Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмедов Шоҳжаҳон Каҳрамон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чакана савдо тармоғини ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3579.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норқобилова Феруза Абдухомидовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чакана савдо тармоғини ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятларини очиб бериш ва устувор йўналишларини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чакана савдо корхоналарни  ҳудудий жойлаштиришни зич (0,86-0,98), ўртачадан юқори (0,71-0,83), ўртача (0,54-0,66),  ўртачадан паст (0,35-0,47), суст (0,14-0,26) даражаларда баҳолаш асосида оптималлаштириш таклифи асосланган;
ҳудудларда чакана савдо тармоғини қуйи, ўрта ва юқори даражада ривожлантиришни сотув каналлари асосида сотиш нуқталарини жойлаштириш йўллари таклиф этилган;
Хоразм вилоят чакана товар айланмаси бўйича барқарор ривожланган (Урганч ш.), ривожланган (Урганч т., Хазорасп т.) кам ривожланган  (Гурлан т., Хонқа т., Хива т.,  Шовот т.), ривожланаётган ( Боғот т., Қўшкўпир т., Янгиариқ т.) ҳамда ривожланишга муҳтож (Янгибозор т., Хива ш., Тупроққалъа т.)  гуруҳларни  баҳолашга кўра чакана савдони ривожлантириш  модели таклиф этилган;
чакана савдо тармоғини ривожлантиришга таъсир қилувчи харидорлар сони, истеъмолчи даромади, инфляция даражаси омилларининг таъсири бўйича 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана савдо тармоғини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чакана савдо корхоналарни  ҳудудий жойлаштиришни зич (0,86-0,98), ўртачадан юқори (0,71-0,83), ўртача (0,54-0,66),  ўртачадан паст (0,35-0,47), суст (0,14-0,26) даражаларда баҳолаш асосида оптималлаштириш таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 18-августдаги 71-12-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-340-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларда чакана савдо тармоғини қуйи, ўрта, ва юқори даражаларда инновацион ривожлантириш имконини берган;
ҳудудларда чакана савдо тармоғини қуйи, ўрта ва юқори даражада ривожлантиришни сотув каналлари асосида сотиш нуқталарини жойлаштириш йўллари бўйича таклифи “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 18-августдаги 71-12-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-340-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда онлайн савдо нуқталари, кўчиб юрувчи ва стационар савдо обектларини жойлаштиришнинг устувор йўналишларни аниқлаш имкониятини яратган;
Хоразм вилоят чакана товар айланмаси бўйича барқарор ривожланган (Урганч ш.), ривожланган (Урганч т., Хазорасп т.) кам ривожланган  (Гурлан т., Хонқа т., Хива т.,  Шовот т.), ривожланаётган ( Боғот т., Қўшкўпир т., Янгиариқ т.) ҳамда ривожланишга муҳтож (Янгибозор т., Хива ш., Тупроққалъа т.)  гуруҳларни  баҳолашга кўра чакана савдони ривожлантириш  модели бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 18-августдаги 71-12-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-340-сон маълумотномаси). Натижада, чакана савдо тармоғини вилоят туман ва шаҳарларида ҳудудий хусусиятлари бўйича  ривожланиш даражасини аниқлашга эришилган;
чакана савдо тармоғини ривожлантиришга таъсир қилувчи харидорлар сони, истеъмолчи даромади, инфляция даражаси омилларининг таъсири бўйича эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Хоразм вилояти ҳокимининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 18-августдаги 71-12-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-340-сон маълумотномаси). Прогноз натижаларига кўра, 2027-йилга бориб, минтақада амалга оширилган чакана савдонинг ўзгармас нархлардаги реал қиймати 5272,70 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2022-йилга нисбатан 1,61 баробарга ошиши асосида ўртача ўсиш суръати 10,0 фоизга ошган. Мазкур прогноз кўрсаткичлари қийматларидан чакана савдо соҳасини ривожлантиришга оид режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish