Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидирова Гавҳар Рустамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудларида ички туризмни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари (Бухоро вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёти, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt613.
Илмий маслаҳатчи: Аҳмедов Турсун Муҳитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эштаев Алишер Абдуганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилояти иқтисодиёти ва ички туризмни ўзаро боғланган ҳолда ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуд ички туризми туристик зона, туристик кластер, туристик ресурслар табақалашуви негизида туристик маҳсулотлар диверсификациясини асосий йўналишлари ишлаб чиқилган;
мактабгача муассасаларда тарбияланувчи, мактаб (лицей, коллеж, техникум) ўқувчилари, олий таълим талабалари, қариялар учун мўлжалланган махсус туризм турларини ривожлантиришда вилояти иқтисодиёти ва туризм ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантирувчи алгоритми ишлаб чиқилган;
“чўл туризмини” ташкил қилиш мақсадида Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан ва Когон туманларида инфратузилмаларни талаб даражасига олиб чиқишда зиёрат, овчилик, рекреацион, экотуризм, қишлоқ туризми хизматларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
ҳудудда ички туризмни ривожлантиришда ҳудудлар иқтисодиётини барча тармоқлари билан туристик хом-ашё ва туристик хизматлар ўртасидаги боғловчи занжирсимон тизим асосида қўшимча қийматни кўпайтириш усули таклиф этилган;
 ҳудудда ички туризмга бўлган талабни мамлакатда келажакда аҳоли таркиби (болалар, ёшлар, қариялар) ва даромадларни ўзгариш тенденсиялари ва мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланишга қаратилган 2030-йилгача шаклланишининг прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудда ички туризмни барқарор ривожланиш асосида юқори иқтисодий ўсишга эришишининг илмий асослари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ҳудуд ички туризми туристик зона, туристик кластер, туристик ресурслар табақалашуви негизида туристик маҳсулотлар диверсификациясини асосий йўналишлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонида ички туризмни ривожлантириш мақсадлари параметрларини (58-мақсад) аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02-12-17-1176-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакат ва ҳудудда ички туризмни барқарор ривожлантириш, унинг самарали турларини жорий қилиш имконияти яратилган;
мактабгача муассасаларда тарбияланувчи, мактаб (лицей, коллеж, техникум) ўқувчилари, олий таълим талабалари, қариялар учун мўлжалланган махсус туризм турларини ривожлантиришда вилояти иқтисодиёти ва туризм ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантирувчи алгоритм бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-майдаги “2022-2026-йилларда Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш тўғрисида”ги 415-сон Қарорини (1-илова) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирилигининг 2023 йил, 2-ноябрдаги 02/25-2-5328-сон маълумотномаси, Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги 6/6832-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағаликни камайтириш ва хизматларни юқори суръатларда ўсишига эришилган;
“чўл туризмини” ташкил қилиш мақсадида Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан ва Когон туманларида инфратузилмаларни талаб даражасига олиб чиқишда зиёрат, овчилик, рекреацион, экотуризм, қишлоқ туризми хизматларини амалга ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6165-сон Фармонини тайёрлашда фойдаланилган (1- ва 2-иловалар) (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02-12-17-1176-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида мамлакат ва ҳудудларда ички туризм оқимини кескин оширишга, янги иш жойларини ташкил этишга, камбағалликни қисқартиришга имкон берган;
ҳудудда ички туризмни ривожлантиришда ҳудудлар иқтисодиётини барча тармоқлари билан туристик хом-ашё ва туристик хизматлар ўртасидаги боғловчи занжирсимон тизим асосида қўшимча қийматни кўпайтириш усули бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги “2022-2026-йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 543-сон Қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирилигининг 2023-йил 2-ноябрдаги №02/25-2-5328-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 1-ноябрдаги №02-12-17-1176-сон маълумотномаси, Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги  №6/6832-сон  маълумотномаси). Натижада, вилоят туманларида транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилма обектларини ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган ва туманларда ички туризмни қўллаб-қувватлаш асосида юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш имконияти яратилган;
ҳудудда ички туризмга бўлган талабни мамлакатда келажакда аҳоли таркиби (болалар, ёшлар, қариялар) ва даромадларни ўзгариш тенденсиялари ҳамда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланишга қаратилган 2030-йилгача шаклланишининг прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-майдаги “2022-2026-йилларда Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш тўғрисида”ги 415-сон (1-илова) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги “2022-2026-йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги (1-2-иловалар) 543-сон Қарорларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирилигининг 2023-йил 2-ноябрдаги №02/25-2-5328-сон маълумотномаси, Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги №6/6832-сонли  маълумотномаси). Мазкур мақсадли параметрларни амалга оширилиши вилоятда туризм оқимини кескин ошиши ҳисобига янги иш жойларини яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, иқтисодиёт тармоқларини юқори суръатда ривожлантириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish