Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимбаев Акмал Азатбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларда саноат агломерацияларини шаклланиш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt.3679.
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонкул Турсункулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норкобилов Нусратилло Норсаитович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда саноат агломерасияларини шаклланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда шаклланган саноат агломерасияларида маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожланишининг юқори даражасини миқдорий мезонларини ишлаб чиқариш ҳажми (〖A1〗_x≥0.3;〖A1〗_y≥0.8), корхоналар  сони (〖A3〗_x≥2,2 ;〖A3〗_y≥7,1), ишловчилар сони (〖A4〗_x≥7,2;〖A4〗_y≥7,1) диапазонлари чегарасида баҳолаш асосланган;
ҳудудларга саноат корхоналарини жойлаштиришда мижозлар ва ҳамкорлар, таъминотчилар ва пудратчиларнинг мавжудлиги ҳамда биноларнинг ижара хизматлари ва нархлари, ишчилар учун қулайлик саноат биноларининг тармоқнинг талабига жавоб беришини инвестисион лойиҳаларини амалга ошириш таклифи асосланган;
ҳудудий саноат агломерасияларининг саноатни барқарор ривожланишини минтақавий даражадаги стратегиялар ҳамда ҳудудий саноатни ихтисослашувига мутаносиб рағбатлантиришга кўра ривожланишини таъминлаш асосланган;
ҳудудларда эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, технопарклар ва кластерлар фаолиятини агломерасион ўсишга эришиши орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг 2027-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда саноат агломерасияларини шаклланиш механизмларини такомиллаштириш  бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудларда шаклланган саноат агломерасияларида маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожланишининг юқори даражасини миқдорий мезонларини ишлаб чиқариш ҳажми (〖A1〗_x≥0.3;〖A1〗_y≥0.8), корхоналар  сони (〖A3〗_x≥2,2 ;〖A3〗_y≥7,1), ишловчилар сони (〖A4〗_x≥7,2;〖A4〗_y≥7,1) диапазонлари чегарасида баҳолаш орқали гуруҳлаш таклифи Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги ВИ-57-182-12-0-К/22-сон “Кичик саноат зоналарини ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 07-февралдаги 15-451-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида республика ҳудудларида амалга ошириладиган саноатни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини 4 тоифага кўра ўзига хос ривожлантириш стратегияларини белгилаш имкониятини яратилган;
ҳудудларга саноат корхоналарини жойлаштиришда мижозлар ва ҳамкорлар, таъминотчилар ва пудратчиларнинг мавжудлиги ҳамда биноларнинг ижара хизматлари ва нархлари, ишчилар учун қулайлик саноат биноларининг тармоқнинг талабига жавоб беришини инвестисион лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифи Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги ВИ-57-182-12-0-К/22-сон “Кичик саноат зоналарини ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 07-февралдаги 15-451-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Хоразм вилояти эркин иқтисодий зоналари учун қўшимча имтиёзлар киритиш инобатга олинган ва «Хазорасп» эркин иқтисодий зонасига жалб этилган инвестисиялар 2022-йилга нисбатан 2023-йилда  6,4 фоизга оширишига эришилган;
ҳудудий саноат агломерасияларининг саноатни барқарор ривожланишини минтақавий даражадаги стратегиялар ҳамда ҳудудий саноатни ихтисослашувига мутаносиб рағбатлантиришга кўра ривожланишини таъминлаш бўйича таклифи Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги ВИ-57-182-12-0-К/22-сон “Кичик саноат зоналарини ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 07-февралдаги 15-451-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон ҳудудларида янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналари учун табақалаштирилган имтиёзлар тизимидан фойдаланиш ҳамда ҳудудий саноатни барқарор ривожлантиришни ҳудудий мутаносиблигини таъминлаш амалиёти киритилиши белгиланган;
ҳудудларда эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, технопарклар ва кластерлар фаолиятини агломерасион ўсишга эришиши орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг 2027-йилгача бўлган прогноз параметрларидан Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги ВИ-57-182-12-0-К/22-сон “Кичик саноат зоналарини ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 07-февралдаги 15-451-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон ҳудудларида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарига маҳаллий саноатни ривожлантиришнинг «драйвер» бўлган тармоқларини жойлаштириш ва ихтисослашган саноат зоналарини ташкил қилиш белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish