Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамадиева Нигина Баходировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард инфаркти ўтказган беморларда депрессив бузилишларнинг клиник-биокимёвий хусусиятлари, даво масалалари», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.Phd/Tib83.

Илмий раҳбар: Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Имамов Акбар, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миокард инфаркти ўтказган беморларда депрессив бузилишларни клиник, конституционал-биологик, биокимёвий ва ижтимоий-психологик предикторларини аниқлаш билан биргаликда мазкур гуруҳдаги беморларда депрессив бузилишларнинг клиник хусусиятларини асослаб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

миокард инфаркти ўтказгандан кейин ривожланган депрессив бузилишларнинг клиник хусусиятлари, этиологик мансублиги (реактив ва қон томир генезли) аниқланган;

миокард инфарктидан кейинги депрессияда клиник жиҳатдан устунлик қилувчи аффект тури ҳамда касаллик оқибати учун аҳамиятли ҳолатлар (хавотирли ва хавотирли-безовталаниш ҳолатларида аутоагрессив ва агрессив хатти-ҳаракатларнинг содир этилиш хавфининг ошиши) аниқланган;

депрессив синдром чуқурлик даражасига кўра ўткир миокард инфаркти ўтказган аксарият беморларда депрессив эпизоднинг дастлабки ташхисида ўртача чуқурлик даражаси аниқланган;

миокард инфаркти ўтказгандан кейинги депрессиянинг ривожланиш муддати, яъни миокард инфаркти ўтказгандан биринчи 7 кун, айниқса 2–3-суткалар депрессия қанча эрта ривожланса, оғирлик даражасига кўра ўрта оғир ва оғир даражадаги депрессив синдром ривожланиш эҳтимоллигининг шунча юқорилиги аниқланган;

миокард инфаркти ўтказгандан кейин ривожланган депрессив бузилишларнинг давомийлиги, айниқса хавотирли депрессия бир йилгача давом этиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миокард инфарктидан кейин ривожланган депрессив бузилишларни клиник хусусиятларини аниқлаш ҳамда депрессия ривожланишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ва даволаш натижалари асосида:

«Юрак ишемик касаллигида хавотирли-депрессив ҳолатлар диагностикаси хусусиятлари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 8и/05-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юрак ишемик касалликларида хавотирли-депрессив бузилишларни эрта самарали ташхислаш ва даво чораларини мукаммаллаштириш имконини яратган;

миокард инфарктидан кейин депрессив бузилишлар ривожланиши ва уларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Бухоро вилоят Жондор тумани ва Бухоро вилоят Когон тумани марказий поликлиникаларида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 9 февралдаги 8н-д/3-сон маълумотномаси). Натижаларни Соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этиш ва уни таҳлил этиш натижасида миокард инфаркти ўтказган ва депрессив бузилишлар билан амбулатор-поликлиник хизматга қилинган мурожаатлар 4-5 мартага камайиб, даволашга кетадиган сарф-харажатларни 20% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish