Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимардонова Зебунисо Мамаражабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида  эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхондарё вилоятининг туризм ресурсларидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1628/
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажон Топилович Мирзаев, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасини барқарор ривожлантиришда ҳудудий туризм бозори ресурсларидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятнинг тиббий, экстремал, агро, эко, саноат, археологик, спорт ва бошқа янги туризм йўналишлардаги имкониятларини ўрганиш ҳамда камида 100 минг нафар туристларнинг ташрифини ташкил этиш асосида “Бойсун баҳори” фестивалини халқаро даражада ўтказилиш бўйича таклифлар асосланган;
Сурхондарёдаги буддизм билан боғлиқ тарихий обектларни оммалаштириш мақсадида Термиз туманидаги “Қоратепа” ва “Фаёзтепа”, Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа” ёдгорликларини муҳофаза қилиш ҳамда сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш асосида туристик ҳудудлар маршрутининг мобил 3Д-харитаси ҳамда кўзи ожиз сайёҳлар учун археологик ва меъморий жозибасини сақлаб қолган макетлар яратиш зарурати далилланган;
Сурхондарё вилоятида жойлашган Окс Александрияси (Кампиртепа) археология ёдгорлиги инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ушбу обектни сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш асосида “Эллин маданияти”га оид Кампиртепа, Узундара ва Қўрғонзол ёдгорликлари топилмаларини намойиш этувчи “Оксиар” музейини ташкил этиш юзасидан таклифлар далилланган;
Сурхондарё вилояти туристик салоҳияти ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2027-йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболли параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё вилоятининг туризм ресурсларидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар асосида:
Сурхондарё вилоятнинг тиббий, экстремал, агро, эко, саноат, археологик, спорт ва бошқа янги туризм йўналишлардаги имкониятларини ўрганиш ҳамда камида 100 минг нафар туристларнинг ташрифини ташкил этиш асосида “Бойсун баҳори” фестивалини халқаро даражада ўтказилиш бўйича амалий асосланган таклифлар 2020-йил 27-майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 332-сонли Қарори ижроси чора-тадбирлар режасига киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  26 сентябрдаги 02-11-17-29-сонли маълумотномаси). Натижада, “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ЮНЕСКО шафелиги остида ҳар икки йилда бир бор ўтказилмоқда ҳамда ҳудудда камида 100 минг нафар туристларнинг ташрифини ташкил этади;
Сурхондарёдаги буддизм билан боғлиқ тарихий обектларни оммалаштириш мақсадида Термиз туманидаги “Қоратепа” ва “Фаёзтепа”, Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа” ёдгорликларини муҳофаза қилиш ҳамда сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш асосида туристик ҳудудларининг маршрутининг мобил 3Д-харитаси ҳамда кўзи ожиз сайёҳлар учун археологик ва меъморий жозибасини сақлаб қолган макетлар яратилганда ҳуддудда туристик хизматлар кўрсатиш самарадорлиги 10% ошганлиги бўйича таклиф 2020-йил 27-майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 332-сонли Қарори ижроси чора-тадбирлар режасига киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 26-сентябрдаги 02-11-17-29-сонли маълумотномаси). Натижада “Буддҳисм ин Узбекистан” – Ўзбекистон ҳудудидаги буддизм обидалари акс эттирилган интерактив харита ва буддизим обидаларининг 3Д модели ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилоятида жойлашган Окс Александрияси (Кампиртепа) археология ёдгорлиги инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ушбу обектни сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш асосида эллин маданиятига оид Кампиртепа, Узундара ва Қўрғонзол ёдгорликларидан топилган топилмаларни намойиш этувчи “Оксиарт” музейини ташкил этиб фаолиятини йўлга қўйиш негизида туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини икки баравар ошириш юзасидан таклифлар
2020-йил 27-майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 332-сонли Қарори ижроси чора-тадбирлар режасига киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил
26-сентябрдаги 02-11-17-29-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, тарихий-илмий манбалар асосида обектнинг кичик макети тайёрланган, археологик ашёлар, тарихий далил ва ҳужжатлар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб, видео-фотоҳужжатлар ҳамда бошқа манбалар ҳисобига кўргазма-экспозиция ташкил этилган ва туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажми икки баравар оширган;
Сурхондарё вилоятида ҳудуд туристик салоҳияти ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2027-йилгача бўлган ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2023-2025-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил
26-сентябрдаги 02-11-17-29-сонли маълумотномаси). Натижада туристик дестинацияларда тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудуларни ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish