Муллабаева Гузал Учкуновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Q-тўлқинли миокард инфаркти ўтказган беморларда тўсатдан ўлимнинг башорати ва унинг профилактикасини мукаммаллаштириш”, 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: B2017.2.DSc/Tib152.
Илмий маслаҳатчи: Қурбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори; Авезов Давлет Курбанбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Абдурахманов Аян Сулейманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон)
Етакчи ташкилот: Россия фанлар академиясининг Томск миллий текшириш тиббиёт маркази федерал давлат бюджет илмий муассасаси, Кардиология илмий-текшириш институти (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: тиббиёт амалиёти учун аҳамиятли.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Q-тўлқинли МИ ўтказган беморларда ТЎни башорат қилишда ноинвазив усуллар имкониятини баҳолаш ва ТЎни олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Q-тўлқинли МИни ўтказган беморларда тўсатдан содир бўладиган кардиал ўлим ва такрорий МИ (ТМИ) содир бўлишлари сонини 2 йиллик кузатувда аниқлаш;
Q-тўлқинли МИни ўтказган беморларда клиник-анамнестик хусусиятларни ва уларнинг ТЎ билан боғлиқлигини аниқлаш;
юрак морфо-функционал параметрларининг ТЎ вужудга келишидаги таъсирини баҳолаш;
ТЎ вужудга келишида миокарднинг электрик ностабиллиги кўрсаткичларини (юрак қоринчалари аритмиялари, вегетатив нерв тизими ҳолати, QT интервали дисперсияси) прогностик аҳамиятини аниқлаш;
ТЎнинг кам ўрганилган предиктори бўлмиш юрак ритми турбулентлигининг прогностик аҳамиятини баҳолаш;
математик таҳлил услублари ёрдамида ТЎ хавфини прогнозлашнинг энг муҳим омилларини аниқлаш;
математик таҳлил услублари ёрдамида ТМИ хавфини прогнозлашнинг энг муҳим омилларини аниқлаш;
МИ билан оғриган беморларда юрак-қон томир асоратларининг профилактикаси борасида тавсиялар ишлаб чиқиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
МИ ўтказган беморларда ТЎнинг ривожланишига олиб келувчи омиллар ўрганиб чиқиш прогностик мезонларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қоринчалар аритмиясини даволаш ва тўсатдан ўлимнинг профилатикаси» мавзусида услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 8н-д/109-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма МИ ўтказган беморларда юрак ритмининг бузилишинг ТЎга таъсирини баҳолаш асосида салбий асоратларнинг олдини олиш учун даволаш чораларини ишлаб чиқиш имкониятини берган;
«Тўсатдан кардиал ўлимни профилактикаси нуқтаи назаридан миокард инфарктини бошидан кечирган беморлар учун хавф стратификацияси» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 8н-д/109-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма МИ ўтказган беморларда икки йиллик ҳаёт прогнозини баҳолаб керакли тавсиялар бериш имкониятини яратган.
«Ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда тўсатдан рўй берадиган юрак ўлими хавфи калькулятори» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 8н-д/109-сон маълумотномаси). Мазкур ҳисоблаш калькулятори МИ ўтказган беморларда ТЎнинг ривожланиш хавфини баҳолаб, даволаш турини танлашга имконият яратган.
Q-тўлқинли МИ ўтказган беморларда ТЎни предикторларини аниқлаш ва ТЎни олдини олишни ҳамда даволашни такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм ва Бухоро филиаллари амалиётига жорий қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 8н-д/109-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши МИ ўтказган беморларда 2 йил давомида учрайдиган салбий асоратларнинг (ТМИ, ТЎ) хавфи эрта аниқлаб, уларни олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш, беморлар ҳаётининг давомийлигини узайтириб, унинг сифатини яҳшилашга имкон яратди. ТЎ хавфи ўрта ва паст бўлган беморлар фармакотерапиясини мукамаллаштириш ногиронлик ва шифохонада даволанишга мухтожлигини камайишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида иқтисодий самарадорликка имкон яратди.