Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнова Юлдуз Ахматовнананинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда муҳандислик фаолиятига оид амалий билимларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Техник механика фани мисолида)”, 13.00.02.- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6559.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Илмий  раҳбар: Қузиев Нодир Муродиллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззақович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация юналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техник механика фани асосида талабаларда муҳандислик фаолиятига доир амалий билимларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
талабаларга техник механика фанини ўқитишнинг мотиватсия ҳосил қилиш, йўналтириш, тавсифлаш, техник ва амалий билимларни ҳосил қилиш каби аспектларининг техник жараёнларни ривожлантирувчи такомиллашган интегратив ёндашувни трансформатсиялаш орқали муҳандислик фанларини ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик воситалари ишлаб чиқилган;
техник механика фанини ўқитишда талабаларнинг муҳандислик фаолиятига доир амалий билимларни шакллантириш жараёнига интегратив-қадриятли, тадқиқий, мантиқий-дидактик, ресурсли, рефлексив-диалогик каби методологик ёндашувлар технологик ва натижавий компонентлари ко'п тармоқлилик тамойилларига устуворлик бериш орқали консептуал-тизимли, ташкилий-меёрий, фаолиятли аспектларда очиб берилган;
талабаларда техник механика фани асосида муҳандислик фаолиятига тайёрлаш функсионал моделининг мазмунли ва технологик-жараёни ўқитишнинг дастурий воситаларидан фойдаланиш орқали амалий билимларини ривожлантиришнинг дидактик модели такомиллаштирилган;
талабаларга техник механика фанини ўқитиш методикаси муҳандисларнинг технологик компетентлигининг ривожланиш даражаларини шакллантиришнинг мотиватсион, когнитив, инновацион фаолият мезонларига асосланган ҳолда комплекс баҳолаш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот  натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда муҳандислик фаолиятига оид амалий билимларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
талабаларга техник механика фанини ўқитишнинг мотиватсия ҳосил қилиш, йўналтириш, тавсифлаш, техник ва амалий билимларни ҳосил қилиш каби аспектларининг техник жараёнларни ривожлантирувчи такомиллашган интегратив ёндашувни трансформатсиялаш орқали муҳандислик фанларини ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик воситалари ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларлари асосида Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш меҳанизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасидаги “Техник механика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи билан тасдиқланган 314-299 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг амалий механика машғулотлари давомида муҳандислик фаолиятига доир амалий билимларини ривожлантириш жараёнининг методик таъминоти такомиллаштирилишига эришилган;
техник механика фанини ўқитишда талабаларнинг муҳандислик фаолиятига доир амалий билимларни шакллантириш жараёнига  интегратив-қадриятли, тадқиқий, мантиқий-дидактик, ресурсли, рефлексив-диалогик каби методологик ёндашувлар технологик ва натижавий компонентлари ко'п тармоқлилик тамойилларига устуворлик бериш орқали консептуал-тизимли, ташкилий-меёрий, фаолиятли аспектларда очиб берилган тавсияларлари асосида Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш меҳанизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасидаги “Амалий механика” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи билан тасдиқланган 314-215 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг техник механика фанини ўзлаштиришларида амалий муаммолар билан боғлиқ мавжуд дастурлар мазмунини таҳлил қилинишига эришилган;
талабаларда техник механика фани асосида муҳандислик фаолиятига тайёрлаш жараёни функсионал моделининг мазмунли ва технологик-жараёни ўқитишнинг дастурий воситаларидан фойдаланиш орқали амалий билимларини ривожлантиришнинг дидактик моделини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларлари асосида Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш меҳанизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази” томонидан 2023-йил 8-февралда берилган 02/01-01-20-сон маълумотнома). Натижада, талабаларда амалий билимларни шакллантириш учун механика фанини ўқитиш амалиётининг зарурияти асосланган ҳамда улар бўйича ўқув-методик жараённи такомиллаштириш имконини берган;
талабаларга техник механика фанини ўқитиш методикаси муҳандисларнинг технологик компетентлигининг ривожланиш даражаларини шакллантиришнинг мотиватсион, когнитив, инновацион фаолият мезонларига асосланган ҳолда комплекс баҳолашни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларлари асосида Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш меҳанизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази” томонидан 2023-йил 8-февралда берилган 02/01-01-20-сон маълумотнома). Натижада, талабаларнинг технологик компетентсияларининг ривожланиш даражаларини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish