Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдıбаев Қонақбай Кеwлимжаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида жанрий ва услубий изланишлар, қаҳрамон муаммоси (1990-2020 йиллар мисолида)”, 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fil609.
Илмий маслаҳатчи: Оразимбетов Қуwанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Бокижон, филология фанлари доктори, профессор; ЙЎлдашев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Керуенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида жанрий-услубий изланишлар, лирикада қаҳрамон образини яратиш муаммоси воситачилик роли, шакл ва мазмун малакавий такомили, лиро-эпик жанр тадрижи, поэма ва достон жанрий хусусусиятлари, бадиий нутқ табиати, шеър тузилишида индивидуал талқин ҳамда поетик маҳорат алоқасини ошиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги қорақалпоқ поезияси ривожида миллий истиқлол мафкураси, миллий ғоя ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар бадиий адабиётда эркинлик даражаси вужудга келиши омили эканлиги очиб берилган;
поезияда Шарқ ва Ғарб адабиётидан ўзлаштирилган лирик жанрлар янги поетик шакл тарзида миллий андозага мослашуви адабий алоқалар, маданий ҳамкорлик ва ижодий таъсир алоқасида фикрлаш малакасини янада юксалтириши асосланган;
поезияда лирик қаҳрамон руҳий ҳолати ва муаллиф позицияси ижодкор дунёқараши, адабий-эстетик тафаккур янгиланиши маҳсули сифатида услуб ҳамда вазифа яхлитлигини таъминлайдиган муҳим омил эканлиги очиб берилган;
ҳозирги қорақалпоқ поезиясида достон ва поэма жанрлари ҳар бир адабий босқич ҳамда миллий ўлчамда янгиланиб бориши, эстетик савияга боғлиқ адабий қонуният экани далилланган;
бадиий асар тили, поетик нутқ ва ривоя техникаси ифода ва тасвир яхлитлигидан индивидуал талқинга ўтиши ва ижодкор бадиий маҳоратини белгилаши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги қорақалпоқ поезиясида жанрий-услубий изланишлар, қаҳрамон яратиш маҳорати бўйича олиб борилган тадқиқотлар, олинган илмий натижалар асосида:
ҳозирги қорақалпоқ поезиясида жанрий-услубий изланишлар ҳажми адабий-эстетик тафаккур янгиланиши, лиро-эпик поезия тарихий такомили ўзига хослигидан келиб чиқадиган илмий-назарий қарашлардан ФА-Ф-1-005 - «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020-й.) мавзусидаги  фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 26-июндаги 266/1-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги қорақалпоқ поезиясида поетик ўзгаришлар жаҳон ва миллий адабий анъаналарига янгича ёндашув билан боғлиқлиги аниқланган ҳамда илмий жиҳатдан асосланган;
поезияда лирик қаҳрамон руҳий ҳолати ва муаллиф позицияси ижодкор дунёқараши, адабий-эстетик тафаккур янгиланиши маҳсули сифатида услуб ҳамда вазифа яхлитлигини таъминлайдиган муҳим омил эканлиги очиб берилганлиги ҳамда санъат турлари интеграцияси самараси сифатида адабиёт ва маданият алоқасини тадқиқ этишга йўналтирилган натижалардан И.В.Савиский номидаги санъат музейида сақланаётган намуналарни шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг 2023-йил 20-июндаги  1-09/04-266 – сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги замон қорақалпоқ лирикаси рангтасвир билан боғлиқлиги, унинг илдизлари поезияда тасвир ва ифода имкониятлари негизига муносабати  далилланган;
поезияда Шарқ ва Ғарб адабиётидан ўзлаштирилган лирик жанрлар янги поетик шакл тарзида миллий андозага мослашуви адабий алоқалар, маданий ҳамкорлик ва ижодий таъсир алоқасида фикрлаш малакасини янада юксалтириши асосланганлиги ҳамда 1990-2020-йиллардаги қорақалпоқ поезиясида жанрий-услубий изланишлар, қаҳрамон муаммоси ижодкор лабораторияси жараёнига биографик ёндашув самараси бўйича олинган фактик материаллардан Қорақалпоғистон  Телерадиокомпанияси телекўрсатувлари, жумладан, «Ёднома», «Тил бойлиги – эл бойлиги» ҳамда радиоефирдаги «Маънавият бўстони», «Мерос» эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистонтелерадиокомпанияси 2023-йил «5»-июндаги 05-22/288-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон халқ шоири И.Юсупов ижоди, шоир ижодига хос индивидуал талқин ва бадиий маҳорат кенг жамоатчиликка тақдим этилган;
мустақиллик даври қорақалпоқ адабиётшунослиги тараққиёти, лирика адабий ривожланиш қонуниятлари ўзига хослиги ҳақидаги илмий натижалар Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил «19» июндаги 73 – сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги адабий жараён, поетик образ яратиш, метафора, сўз ва ташбеҳлар қўллашда бадиий маҳорат ҳақидаги маълумотлар ёзувчилар уюшмасининг адабий жараённи илмий-назарий жиҳатдан баҳолашини теранлаштирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish