобатлаша олиш қобилиятини таъминлашнинг умумий шарти ҳисобланган экспорт фаолиятини ҳудудий дастурлар орқали ривожлантириш доирасида табақалашган имтиёзлар тизимини жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Оʼзбекистон Республикаси Олий ва оʼрта махсус таʼлим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги №394-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида экспорт фаолиятини ҳудудий дастурлар орқали ривожлантириш доирасида табақалашган имтиёзлар тизимини жорий этиш асосида такомиллаштирилган “миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги” тушунчасининг мазмуни бўйича янги назарий билимларни шакллантириш имкони яратилган;
услубий ёндашувга кўра “инвестициянинг тузилмавий таркиби” тушунчаси ички ва ташқи бозорларда талаб юқори даражада ортиб бораётган юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг устуворлигини таъминлаш орқали ташқи савдода мутаносибликка эришиш имконини берувчи инвестиция ресурслари ўртасидаги мақбул нисбатга эришиш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг устуворлигини таъминлаш орқали ташқи савдода мутаносибликка эришиш имконини берувчи инвестиция ресурслари ўртасидаги мақбул нисбатга эришиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “инвестициянинг тузилмавий таркиби” тушунчасининг мазмуни бўйича янги назарий билимларни шакллантириш имкони яратилган;
миллий иқтисодиётда саноат маҳсулотларига ўсиб бораётган талабни ҳисобга олиб, саноат ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи тармоқларни ривожлантириш орқали импорт ва экспорт ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, инвестиция дастурининг тузилмавий таркибини ички ва ташқи бозорларда талаб юқори даражада ортиб бораётган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнига мувофиқлаштириш асосида ташқи савдо фаолияти ривожланишидаги номутаносибликларни бартараф этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 7 январдаги 04/15-01-10/10-5256-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда импорт ҳажмининг экспортга нисбатан йиллик қўшимча ўсиш суръатини 2-3 фоизга қисқартириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда ҳудудлар экспортини олға силжитиш “промотион оф регионал эхпортс” стратегиясини жаҳон бозори конъюнктурасига мувофиқ экспортни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари асосида экспорт таркибида саноат маҳсулотлари улушининг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 21 декабрдаги 11/03-15-10865-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда 2021-2025 йилларда ҳудудлар экспорт фаолиятини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари аниқлигини ошириш ҳамда асосий кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish