Sayt test rejimida ishlamoqda

Остонов Ўткир Янгибоевичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ туризмини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt26.Б2
Илмий раҳбар: Сафаров Баҳодирхон Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд  иқтисодиёт ва  сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевч , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қишлоқ туризмини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” ички туризм дастури асосида “Қишлоқда икки кун” деб номланувчи муаллифлик лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба, пенсионерлар ва меҳнат жамоаларининг Самарқандга саёҳатини ташкил этиш бўйича таклифлар амалий асосланган;
туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда “Туризм қишлоқ”ларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Ургут тумани “Терсак” туризм қишлоғи негизида «Этноқишлоқ» консепсияси ва дизайн лойҳасини яратиш асосида 135та туризм маҳалласини тадбиркорлар бошқарувига бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш бўйича таклифлар илмий асосланган;
“Қишлоқ туризми”ни ривожлантириш мақсадида қишлоқларнинг табиати, этнографияси, тарихи, ўзига хослигини очиб бериш ҳамда ушбу қишлоқларда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли ўртасида туризм соҳаси тарғиботини ҳамкорликда амалга ошириш асосида “Кўк-ота”, “Саричашма”, “Газира”, “Жўйи Аббос”, “Мавлум” қишлоқларида ўзига хос табиат ва агротуризм обектлари билан туристларни таништириш учун қулай шароитлар яратиш негизида ҳар куни ҳар бир қишлоқда 50-60 та хорижий туристларни қабул қила оладиган янги туризм йўналишини ташкил этилиш бўйича таклифи далилланган;
Самарқанд вилояти ҳудудларнинг туристик салоҳияти ва қишлоқ туризмини ривожлантириш кўрсаткичларнинг башорат ҳисоб-китоблари асосида 2027 йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ туризмини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” ички туризм дастури асосида “Қишлоқда икки кун” деб номланувчи муаллифлик лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба, пенсионерлар ва меҳнат жамоаларининг Самарқандга саёҳатини ташкил этиш бўйича амалий асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-35-сонли қарори ижросини таъминлаш 2023 - йил 16 - майдаги 140-7-0-Қ/23 сонли «Йўл харитаси» режасига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  14 декабрдаги 02-12-17-2075-сонли маълумотномаси).Натижада, Самарқанд вилоятига 2 млн. нафар маҳалий туристлар ташрифини ташкил этиш имконияти вужудга келди;
туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда туризм қишлоқларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Ургут тумани “Терсак” туризм қишлоғи негизида «Этноқишлоқ» консепсияси ва дизайн кодини яратиш асосида 135 туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш бўйича илмий асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарори ижросини таъминлаш 2023 - йил 16 - майдаги 140-7-0-Қ/23 сонли «Йўл харитаси»  режасига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  14 декабрдаги 02-12-17-2075-сонли маълумотномаси).Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқнинг ўзига хослиги, аҳоли этник ҳаёти ва урф-одатлари, кийиниш маданияти, миллий таомларига алоҳида эътибор қаратилиши натижасида туристларга крсатиладиган хизматлар ҳажми икки баравар ошган;
қишлоқ туризмини ривожлантириш мақсадида қишлоқларнинг табиати, этнографияси, тарихи, ўзига хослигини очиб бериш ҳамда ушбу қишлоқларда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли ўртасида туризм соҳаси тарғиботини ҳамкорликда амалга ошириш асосида “Кўк-ота”, “Саричашма”, “Газира”, “Жўйи Аббос”, “Мавлум” қишлоқларида ўзига хос табиат ва агротуризм обектлари билан туристларни таништириш учун қулай шароитлар яратиш негизида ҳар куни ҳар бир қишлоқда 50-60 та хорижий туристларни қабул қила оладиган янги туризм йўналишини ташкил этилиш бўйича таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосланган Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2020-йил 13-апрелдаги 06-06/437-сонли «Қишлоқларда агротуризмни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режаси»га киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  14 декабрдаги 02-12-17-2075-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида қишлоқларда ўзига хос табиат ва агротуризм обектлари билан туристларни таништириш учун қулай шароитлар яратилганлиги, маршрут дастурлари, ҳар бир қишлоқ тўғрисидаги қисқача маълумотлар фотосуратлари билан брошюралар ишлаб чиқилиши, ахборот марказлари ҳамда туроператорлар орқали агротуризм қишлоғини тарғиб қилиш имконини берган ҳамда туризм инфратузилмасини ривожлантириш чораларининг натижавийлиги 10% оширилган;
Самарқанд вилояти ҳудудларнинг туристик салоҳияти ва қишлоқ туризмини ривожлантириш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2027 йилгача бўлган ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм  қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2023-2025 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  14 декабрдаги 02-12-17-2075-сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ туризми дестинасияларида тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудудларни ривожлантириш имкониятлари далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish