Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Ёрқинжон Тулқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий толали хомашёлар асосида нефт-газ саноати учун филтр материаллар олиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3604.
Илмий раҳбар: Акмалова Гузал Юсуповна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор; Худойбердиева Дилфуза Бахрамовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: целлюлоза сақловчи маҳаллий хомашё асосида кимё ва нефт-газни қайта ишлаш соҳалари учун махсус хусусиятли янги турдаги филтр материаллари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиғир ўсимлигидан «ишқор» ва «бикарбонат» тизимида целлюлоза олиниб, ишқор концентрациясининг ортиши билан целлюлозанинг деструкцияга учраши асосланган;
целлюлоза сифатига оқартирувчини концентрациясининг таъсири аниқланиб, оқартирувчи реагент концентрацияси ошиши (2-4 г/л) билан, оқлик даражаси 84 % гача, α-целлюлоза миқдори 91.4 % гача кўпайиши, таркибидаги кул миқдори 1.33-0.76 % гача камайиши исботланган;
органик ва ноорганик толали қоғозсимон композицион материалларнинг структураси ва деформацион-мустаҳкамлиги аниқланиб, толалар орасидаги боғларнинг табиати ва характери билан боғлиқлиги асосланган;
филтрлаш натижаларига наноцеллюлозанинг таъсир аниқланиб, унинг нотўқима филтр материал тешикларига намлик киришининг олидини олиши исботланиб, тўпланган чўкиндилардан қаттиқ заррачаларни узлюксиз тозалаш тизими асосланган;
бир ва кўп қаватли юқори самарали минерал толали филтр материаллари рецептураси аниқланиб, филтрлаш хоссаларига боғлиқлиги исботланган;
таркибида целлюлоза сақлаган маҳаллий хомашё асосида кимё ва нефтни қайта ишлаш соҳалари учун махсус хусусиятларга эга бўлган филтр материаллари олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида целлюлоза сақлаган табиий полимерлар ва ноорганик толали тўлдирувчилар асосида қоғозсимон композицион материалларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий органик ва ноорганик толали (базалт+целлюлоза+макалатура) CлеанЕ1 филтр материаллари ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш» МЧЖ нинг «2024-2025 йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ хорижий компаниясининг 2023 йил 3 июлдаги ГД-001/1451-сонли маълумотномаси). Натижада, нефт мойлари ва ишлатилган синтетик, ярим синтетик ва минерал мойларни механик аралашмалардан тозалаш имконини берган;
маҳаллий органик ва ноорганик толали (базалт+целлюлоза+макалатура) CлеанЕ1 филтр материаллари ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш» МЧЖ нинг «2024-2025 йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ хорижий компаниясининг 2023 йил 3 июлдаги ГД-001/1451-сонли маълумотномаси). Натижада, четдан келадиган Фелф-5 ва Белтинг БФ филтр материалларини 20 % гача қисқартиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish