Абдурахманова Нигора Назимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимта клонларининг ривожланишида ксенобиотиклар биотрансформацияси ферментларидаги баъзи генлар полиморфизми жиҳатлари», 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib128.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Бахрамов Саиджалол Махмудович, тиббиёт фанлари доктори; Халиков Пўлат Хўжамқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миелопролифератив касаликларни хавфи ривожланишда баъзи полиморфизмлар цитохром Р-450 ва гликопротеин-Р нинг муҳимлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор миелопролефератив беморлар ва соғлом ўзбек популяциясида клиник, молекуляр-генетик, полиморф баъзи гуруҳлардаги генлар цитохром CYP1A1 (rs1048943), CYP2C9 (rs179985), CYP3A4(rs2740574), ва гликопротеин-Р (MDR1) rs 1045642 аллел ва генотипларининг тарқалиши асосланган;
ўзбек миллатига мансуб инсонларда цитохром Р-450 ва Р гликопротеин (MDR1), CYP1A1, CYP2C9, CYP3A4, генларнинг аллел ва генотип вариантларининг тарқалиши ва учраш сони исботланган;
биотрансформация ксенобиотикларни баъзи ферментлари цитохром Р 450 ва Р гликопротеин (MDR1), CYP1A1, CYP2C9, CYP3A4 генларнинг аллел ва генотип вариантларининг миелопролефератив касаллиги ривожланишида боғлиқлиги ҳамда прогностик хусусиятлари очиб берилган;
миелопролефератив касаллиги ривожланишида хавфли аллеллар CYP1A1, CYP3A4, MDR1 генларини хавфли касаллик ривожланишдаги тартиби ва генларнинг хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсимта клонларининг ривожланишида ксенобиотиклар биотрансформацияси ферментларидаги баъзи генлар полиморфизми жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сурункали лейкозларда молекуляр-генетик ташхисни текширишдаги аҳамияти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 апрелдаги 8н-д/84-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали миелолейкозларни ривожланишида ксенобиотикларни аҳамиятини исботлаш ва прогнозлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқариш, биотрансформация ксенобиотикларни метаболизмини бошқарувчи асосий CYP1A1, CYP2C9, CYP3A4 ва MDR1 генларининг полиморфизмларни молекуляр-генетик аниқлаш имконини берган;
ўсимта клонларининг ривожланишида ксенобиотиклар биотрансформацияси ферментларидаги баъзи генлар полиморфизми баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 апрелдаги 8н-д/84-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари амалиётга жорий қилиниши сурункали миелопролифератив беморларда касалликни ривожланиши 30%, шифохонада даволаниш давомийлигини камайиши 40%, касалхонада қолиш муддатини 40-50% камайган ҳамда вақтинча ишга лаёқатсизликни камайиши, клиник шароитда қиска вақт даволаниб, қолган давони амбулатор шароитда олиб бориш имкониятини яратиб, консолидация ва ушлаб турувчи даво вақтида даволаниш учун сарфланган ҳаражатларни тежаш ва касалликни прогнозлаш профилактикаси ҳисобига ногиронлик ва унга боғлиқ ўлим ҳолатларининг камайишига имкон берган.