Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғиёсидинов Бобурбек Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Жамоат транспортининг жозибадорлигини оширишда маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11–“Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.4.PhD/Iqt3573.
Илмий раҳбари: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қорриева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бердиёров Темур Азаматович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат теника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамоат транспортининг жозибадорлигини оширишда маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар атрофидаги аҳоли пунктларидан оралиқ бекатларсиз бевосита шаҳар марказига қатновчи жамоат транспортлари учун тезюрар йўлаклар ажратиш, шаҳарга кириш жойларида йирик замонавий хавфсиз, қулай, рақамлаштирилган смартпаркингларни жорий қилиш орқали йўллардаги тирбандликни бартараф этиш таклифи асосланган;
аҳоли учун жамоат транспорти хизматидан фойдаланганлик учун тўлов карталари функсияларини кенгайтириш, йўловчиларга тўлов карталаридан фойдаланганлик учун рағбатлантирувчи “йўл ҳақидан қайтимлар” тақдим этиш ҳамда бевосита жамоат транспортида юрган масофа учун ҳақ тўлаш тизимини йўлга қўйиш орқали жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти томонидан аҳолига йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш маданияти ва сифатини таъминлашда жамоат транспортига эҳтиёжнинг 2030-йилга қадар ўсиш прогнози ишлаб чиқилган;
шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш стратегиясини баҳоловчи индикаторлар (аҳоли сони, оила аъзоларининг ўртача сони, даромад, харажат, иш ҳақи, савдо ҳажми, киши бошига тўғри келадиган автомобиллар сони, жамоат транспортига тақдим этилувчи дотация ва ҳ.к.) асосида Тошкент шаҳрида 2030 йилгача жамоат транспорти хизматини такомиллаштириш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамоат транспортининг жозибадорлигини оширишда маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шаҳар атрофидаги аҳоли пунктларидан оралиқ бекатларсиз бевосита шаҳар марказига қатновчи жамоат транспортлари учун тезюрар йўлаклар ажратиш, шаҳарга кириш жойларида йирик замонавий хавфсиз, қулай, рақамлаштирилган смартпаркингларни жорий қилиш орқали йўллардаги тирбандликни бартараф этиш таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 16 февралдаги №4/1239-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ташилган йўловчилар сонини 5,4 фоизга ошириш имкони яратилган;
аҳоли учун жамоат транспорти хизматидан фойдаланганлик учун тўлов карталари функсияларини кенгайтириш, йўловчиларга тўлов карталаридан фойдаланганлик учун рағбатлантирувчи “йўл ҳақидан қайтимлар” тақдим этиш ҳамда бевосита жамоат транспортида юрган масофа учун ҳақ тўлаш тизимини йўлга қўйиш орқали жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 16 февралдаги №4/1239-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маркетинг салоҳияти асосида йўловчи айланмасини 3,8 фоизга ошириш имкони яратилган;
Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти томонидан аҳолига йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш маданияти ва сифатини таъминлашда жамоат транспортига эҳтиёжнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган ўсиш прогнози “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 16 февралдаги №4/1239-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамоат транспортига бўлган эҳтиёжнинг  узоқ муддатли истиқболдаги ўзгариш параметрлари аниқланиб, уларнинг шаҳар жамоат транспорти фаолиятини ривожлантириш имкониятларига мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган;
шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш стратегиясини баҳоловчи индикаторлар (аҳоли сони, оила аъзоларининг ўртача сони, даромад, харажат, иш ҳақи, савдо ҳажми, киши бошига тўғри келадиган автомобиллар сони, жамоат транспортига тақдим этилувчи дотация ва ҳ.к.) асосида Тошкент шаҳрида 2030 йилгача ишлаб чиқилган жамоат транспорти хизматини такомиллаштириш бўйича прогноз кўрсаткичлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 16 февралдаги №4/1239-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг 2030 йилга қадар маркетинг дастурлари ва йўловчилар оқими прогнозларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish