Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Сарвар Атабулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ибн ал-Муқаффа илмий меросининг ислом маънавий тараққиётида тутган ўрни» (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar829.
Илмий раҳбар: фалсафа фанлари номзоди, профессор Пўлатова Дилдор Акмаловна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Аширбек Курбанович, тарих фанлар доктори, профессор; Мирзаев Насриддин Мухритдинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ибн Муқаффа илмий меросининг ислом маънавий тараққиётида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Муқаффа томонидан ҳинд халқ достони – «Калила ва Димна» (كليلة ودمنة)нинг таржимаси жараёнида ундаги қадимий ҳинд эътиқодларига хос бўлган сеҳргарлик, руҳнинг кўчиши (تناسخ الأرواح) билан боғлиқ қисмлари тушириб қолдирилиб, “Димна ишининг текширилиши” (الفحص عن أمر دمنة) номли боб қўшиш орқали Қуръони карим ва ҳадислардан мисоллар билан бойитилиши натижасида асарнинг мусулмон оламида қабул қилинишига сабаб бўлгани далилланган;
аллома томонидан форс тилидаги «Худойнома» (خداي نامه) асарининг араб тилига таржима қилиниши натижасида Балозурий, Ибн Қутайба, Табарий, Масъудий сингари мусулмон тарихчилари китобларида форслар тарихининг мукаммал ёзилиши ҳамда форс давлатчилик тажрибасининг ислом бошқарув тизимига кириб келишига сабаб бўлгани аниқланган;
Ибн Муқаффа «Рисола ас-саҳоба» (رسالة الصحابة) асаридаги форс давлатчилиги тажрибасига асосланиб,  мунтазам қўшинга маош тайинлаш ўлжалардан улуш олишдан кўра самаралироқ эканига оид тавсиялари  халифа Жаъфар Мансур томонидан мамлакат бўйлаб ҳарбий ислоҳотлар ўтказилишига сабаб бўлгани далилланган;
алломанинг ислом тарихида сиёсатнома туркумидаги дастлабки манбалардан ҳисобланган «ал-Адаб ал-кабир» ва «ал-Адаб ас-сағир» китобларидаги давлат бошқарувининг динийлик ва дунёвийлик мувозанати борасидаги қарашлари Абулҳасан Мовардийнинг асрлар давомида салтанат бошқаруви бўйича амалий қўлланма вазифасини бажарган «ал-Аҳком ас-султонийя» (الأحكام السلطانية) асаридаги “Дунёвий давлат” назарияси учун асос бўлиб хизмат қилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ибн ал-Муқаффа илмий меросининг ислом маънавий тараққиётида тутган ўрни» мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Ибн Муқаффа томонидан ҳинд халқ достони – «Калила ва Димна» (كليلة ودمنة)нинг таржимаси жараёнида ундаги қадимий ҳинд эътиқодларига хос бўлган сеҳргарлик, руҳнинг кўчиши (تناسخ الأرواح) билан боғлиқ қисмлари тушириб қолдирилиб, “Димна ишининг текширилиши” (الفحص عن أمر دمنة) номли боб қўшиш орқали Қуръони карим ва ҳадислардан мисоллар билан бойитилиши натижасида асарнинг мусулмон оламида қабул қилинишига сабаб бўлгани далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси» номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02/513-сон маълумотномаси). Натижада, бу талабаларда «Калила ва Димна» достонининг Ибн Муқаффа томонидан қилинган таржимаси кейинги давр мусулмон таржимонларининг ушбу асар борасидаги таржималари учун асос бўлиб хизмат қилганлиги ҳамда ҳинд маданияти ва тарихини ўрганишда асосий манба вазифасини ўтагани ҳақида тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
аллома томонидан форс тилидаги «Худойнома» (خداي نامه) асарининг араб тилига таржима қилиниши натижасида Балозурий, Ибн Қутайба, Табарий, Масъудий сингари мусулмон тарихчилари китобларида форслар тарихининг мукаммал ёзилиши ҳамда форс давлатчилик тажрибасининг ислом бошқарув тизимига кириб келишига сабаб бўлгани аниқлангани хусусидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган «Ислом сивилизацияси» қомусий луғатида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 27-ноябрдаги 08-17/789-сон маълумотномаси). Натижада, «Худойнома» асари ислом тарихида форслар тарихини ўрганишда бирламчи манба эканлиги тўғрисидаги маълумотлар билан кенг оммани таништиришга хизмат қилган;
Ибн Муқаффа «Рисола ас-саҳоба» (رسالة الصحابة) асаридаги форс давлатчилиги тажрибасига асосланиб,  мунтазам қўшинга маош тайинлаш ўлжалардан улуш олишдан кўра самаралироқ эканига оид тавсиялари  халифа Жаъфар Мансур томонидан мамлакат бўйлаб ҳарбий ислоҳотлар ўтказилишига сабаб бўлгани далиллангани хусусидаги илмий хулосалар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган «Ислом тарихи» китобининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 15-сентябрдаги 01-07/176 сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда «Рисола ас-саҳоба» асари ислом тарихидаги муҳим манбалардан экани тўғрисида тасаввур шаклланишига хизмат қилган;
алломанинг ислом тарихида сиёсатнома туркумидаги дастлабки манбалардан ҳисобланган «ал-Адаб ал-кабир» ва «ал-Адаб ас-сағир» китобларидаги давлат бошқарувининг динийлик ва дунёвийлик мувозанати борасидаги қарашлари Абулҳасан Мовардийнинг асрлар давомида салтанат бошқаруви бўйича амалий қўлланма вазифасини бажарган «ал-Аҳком ас-султонийя» (الأحكام السلطانية) асаридаги “Дунёвий давлат” назарияси учун асос бўлиб хизмат қилгани далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатиладиган «Мозийга саёҳат» тизимли кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 24-августдаги 02-31-1387 сонли маълумотномаси). Натижада Ибн Муқаффанинг «ал-Адаб ал-кабир», «ал-Адаб ас-сағир» асарларининг мазмун-моҳияти ва ушбу асарларнинг ислом тарихидаги аҳамиятининг илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish