Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Неъматжон Азатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион иқтисодиёт шароитида қурилиш корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/Iqt3417.
Илмий раҳбар: Исмаилов Акмал Махсудович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Жавлонбек Султонович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиёт шароитида республика қурилиш корхоналари рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш соҳасида қурилиш-пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга оширишда танловда иштирок этувчи қурилиш корхоналари томонидан тақдим этилувчи маълумотларни баҳолаш асосида рақобатбардошлик даражасини аниқлашда қурилиш корхоналари ресурслар салоҳияти салмоғи кўрсаткичларини киритиш ва унга босқичма-босқич устуворлик бериб бориш таклифи асосланган;   
ҳудудларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хомашёни қазиб олишдан уни қайта ишлаш, тайёр қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи ҳудудий қурилиш материаллари кластерини ташкил этиш асосланган;
рақобатбардошликни баҳолашда қурилиш корхоналарининг бошқарув, ишлаб чиқариш, молиявий, маркетинг, меҳнат ва инновацион ресурс кўрсаткичларини интеграл баҳолаш бўйича “юқори” (1,3≤Rqk), “барқарор” (1,0≤ Rqk ˂1,3), “паст” (0,7≤ Rqk˂1,0) ва “ўта паст” (0≤Rqk˂0,7) коеффициент чегаралари доирасида баҳолаш асосланган;
Хоразм вилоятидаги қурилиш корхоналари рақобатбардошлигини ошириш омиллари таъсирининг эконометрик моделлари асосида 2025- ва 2030-йилларга қадар ривожланиш ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
қурилиш соҳасида қурилиш-пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга оширишда танловда иштирок этувчи қурилиш корхоналари томонидан тақдим этилувчи маълумотларни баҳолаш асосида рақобатбардошлик даражасини аниқлашда қурилиш корхоналари ресурслар салоҳияти салмоғи кўрсаткичларини киритиш ва унга босқичма-босқич устуворлик бериб бориш таклифи Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан қурилиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 4-мартдаги № 02/15-478-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш корхоналари иқтисодий кўрсаткичлари электрон баҳолаш механизмлари янада мустаҳкамланиб, қурилиш соҳасида танловда иштирок этувчи қурилиш корхонаси томонидан тақдим этилувчи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, қурилишда фойдаланиши кўзда тутилган инновацион технология ва материалларнинг салмоғини оширишни рағбатлантириш имкони яратилган;
ҳудудларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хомашёни қазиб олишдан уни қайта ишлаш, тайёр қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи ҳудудий қурилиш материаллари кластерини ташкил этиш таклифи Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан қурилиш корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 4-мартдаги № 02/15-478-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини самарали бошқариш орқали қўшилган қиймат занжирида соф фойданинг ошишига эришилган;
рақобатбардошликни баҳолашда қурилиш корхоналарининг бошқарув, ишлаб чиқариш, молиявий, маркетинг, меҳнат ва инновацион ресурс кўрсаткичларини интеграл баҳолаш бўйича “юқори” (1,3≤Rqk), “барқарор” (1,0≤Rqk˂1,3), “паст” (0,7≤Rqk˂0,1) ва “ўта паст” (0≤Rqk˂0,7) коеффициент чегаралари доирасида баҳолаш таклифи Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан қурилиш корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 4-мартдаги № 02/15-478-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятдаги қурилиш корхоналари рақобатбардошлигини баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш имкони яратилган;
Хоразм вилоятидаги қурилиш корхоналари рақобатбардошлигини ошириш омиллари таъсирининг эконометрик моделлари асосида ишлаб чиқилган 2025 ва 2030-йилларга қадар ривожланиш ссенарийлари Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 4-мартдаги № 02/15-478-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, “САЯТ КУРИЛИШ” МЧЖ қурилиш корхонасининг 2030-йилгача бўлган муддатлардаги пессимистик, оптимистик ва динамик ривожланиш кўрсаткичлари мос равишда 2,06; 2,18; 2,34 коеффициентларга тенг бўлса, “БУМЁДКОР” МЧЖ қурилиш материаллари саноати корхоналарининг прогноз кўрсаткичлари мос равишда 1,39; 1,77; 1,97 коеффициентларни ташкил этиши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish